https://sputniknews.uz/20210602/ozbekiston-va-eoii-modagi-chegaralar-migrantlar-va-mdh-taqdiri---andrey-grozin-19057458.html
Ўзбекистон ва ЕОИИ, МОдаги чегаралар, мигрантлар ва МДҲ тақдири - Андрей Грозин
Ўзбекистон ва ЕОИИ, МОдаги чегаралар, мигрантлар ва МДҲ тақдири - Андрей Грозин
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ЕОИИдан нимани кутмоқда? Унинг бор режаси фақат МДҲми? Тошкент Бишкек билан ҳудудий келишувда ютқазмадими? Sputnik шу ва бошқа мавзуларда МДҲ... 02.06.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-06-02T21:45+0500
2021-06-02T21:45+0500
2021-06-02T21:45+0500
сиёсат
ўзбекистон
қирғизистон
тожикистон
чегара
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0c/1d/15698444_0:276:2659:1772_1920x0_80_0_0_faf8a2abc44cdc28c8852e88fe409082.jpg
Марказий Осиё сўнгги вақтларда дунё ҳамжамияти диққат-эътиборини жалб қилган муҳим минтақалардан бирига айланди. Мавжуд қийинчиликларга қарамай, мамлакатлар интеграллашув платформалари доирасида фаол ҳамкорлик қилиб, ҳатто пандемия даврида ёмон бўлмаган кўрсаткичларни намойиш этмоқдалар.ЕОИИ қаёққа йўл олмоқда ва Ўзбекистон қандай қарор қабул қилади?Жума, 21 май куни, Қозоғистон раислигида Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Саммит видеоанжуман режимида ўтказилиб, унда илк бор кузатувчи-давлат мақомига эга бўлган Ўзбекистон томонидан давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев иштирок этди.Мамлакатлар томонидан йиғилиш якунига кўра 14 та ҳужжат қабул қилинди, улар орасида – иттифоқни 2025 йилга қадар ривожлантиришнинг янги йўл харитаси ҳам мавжуд.Андрей Грозин фикрига кўра, бу режа бирлашма қайси йўлдан бораётгани борасида яққол тушунча ҳосил қилади."Айтиш жоиз, ЕОИИ пандемия синовидан ўтди ва аъзо-давлатлар савдо-сотиқ нуқтаи-назаридан аллақачон пандемиягача бўлган кўрсаткичларга яқинлашмоқда. Истиқболда бу планкани ошириш режалаштирилган. Бошқа интеграция бирлашмалари фонида ушбу кўрсаткичлар унчалик ёмонмас. Шошилинч қарорлар қабул қилишга одатланмаган Тошкентга келадиган бўлсак, у учун яқин келажакда иқтисодиёт ва хавфсизлик сектори ўзини қандай тутишини, Евроосиё иқтисодий иттифоқи пандемиядан қандай ўтиб олишини кузатиш жуда муҳим. Бу натижалардан келиб чиққан ҳолда, якуний қарор қабул қилинади, фикримча", - дейди Грозин.ЕОИИнинг кенгайиши масаласига келадиган бўлсак, бирлашмага қатор давлатлар – жумладан, Ҳиндистон, Индонезия, Мўғулистон, Мисрни жалб қилиш вариантлари кўриб чиқилмоқда, улар у ёки бу мақомда ташкилот таркибида 2022-2025 йилларда пайдо бўлиши мумкин. Ҳозирда потенциал шерикларнинг миллий қонунчилигини ЕОИИда мавжуд талабларга мувофиқлаштириш учун норматив-ҳуқуқий база ишлаб чиқилмоқда.МДҲ – бу собиқ иттифоқ ДавосиЕОИИ мамлакатлари президентлари онлайн-учрашувидан қарийб бир ҳафта ўтиб Минскда МДҲ ҳукуматлари саммити бўлиб ўтди, бу гал офлайн-форматда. Учрашув расман шу сингари тадбирларнинг умумий қаторидан кўпам ажралмаган бўлсада, эксперт фикрига кўра, бу зинҳор Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ролининг пасайганидан далолат эмас.