Шавкат Мирзиёев Имрон Хон билан қандай масалаларни муҳокама қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев и Имран Хан рассмотрели вопросы развития сотрудничества
Шавкат Мирзиёев и Имран Хан рассмотрели вопросы развития сотрудничества - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.07.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон Ислом Республикаси бош вазири Имрон Хон музокараларни икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида давом эттирдилар.
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон Ислом Республикаси бош вазири Имрон Хон музокараларни икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида давом эттирдилар. Унда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт ва транзит соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев и Имран Хан рассмотрели вопросы развития сотрудничества
Шавкат Мирзиёев и Имран Хан рассмотрели вопросы развития сотрудничества - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.07.2021
Шавкат Мирзиёев и Имран Хан рассмотрели вопросы развития сотрудничества
Давлат раҳбари Ўзбекистон билан Покистон ўртасидаги анъанавий дўстлик ва кўп қиррали амалий ҳамкорлик мустаҳкамланиб бораётгани, ҳар иккала мамлакатнинг тараққиёт эришиш йўлидаги ислоҳотлари ҳам бир-бирига ҳамоҳанг ва ўхшаш эканини таъкидлади.
“Дунёда юксак нуфузга эга Покистон Ўзбекистон учун салоҳиятли ва истиқболли ҳамкордир. Сиз билан биз “Ная Пакистон” ва Янги Ўзбекистонни қураяпмиз. Ижтимоий йўналтирилган ислоҳотларимизнинг мазмуни ва руҳи бир-бирига ўхшаш ва уйғундир. Сизнинг ушбу ташрифингиз кўпқиррали муносабатларимиз тарихида янги даврни бошлаб беради,” – деди Шавкат Мирзиёев.
Томонлар мамлакатлар ўртасидаги шерикликни кенгайтириш ва ривожлантиришда интилишлари қатъий экани ва бу борада аниқ чораларни кўришга тайёрлигини қайд этдилар.
Кейинги даврда ўтган учрашувлар ҳамда онлайн-саммитдан сўнг ўзаро муносабатларда катта силжишга эришилди. Кўп қиррали мулоқотлар ва маданий алмашинувлар фаоллашди.
Кеча Ҳукуматлараро кўшма комиссия йиғилиши ўтказилди. Бугун эса пойтахтда биринчи марта Ўзбекистон ва Покистон ишбилармонлари бизнес-форуми ўтказиляпти.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев и Имран Хан рассмотрели вопросы развития сотрудничества
Шавкат Мирзиёев и Имран Хан рассмотрели вопросы развития сотрудничества - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.07.2021
Шавкат Мирзиёев и Имран Хан рассмотрели вопросы развития сотрудничества
Сўнгги йилларда мамлакатлар ўртасида савдо ҳажми тўрт баробар ўсди. Қўшма корхоналар сони деярли юздан ортиққа кўпайди. Бугунги кунда Ўзбекистонда покистонлик инвесторлар томонидан ташкил этилган 163 та корхона фаолият кўрсатмоқда.
Покистон Жанубий Осиё ва жаҳоннинг йирик бозорларига чиқишда Ўзбекистон учун муҳим кўприк вазифасини ўтайди. “Термиз - Мозори Шариф – Кобул – Пешовар” темир йўлининг қурилиши нафақат савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш, балки минтақа давлатлари ўртасида ўзаро ҳамжиҳатликни кучайтиришга хизмат қилади.
Премьер министра Пакистана Имран Хан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.07.2021
Покистон бош вазири расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди
Шавкат Мирзиёев мамлакатлар савдо-иқтисодий соҳада ҳали ишга солинмаган катта салоҳиятга эга экани, ўзаро савдо ҳажмини 4-5 баробар кўпайтириш учун шароит борлигини таъкидлади.
Қишлоқ хўжалиги, машинасозлик ва қурилиш, фармацевтика ва кимё, енгил саноат ва бошқа устувор соҳаларда кооперацияларни ташкил этиш масалаларига эътибор қаратилди. Ушбу соҳалардаги лойиҳалар яқин ҳамкорликда амалга оширилса, Ўзбекистон ва Покистон иқтисодиёти учун янги имкониятлар очилади.
