Экспертнинг фикрига кўра, режалаштирилган машғулотлар сўнгги йилларда Ўзбекистон томонидан танлаган бошқа мамлакатларнинг ҳарбийлари ва махсус бўлинмалари билан ҳар томонлама ҳамкорлик тактикасига мос келади.
“Ўзбекистон Россиянинг махсус бўлинмалари билан аллақачон машғулотлар ўтказди, ўтган йили қозоғистонлик ҳамкасблар билан ҳамда Тожикистон ҳарбийлари билан кенг кўламдаги махсус операциялар машғулотлари бўлганди. Эндиликда Туркия ва Покистон билан. Бир ҳисобда, бу каби яқин ҳамкорлик зарурияти Афғонистондаги мураккаб ҳолат ва бу давлат ҳудудидан жангари ва террорчиларни кириб келиш таҳдиди билан юзага келган”, - дея таъкидлади Кошкин.
Ўзбекистон, Покистон, Туркия ҳарбийлари машғулотларга тайёр – фото
Унинг сўзларига кўра, минтақанинг турли мамлакатлари хавфсизлик соҳасида қанча фаолроқ ҳамкорлик қилиб, тажриба алмашса, минтақадаги вазият шунча барқарорлашади.
Ўзбекистон, Покистон, Туркия ҳарбийларининг илк машғулотлари бошланди
Экспертнинг тўлиқ изоҳини Sputnik Ўзбекистон радиоподкастида рус тилида тинглашингиз мумкин.