Аксинча, Андрей Грозин МДҲ аввалгидек, хусусан, ўткир муаммоларни ҳам ҳал этишда деярли ягона майдон бўлиб қолаётганини айтади."Мен 30 йилдан буён МДҲ институтида фаолият юритаман ва шунча йил давомида ташкилот ўзини ўзи оқламай қўйгани ҳақидаги гап-сўзларни эшитиб келаман. Ҳақиқий ҳолат эса мулоқотнинг кўпчилик томонидан "президентлар клуби" деб аталмиш ушбу шакли ҳамон ўз долзарблигини йўқотмаганини кўрсатмоқда. Бу аслини олганда протокол қисми эмас, балки кулуарларда юз берадиган музокалари муҳим бўлган Давоснинг аналогидир.Айнан МДҲ майдонларида айни вақтда ўзаро можарода бўлган давлатлар етакчилари учрашиб, вазиятни муҳокама қилишлари, инқироздан чиқиш йўлларини излашлари мумкин.Соддароқ қилиб айтганда, ЕОИИ – бу иқтисод ҳақида, МДҲ эса – муносабатлар ва сиёсат борасида", — дея тушунтиради Андрей Грозин.Унинг сўзларига кўра, Ҳамдўстликда Украина ва Грузия иштирокисиз ҳам формат умуман айтганда ишчи бўлиб қолмоқда.Мисол учун, Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги иккиёқлама зиддият кучайган вақтда ҳам ҳеч бири бу иттифоқни тарк этишга интилган эмас.Кўп векторли Ўзбекистон қаёққа йўл олмоқдаЎзбекистоннинг Москвадаги элчихонасида яқинда бўлиб ўтган доира суҳбатида иштирок этган экспертнинг сўзларига кўра, Тошкентнинг сўнгги ўттиз йиллик ташқи сиёсати прагматик ва яхши ўйланган сиёсатдир. Бундан ташқари, россиялик экспертлар ва сиёсатшунослар бундай ёндашувга жуда позитив қарашади, ва мавжуд геосиёсий, маданий ҳамда иқтисодий реалликда бу республика учун ҳам, қолаверса, минтақа бўйича шериклар учун ҳам ўзини оқлашини ҳамда самарадорлилигини тушунишади."Геосиёсий реаллик, иқтисодий турбулентлик ва пандемия билан боғлиқ вазият – буларнинг барчаси изсиз кечмайди ва МО мамлакатлари учун маневрни амалга ошириш учун имкониятларни чеклайди. Аммо Ўзбекистон учун бир куч марказига тобелик – фарқи йўқ, у шимолдами, ёки жанубда, ғарбда ёки шарқда – мамлакатнинг иқтисодий, инвестициявий ёки сиёсий имкониятларини чеклайди. Шу боис, аминманки, Ўзбекистон фақатгина россияпараст, америкапараст, хитойпараст ёки туркияпараст бўлолмайди.Акс ҳолда, у "кичик шерик"ка айланади, ишнинг бундай тус олишидан эса – на Тошкентда, на Нур-Султонда ва на бошқа бир жойда ҳеч ким манфаатдормас", - деб таъкидлайди Грозин.Шу ўринда, ЕОИИга интеграллашув мисоли намунага лойиқ. Бунга Европа қаршилик кўрсатади, деган хавфсирашлар бор эди, деб эслатиб ўтади эксперт, аммо, бундай ҳолат кузатилаётгани йўқ, Тошкент эса ўзи учун тўғри танловни амалга ошириш мақсадида вазиятни синчковлик билан ўрганмоқда, барча плюс ва минусларни ҳисобга олмоқда.МДҲ мамлакатлари учун миграция масаласи – иқтисодиёт ва барқарорликСўнгги саммитларнинг асосий мавзуси – меҳнат бозоридаги муносабатлар ва бандлик масаласи бўлди. Пандемия Марказий Осиё давлатларидаги шундоқ ҳам мураккаб вазиятни зиддийлаштирди, регионда иш кучи ҳаддан зиёд кўп. Бу айниқса, ҳар йили 400-700 минг ёшлар меҳнатга лаёқатлилар тоифасига кирадиган Ўзбекистонда ҳаддан зиёд кучли сезилмоқда.Тожикистондаги туғилиш жадаллигининг юқорилиги ҳам маълум оқибатларни келтириб чиқаради."