https://sputniknews.uz/20210608/pokiston-aqshga-harbiy-bazalarni-taqdim-etishdan-bosh-tortdi-19145566.html
Покистон АҚШга ҳарбий базаларни тақдим этишдан бош тортди
Покистон АҚШга ҳарбий базаларни тақдим этишдан бош тортди
Sputnik Ўзбекистон
Сал аввал АҚШ маъмурияти 1 май санасида Афғонистондан қўшинларни чиқаришни бошлаб, иттифоқдошлар билан тўлиқ мувофиқлашган ҳолда 11 сентябргача бу ишни... 08.06.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-06-08T15:23+0500
2021-06-08T15:23+0500
2021-06-08T15:23+0500
дунёда
афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
https://cdn1.img.sputniknews.uz/i/logo/logo-social.png
ТОШКЕНТ, 8 июн – Sputnik. Покистон ўз ҳарбий базаларини Афғонистондан ҳарбий контингентни чиқараётган АҚШга топширишдан бош тортди, деб баёнот берди Покистон ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Курайший.Сал аввал АҚШ маъмурияти 1 май санасида Афғонистондан қўшинларни чиқаришни бошлаб, иттифоқдошлар билан тўлиқ мувофиқлашган ҳолда 11 сентябргача бу ишни якунлаши ҳақида эълон қилган эди.2020 йилда Қўшма Штатлар ва "Толибон" радикал ҳаракати Дохада 18 йил деганда биринчи марта тинчлик тўғрисида битим имзолаган эдилар.Ушбу битим 14 ой ичида яқин шарқ мамлакатидан чет эл қўшинини чиқаришни ва ўзаро асир алмашинувидан сўнг афғонлар аро мулоқот бошланишини кўзда тутади."Биз (Афғонистондаги) тинчлик жараёни қўшинларни олиб чиқиш билан бирга олдинга силжишини истаймиз. Дунё Покистонни муаммонинг бир бўлаги деб ҳисобламайди", - деди у Geo News телеканалига берган интервьюсида.Бир кун аввал New York Times газетаси ўз манбаларига таянган ҳолда АҚШ маъмурияти Покистон ҳукумати билан ҳарбий базани тақдим этилиши борасида музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабар қилган эди.Бу базадан Афғонистондан америка ҳарбийлари чиқиб кетгач, ушбу мамлакат бўйлаб контртеррористик зарбаларни бери шва разведкага оид маълумотларни тўплаш учун фойдаланилади.Шу билан бирга АҚШ мудофаа вазирлиги Покистон билан ҳарбий база тақдим этилиши бўйича музокаралар олиб борилаётгани ҳақидаги хабарларни тасдиқламади, идора маълумотига кўра, айни вақтда турли вариантларни излаш бўйича ишлаб олиб борилмоқда.
https://sputniknews.uz/20210526/tolibon-afgoniston-qoshnilarini-oz-hududiga-xorijiy-bazalarni-joylashtirmaslikka-chaqirdi-18928265.html
https://sputniknews.uz/20210531/nato-afgonistondan-qoshin-olib-chiqilgandan-song-kelgusi-rejalari-haqida-malum-qildi-19011863.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
дунёда, афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
Покистон АҚШга ҳарбий базаларни тақдим этишдан бош тортди
Сал аввал АҚШ маъмурияти 1 май санасида Афғонистондан қўшинларни чиқаришни бошлаб, иттифоқдошлар билан тўлиқ мувофиқлашган ҳолда 11 сентябргача бу ишни якунлаши ҳақида эълон қилган эди.
ТОШКЕНТ, 8 июн – Sputnik. Покистон ўз ҳарбий базаларини Афғонистондан ҳарбий контингентни чиқараётган АҚШга топширишдан бош тортди, деб баёнот берди Покистон ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Курайший.
Сал аввал АҚШ маъмурияти 1 май санасида Афғонистондан қўшинларни чиқаришни бошлаб, иттифоқдошлар билан тўлиқ мувофиқлашган ҳолда 11 сентябргача бу ишни якунлаши ҳақида эълон қилган эди.
2020 йилда Қўшма Штатлар ва "Толибон" радикал ҳаракати Дохада 18 йил деганда биринчи марта тинчлик тўғрисида битим имзолаган эдилар.
Ушбу битим 14 ой ичида яқин шарқ мамлакатидан чет эл қўшинини чиқаришни ва ўзаро асир алмашинувидан сўнг афғонлар аро мулоқот бошланишини кўзда тутади.
"Биз (Афғонистондаги) тинчлик жараёни қўшинларни олиб чиқиш билан бирга олдинга силжишини истаймиз. Дунё Покистонни муаммонинг бир бўлаги деб ҳисобламайди", - деди у Geo News телеканалига берган интервьюсида.
Бир кун аввал New York Times газетаси ўз манбаларига таянган ҳолда АҚШ маъмурияти Покистон ҳукумати билан ҳарбий базани тақдим этилиши борасида музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабар қилган эди.
Бу базадан Афғонистондан америка ҳарбийлари чиқиб кетгач, ушбу мамлакат бўйлаб контртеррористик зарбаларни бери шва разведкага оид маълумотларни тўплаш учун фойдаланилади.
Шу билан бирга АҚШ мудофаа вазирлиги Покистон билан ҳарбий база тақдим этилиши бўйича музокаралар олиб борилаётгани ҳақидаги хабарларни тасдиқламади, идора маълумотига кўра, айни вақтда турли вариантларни излаш бўйича ишлаб олиб борилмоқда.