Музокарада бундай лойиҳаларни ҳар томонлама рағбатлантириш ва тез фурсатларда амалга ошириш учун барча зарур ёрдам ва имтиёзларни беришга келишиб олинди.
Покистон АҚШга ҳарбий базаларни тақдим этишдан бош тортди
16 июндан Тошкент ва Лаҳор ўртасида авиақатнов тикланди. Янги ҳаво йўналишларини йўлга қўйиш юк ташишларнинг кенгайиши ва ўзаро туризмнинг ривожланишига ҳам хизмат қилади.
Ўзбекистон ва Покистон Афғонистондаги салбий вазиятнинг авж олишига йўл қўймаслик учун биргаликдаги саъй-ҳаракатларни ишга солишга, афғонлараро тинчлик музокараларини қайта тиклашда кўмаклашишга тайёрлиги қайд этилди.
Хавфсизлик соҳасида қўшма гуруҳ тузиш, унинг илк мажлисини Тошкентда ўтказиш таклифи билдирилди.
Шавкат Мирзиёев приветствует  Имрана Хана на саммите в режиме видеосвязи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.04.2021
Ўзбекистон ва Покистон транспорт-логистика соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштиради
Учрашувда маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш, муштарак маънавий меросни биргаликда ўрганиш, илм-фан, таълим, маданият ва спорт соҳаларидаги ҳамкорликни кучайтириш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.
Ўзбекистонда Покистон тарихи, маданияти ва санъатига, хусусан, урду тилини ўрганишга қизиқиш тобора ортиб бормоқда. Ўз навбатида, Покистонда ҳам ўзбек тили ва адабиёти, мамлакат тарихини ўрганиш ва тадқиқ этишга қаратилган лойиҳаларга катта эътибор қаратилмоқда.
Жумладан, Панжоб университети қошида “Бобур мероси маркази”, Пешовар университетида ўзбек тили ва маданиятини ўрганиш бўйича “Алишер Навоий маркази” очилган.
Андрей Кошкин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.04.2019
Кошкин: Ўзбекистон, Туркия ва Покистон машғулотлари – афғон таҳдидига жавоб
Ўз навбатида, Ўзбекистонда ҳам Покистоннинг бой тарихи ва маданиятига қизиқиш тобора ўсиб бормоқда. Жумладан, Шарқнинг буюк шоири, урду адабий тилига асос солган улуғ мутафаккир Мирзо Ғолибнинг ҳаёти ва ижоди чуқур ўрганилмоқда.
Республикада Лаҳордаги бетакрор Шоҳ қалъа меъморий мажмуасини, гўзал Шалимар боғларини зиёрат қилишни истайдиган одамлар кўплаб топилади.
Бугунги кунда Покистонда 10 миллионга яқин нақшбандия тариқати вакиллари, шунингдек, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг кўплаб мухлислари бор. Уларнинг Бухорои шариф, Самарқанд ва Андижондаги табаррук қадамжоларга зиёрат сафарини амалга оширишлари учун барча шароитларни яратиб беришга тайёрлик билдирилди.
Пакистанская делегация во главе генерал-майора Сарфраз Али посетила Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.10.2018
Покистон генерали Сарфраз Али Ўзбекистонга ташриф буюрди
Икки мамлакат киноижодкорлари ҳамкорлигида Бобур ҳақида фильм суратга олишга келишилди. Сўнгги уч йилда покистонлик ёшларнинг Ўзбекистон тиббиёт олий ўқув юртларида таҳсил олишга бўлган қизиқиши ҳам ортиб бормоқда. Айни пайтда мамлакатда 750 дан ортиқ покистонлик ёшлар мазкур йўналишда таълим олмоқда.
Учрашувда мамлакатлар ўртасидаги бундай муносабатлар халқларнинг бир-бирига бўлган самимий интилиши, ўзаро ҳурмат ва эътибори ифодаси экани алоҳида қайд этилди.
Янгиликлар лентаси
0