Айнан шу боис, миграция мавзуси – жумладан, меҳнат миграцияси ва умуман олганда чегараларни кесиб ўтиш масаласи – президентлар ва ҳукумат раҳбарлари учрашувларида куннинг муҳим мавзусига айланди. Россия миграция оқимларини ҳисобини юритадиган янги электрон тизимни ишлаб чиқиш ташаббуси ҳақида аллақачон маълум қилди. Ушбу тизим бу соҳани мутлақо бошқа даражага олиб чиқиши ва мигрантларнинг ўзини турли алдовлар ва бошқа салбий оқибатлардан ҳимоялаши керак", - дея тушунтиради Грозин.Бундан ташқари, эксперт миграция жараёнларида яна бир фойдали элементни кўрмоқда: мигрантлар юборадиган пул ўтказмалари МО давлатларига пандемия, локдаун ва ишлаб чиқариш ҳажми пасайишининг оғир оқибатларини енгилроқ енгиб ўтишга ёрдам беради. 2020 йилнинг иккинчи ярмида меҳнат фаолиятининг қайта тикланиши Қирғизистонда сиёсий ва ижтимоий катаклизмалардан бўлган турбулентликни енгиллаштирган эди.Шу боис, Шавкат Мирзиёев миграция масалалари, меҳнат бозорининг очиқлиги ва ЕОИИ доирасида эркин ҳаракатланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратгани бежиздан эмас.Республика учун ушбу муҳим соҳада муносабатларнинг барқарорлашуви – келажакдаги иқтисодий ўсиш гаровидир.МОда чегара масаласи: Ўзбекистон қай борада илгарилаб кетдиМарказий Осиёда 30 йилдан ортиқ вақтдан буён чегаралар, анклавлар ва баҳсли ҳудудлар масаласи ўз ечимини топмай келаётир. Ўзбекистон қўшнилар билан барча ҳудудий масалаларга ечим топишга жуда яқин келган, минтақадаги бошқа давлатлар ҳақида эса бундай деб бўлмайди.Андрей Грозиннинг сўзларига кўра, Тошкент сўнгги йилларда чегара масалаларини ҳал қилишда компромисс ёндашувни намоён этмоқда, ва бундай сиёсат ўз мевасини беряпти. Қозоғистон билан амалга оширилган ижобий тажриба яқинда Қирғизистон билан ҳам ҳаётга татбиқ этилди."Ўзбекистон минтақани можаролардан ҳоли қилиш сиёсатини илгари сурмоқда. Ҳатто Қирғизистон билан музокараларда ҳам Тошкент Бишкек кутгандан ҳам кўпроқ ён босишларга борди. Қирғиз томони эса, назаримда, "муваффақиятлардан боши айланиб" Ўзбекистон билан бундай битимнинг барча афзалликларини нотўғри талқин қилди. Аммо баъзи нотекисликларга қарамай, Ўзбекистон ушбу ҳолатда ўзининг "уй вазифасини" сифатли бажарди – энди копток шарқий қўшни томонда", - дея таъкидлади Андрей Грозин.Унинг фикрича, айнан шундай – тўрга қуруқ рақамлар ва ер участкалар эмас, балки халқаро муносабатлар чиқариладиган ёндашув охири йўқ ва қонли можаролар, қолаверса айрим МО давлатлари намоён этаётган ён бермасликка нисбатан ҳар томондан олиб қаралганда ҳам жуда ютуқли.Аммо, улар ҳам ҳудудий масала эртами-кеч барибир ҳал этилишини, танланган тактика эса – боши берк кўчадан бошқа нарсамаслигини яхши билишади, дея ишонч билан таъкидлайди эксперт."Ҳа, Тожикистон ва Қирғизистон билан бўлган вазият объектив ва субъектив сабабларга кўра анча мураккаб. Алоҳида анклавларнинг ҳарбийлаштирилиши хатарини олайлик, бундай воқеа Ўзбекистон ҳудудлари тарихида бўлган эмас. Аммо Тошкент бу сингари можароларни ҳал қилишда бошқаларга намуна бўлмоқда", - дея хотима қилади Грозин.
