https://sputniknews.uz/20210416/keyingi-yilda-mdh-pa-majlisi-ozbekistonda-otkaziladi-18368237.html
Кейинги йилда МДҲ ПА мажлиси Ўзбекистонда ўтказилади
Кейинги йилда МДҲ ПА мажлиси Ўзбекистонда ўтказилади
Sputnik Ўзбекистон
2022 йилда МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси кенгаши мажлиси Ўзбекистонда ўтказилади. 16.04.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-04-16T14:29+0500
2021-04-16T14:29+0500
2021-04-16T14:29+0500
сиёсат
ўзбекистон
мдҳ
танзила норбоева
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/0d/18309182_20:0:982:541_1920x0_80_0_0_9aacf972e2e77c7680f00d9b24018af1.jpg
ТОШКЕНТ, 16 апр — Sputnik. 2022 йил ноябрда МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси кенгаши мажлиси Ўзбекистонда ўтказилади.13-16 апрел кунлари РФга ташрифи доирасида Ўзбекистон парламенти юқори палатаси раҳбари Танзила Норбоева МДҲга аъзо давлатлар Парламентлараро Ассамблеяси Кенгашининг мажлисида иштирок этди.Кенгаш аъзолари 2021 йил 27-28 май кунлари ўтказилиши режалаштирилган IХ Нева халқаро экологик конгресси ва 2021 йил 13-15 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган учинчи Евроосиё аёллар форумига тайёргарликнинг боришини муҳокама қилди. Парламент аъзолари январь ойида бўлиб ўтган сайлов кампанияларини кузатиш натижаларини ва бошқа қатор масалаларни ҳам кўриб чиқди.МДҲнинг юбилей саммитини Минскда ўтказиш режалаштирилгани таъкидланди. 2022 йил ноябрда МДҲ ПА мажлисини Ўзбекистонда ўтказишга келишиб олинди.
https://sputniknews.uz/20210414/saylovlar-rus-tili-migrantlar-norboeva-va-volodin-qaysi-mavzularni-muhokama-qildi-18333810.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/0d/18309182_140:0:861:541_1920x0_80_0_0_587ab4b68c394422a4496f2006f60257.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, мдҳ, танзила норбоева
сиёсат, ўзбекистон, мдҳ, танзила норбоева
Кейинги йилда МДҲ ПА мажлиси Ўзбекистонда ўтказилади
2022 йилда МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси кенгаши мажлиси Ўзбекистонда ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 16 апр — Sputnik. 2022 йил ноябрда МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси кенгаши мажлиси Ўзбекистонда ўтказилади.
13-16 апрел кунлари РФга ташрифи доирасида Ўзбекистон парламенти юқори палатаси раҳбари Танзила Норбоева МДҲга аъзо давлатлар Парламентлараро Ассамблеяси Кенгашининг мажлисида иштирок этди.
Кенгаш аъзолари 2021 йил 27-28 май кунлари ўтказилиши режалаштирилган IХ Нева халқаро экологик конгресси ва 2021 йил 13-15 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган учинчи Евроосиё аёллар форумига тайёргарликнинг боришини муҳокама қилди. Парламент аъзолари январь ойида бўлиб ўтган сайлов кампанияларини кузатиш натижаларини ва бошқа қатор масалаларни ҳам кўриб чиқди.
МДҲнинг юбилей саммитини Минскда ўтказиш режалаштирилгани таъкидланди. 2022 йил ноябрда МДҲ ПА мажлисини Ўзбекистонда ўтказишга келишиб олинди.