https://sputniknews.uz/20210521/mirziyoev-eoiiga-azo-davlatlar-ortasida-doimiy-aviaqatnovlarni-tiklashni-taklif-qildi-18847399.html
https://sputniknews.uz/20210527/minskda-mdh-hukumat-rahbarlarining-tor-doiradagi-uchrashuvi-bolib-otadi-18933519.html
https://sputniknews.uz/20210416/keyingi-yilda-mdh-pa-majlisi-ozbekistonda-otkaziladi-18368237.html
https://sputniknews.uz/20210315/transport-tizimini-rivojlantirish-va-umumiy-bozorlar-30-yildan-song-mdh-qaysi-yoldan-ketyapti-17766833.html
https://sputniknews.uz/20210528/migrantlar-uchun-nimalar-ozgaradi-rf-iiv-nima-taklif-qilmoqda-18958896.html
https://sputniknews.uz/20210527/ozbekiston-tashqi-mehnat-migratsiyasi-togrisidagi-qonun-qabul-qilinishini-tezlashtirmoqchi-18934330.html
https://sputniknews.uz/20210326/toshkent-va-bishkek-chashma-bulogidan-birgalikda-foydalanadi---tashiev-bayonoti-17979081.html
https://sputniknews.uz/20210522/ozbekiston-va-tojikiston-chegarada-demarkatsiya-ishlarini-davom-ettirishga-kelishib-oldi-18858567.html
ўзбекистон
қирғизистон
тожикистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0c/1d/15698444_0:27:2659:2021_1920x0_80_0_0_d93d68340bf71e338f67b11270516c28.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, қирғизистон, тожикистон, чегара
сиёсат, ўзбекистон, қирғизистон, тожикистон, чегара
Ўзбекистон ва ЕОИИ, МОдаги чегаралар, мигрантлар ва МДҲ тақдири - Андрей Грозин
Ўзбекистон ЕОИИдан нимани кутмоқда? Унинг бор режаси фақат МДҲми? Тошкент Бишкек билан ҳудудий келишувда ютқазмадими? Sputnik шу ва бошқа мавзуларда МДҲ институтининг Ўрта Осиё мамлакатлари ва Қозоғистон бўлими раҳбари Андрей Грозин билан суҳбатлашди.
Марказий Осиё сўнгги вақтларда дунё ҳамжамияти диққат-эътиборини жалб қилган муҳим минтақалардан бирига айланди. Мавжуд қийинчиликларга қарамай, мамлакатлар интеграллашув платформалари доирасида фаол ҳамкорлик қилиб, ҳатто пандемия даврида ёмон бўлмаган кўрсаткичларни намойиш этмоқдалар.
ЕОИИ қаёққа йўл олмоқда ва Ўзбекистон қандай қарор қабул қилади?
Жума, 21 май куни, Қозоғистон раислигида Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Саммит видеоанжуман режимида ўтказилиб, унда илк бор кузатувчи-давлат мақомига эга бўлган Ўзбекистон томонидан давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев иштирок этди.
Мамлакатлар томонидан йиғилиш якунига кўра 14 та ҳужжат қабул қилинди, улар орасида – иттифоқни 2025 йилга қадар ривожлантиришнинг янги йўл харитаси ҳам мавжуд.
Андрей Грозин фикрига кўра, бу режа бирлашма қайси йўлдан бораётгани борасида яққол тушунча ҳосил қилади.
"Айтиш жоиз, ЕОИИ пандемия синовидан ўтди ва аъзо-давлатлар савдо-сотиқ нуқтаи-назаридан аллақачон пандемиягача бўлган кўрсаткичларга яқинлашмоқда. Истиқболда бу планкани ошириш режалаштирилган. Бошқа интеграция бирлашмалари фонида ушбу кўрсаткичлар унчалик ёмонмас. Шошилинч қарорлар қабул қилишга одатланмаган Тошкентга келадиган бўлсак, у учун яқин келажакда иқтисодиёт ва хавфсизлик сектори ўзини қандай тутишини, Евроосиё иқтисодий иттифоқи пандемиядан қандай ўтиб олишини кузатиш жуда муҳим. Бу натижалардан келиб чиққан ҳолда, якуний қарор қабул қилинади, фикримча", - дейди Грозин.
ЕОИИнинг кенгайиши масаласига келадиган бўлсак, бирлашмага қатор давлатлар – жумладан, Ҳиндистон, Индонезия, Мўғулистон, Мисрни жалб қилиш вариантлари кўриб чиқилмоқда, улар у ёки бу мақомда ташкилот таркибида 2022-2025 йилларда пайдо бўлиши мумкин. Ҳозирда потенциал шерикларнинг миллий қонунчилигини ЕОИИда мавжуд талабларга мувофиқлаштириш учун норматив-ҳуқуқий база ишлаб чиқилмоқда.
МДҲ – бу собиқ иттифоқ Давоси
ЕОИИ мамлакатлари президентлари онлайн-учрашувидан қарийб бир ҳафта ўтиб Минскда МДҲ ҳукуматлари саммити бўлиб ўтди, бу гал офлайн-форматда. Учрашув расман шу сингари тадбирларнинг умумий қаторидан кўпам ажралмаган бўлсада, эксперт фикрига кўра, бу зинҳор Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ролининг пасайганидан далолат эмас.
Аксинча, Андрей Грозин МДҲ аввалгидек, хусусан, ўткир муаммоларни ҳам ҳал этишда деярли ягона майдон бўлиб қолаётганини айтади.
"Мен 30 йилдан буён МДҲ институтида фаолият юритаман ва шунча йил давомида ташкилот ўзини ўзи оқламай қўйгани ҳақидаги гап-сўзларни эшитиб келаман. Ҳақиқий ҳолат эса мулоқотнинг кўпчилик томонидан "президентлар клуби" деб аталмиш ушбу шакли ҳамон ўз долзарблигини йўқотмаганини кўрсатмоқда. Бу аслини олганда протокол қисми эмас, балки кулуарларда юз берадиган музокалари муҳим бўлган Давоснинг аналогидир.
Айнан МДҲ майдонларида айни вақтда ўзаро можарода бўлган давлатлар етакчилари учрашиб, вазиятни муҳокама қилишлари, инқироздан чиқиш йўлларини излашлари мумкин.
Соддароқ қилиб айтганда, ЕОИИ – бу иқтисод ҳақида, МДҲ эса – муносабатлар ва сиёсат борасида", — дея тушунтиради Андрей Грозин.
Унинг сўзларига кўра, Ҳамдўстликда Украина ва Грузия иштирокисиз ҳам формат умуман айтганда ишчи бўлиб қолмоқда.
Мисол учун, Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги иккиёқлама зиддият кучайган вақтда ҳам ҳеч бири бу иттифоқни тарк этишга интилган эмас.
Кўп векторли Ўзбекистон қаёққа йўл олмоқда
Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасида яқинда бўлиб ўтган доира суҳбатида иштирок этган экспертнинг сўзларига кўра, Тошкентнинг сўнгги ўттиз йиллик ташқи сиёсати прагматик ва яхши ўйланган сиёсатдир. Бундан ташқари, россиялик экспертлар ва сиёсатшунослар бундай ёндашувга жуда позитив қарашади, ва мавжуд геосиёсий, маданий ҳамда иқтисодий реалликда бу республика учун ҳам, қолаверса, минтақа бўйича шериклар учун ҳам ўзини оқлашини ҳамда самарадорлилигини тушунишади.
"Геосиёсий реаллик, иқтисодий турбулентлик ва пандемия билан боғлиқ вазият – буларнинг барчаси изсиз кечмайди ва МО мамлакатлари учун маневрни амалга ошириш учун имкониятларни чеклайди. Аммо Ўзбекистон учун бир куч марказига тобелик – фарқи йўқ, у шимолдами, ёки жанубда, ғарбда ёки шарқда – мамлакатнинг иқтисодий, инвестициявий ёки сиёсий имкониятларини чеклайди. Шу боис, аминманки, Ўзбекистон фақатгина россияпараст, америкапараст, хитойпараст ёки туркияпараст бўлолмайди.
Акс ҳолда, у "кичик шерик"ка айланади, ишнинг бундай тус олишидан эса – на Тошкентда, на Нур-Султонда ва на бошқа бир жойда ҳеч ким манфаатдормас", - деб таъкидлайди Грозин.
Шу ўринда, ЕОИИга интеграллашув мисоли намунага лойиқ. Бунга Европа қаршилик кўрсатади, деган хавфсирашлар бор эди, деб эслатиб ўтади эксперт, аммо, бундай ҳолат кузатилаётгани йўқ, Тошкент эса ўзи учун тўғри танловни амалга ошириш мақсадида вазиятни синчковлик билан ўрганмоқда, барча плюс ва минусларни ҳисобга олмоқда.
МДҲ мамлакатлари учун миграция масаласи – иқтисодиёт ва барқарорлик
Сўнгги саммитларнинг асосий мавзуси – меҳнат бозоридаги муносабатлар ва бандлик масаласи бўлди. Пандемия Марказий Осиё давлатларидаги шундоқ ҳам мураккаб вазиятни зиддийлаштирди, регионда иш кучи ҳаддан зиёд кўп. Бу айниқса, ҳар йили 400-700 минг ёшлар меҳнатга лаёқатлилар тоифасига кирадиган Ўзбекистонда ҳаддан зиёд кучли сезилмоқда.
Тожикистондаги туғилиш жадаллигининг юқорилиги ҳам маълум оқибатларни келтириб чиқаради.
"Айнан шу боис, миграция мавзуси – жумладан, меҳнат миграцияси ва умуман олганда чегараларни кесиб ўтиш масаласи – президентлар ва ҳукумат раҳбарлари учрашувларида куннинг муҳим мавзусига айланди. Россия миграция оқимларини ҳисобини юритадиган янги электрон тизимни ишлаб чиқиш ташаббуси ҳақида аллақачон маълум қилди. Ушбу тизим бу соҳани мутлақо бошқа даражага олиб чиқиши ва мигрантларнинг ўзини турли алдовлар ва бошқа салбий оқибатлардан ҳимоялаши керак", - дея тушунтиради Грозин.
Бундан ташқари, эксперт миграция жараёнларида яна бир фойдали элементни кўрмоқда: мигрантлар юборадиган пул ўтказмалари МО давлатларига пандемия, локдаун ва ишлаб чиқариш ҳажми пасайишининг оғир оқибатларини енгилроқ енгиб ўтишга ёрдам беради.
2020 йилнинг иккинчи ярмида меҳнат фаолиятининг қайта тикланиши Қирғизистонда сиёсий ва ижтимоий катаклизмалардан бўлган турбулентликни енгиллаштирган эди.
Шу боис, Шавкат Мирзиёев миграция масалалари, меҳнат бозорининг очиқлиги ва ЕОИИ доирасида эркин ҳаракатланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратгани бежиздан эмас.
Республика учун ушбу муҳим соҳада муносабатларнинг барқарорлашуви – келажакдаги иқтисодий ўсиш гаровидир.
МОда чегара масаласи: Ўзбекистон қай борада илгарилаб кетди
Марказий Осиёда 30 йилдан ортиқ вақтдан буён чегаралар, анклавлар ва баҳсли ҳудудлар масаласи ўз ечимини топмай келаётир. Ўзбекистон қўшнилар билан барча ҳудудий масалаларга ечим топишга жуда яқин келган, минтақадаги бошқа давлатлар ҳақида эса бундай деб бўлмайди.
Андрей Грозиннинг сўзларига кўра, Тошкент сўнгги йилларда чегара масалаларини ҳал қилишда компромисс ёндашувни намоён этмоқда, ва бундай сиёсат ўз мевасини беряпти. Қозоғистон билан амалга оширилган ижобий тажриба яқинда Қирғизистон билан ҳам ҳаётга татбиқ этилди.
"Ўзбекистон минтақани можаролардан ҳоли қилиш сиёсатини илгари сурмоқда. Ҳатто Қирғизистон билан музокараларда ҳам Тошкент Бишкек кутгандан ҳам кўпроқ ён босишларга борди. Қирғиз томони эса, назаримда, "муваффақиятлардан боши айланиб" Ўзбекистон билан бундай битимнинг барча афзалликларини нотўғри талқин қилди. Аммо баъзи нотекисликларга қарамай, Ўзбекистон ушбу ҳолатда ўзининг "уй вазифасини" сифатли бажарди – энди копток шарқий қўшни томонда", - дея таъкидлади Андрей Грозин.
Унинг фикрича, айнан шундай – тўрга қуруқ рақамлар ва ер участкалар эмас, балки халқаро муносабатлар чиқариладиган ёндашув охири йўқ ва қонли можаролар, қолаверса айрим МО давлатлари намоён этаётган ён бермасликка нисбатан ҳар томондан олиб қаралганда ҳам жуда ютуқли.
Аммо, улар ҳам ҳудудий масала эртами-кеч барибир ҳал этилишини, танланган тактика эса – боши берк кўчадан бошқа нарсамаслигини яхши билишади, дея ишонч билан таъкидлайди эксперт.
"Ҳа, Тожикистон ва Қирғизистон билан бўлган вазият объектив ва субъектив сабабларга кўра анча мураккаб. Алоҳида анклавларнинг ҳарбийлаштирилиши хатарини олайлик, бундай воқеа Ўзбекистон ҳудудлари тарихида бўлган эмас. Аммо Тошкент бу сингари можароларни ҳал қилишда бошқаларга намуна бўлмоқда", - дея хотима қилади Грозин.