https://sputniknews.uz/20210315/transport-tizimini-rivojlantirish-va-umumiy-bozorlar-30-yildan-song-mdh-qaysi-yoldan-ketyapti-17766833.html
Транспорт тизимини ривожлантириш ва умумий бозорлар: 30 йил ўтиб МДҲ қайси йўлдан кетяпти
Транспорт тизимини ривожлантириш ва умумий бозорлар: 30 йил ўтиб МДҲ қайси йўлдан кетяпти
Sputnik Ўзбекистон
15.03.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-03-15T19:04+0500
2021-03-15T19:04+0500
2021-03-15T19:04+0500
сиёсат
мдҳ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1435/59/14355960_20:0:982:541_1920x0_80_0_0_da18afe183ce86577c4248e708e65e7a.jpg
ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Вадим Павлов. Ўттиз йил мобайнида Ҳамдўстлик мамлакатлари анча нарсаларга эришди – асосий ютуқлар орасида эркин савдо зонасини яратиш ва Евроиттифоқ мамлакатларига қараганда, хусусан, ЕОИИ мамлакатларига иқтисодиёт учун 2020 йилдан кам йўқотишлар билан ўтгишга имкон берган турли йўналишлардаги юқори даражали интеграция ажралиб туради. Бироқ, бўлиб ўтган йиғилиш иштирокчиларининг сўзларига кўра, МДҲнинг ҳали очилмаган улган салоҳиятлари бор. Ҳамдўстлик мамлакатлари ягона меҳнат ва молия бозорларини шакллантириш сари қандай чоралар кўраётгани, транспорт боғлиқлик ва МҲДда эркин савдо режимининг либераллаштиришнинг кейинги тақдири ҳақида - Sputnik материалида.Белорусча сцеранийЖорий йилда МДҲга Беларусь раислик қилмоқда. Республика раислиги Ҳамдўстликнинг мавжуд салоҳиятини юзага чиқаришга бел боғлаган. Бу ҳақда Беларусь бош вазири ўринбосари Игорь Петришенко ялпи мажлисни очаётиб, маълум қилди.“Раисликнинг лойиҳали ҳужжатларида амалий хусусиятга эга бўлган масалаларга асосий эътибор қаратилади, - деди у. – Бу эркин савдо зонасини ғов ва бошқа тўсиқларсиз товар билан тўлақонли режимини таъминлаш, саноат корпорацияларини кенгайтириш. Савдо-сотиқда маъмурий жараёнларни соддалаштириш, техник тартибга солиш соҳасидаги мувофиқлаштирилган сиёсат ва стандартизация, транспорт, санитария, ветеринар ва фотосанитария чораларини чуқурлаштириш, инвестиция, инновация соҳаси ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратилган”.Россия ҳукумати раисининг ўринбосари Алексей Оверчук МДҲ мамлакатларининг кейинги интеграцияси ва иқтисодий ривожланишининг замини эркин савдо зонаси тўғрисидаги шартнома деб ҳисоблайди.Эслатиб ўтамиз, МДҲ эркин савдо зонаси тўғрисидаги шартнома 2012 йил октябрида Беларусь, Россия ва Украина ўртасида кучга кирди. Кейинчалик шартномага Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон ва Ўзбекистон қўшилди. 2016 йил бошидан Россия ва Украина ўртасида ушбу шартноманинг амал қилиши ўзаро тўхтатиб қўйилган.“Эркин савдо зонаси режимини янада либераллаштириш мақсадида инвестиция оқимларининг ошиши учун янада қулай шароит яратадиган хизматлар билан эркин савдо-сотиқ тўғрисида битим лойиҳаси тайёрланган”, - деди Оверчук ялпи мажлис давомида.Ушбу шартнома имзолагандан сўнг МДҲ мамлакатлари Ҳамдўстликнинг бошқа мамлакат компаниялари тақдим этадиган хизматлардан божсиз фойдалана олишларини назарда тутади.Битим лойиҳаси ҳозирча чоп қилинмаяпти, шу боис бугунги кунда бир мамлакат компанияси бошқаларида қайси шароитлар асосида ишлай олиши, бу учун уларга қўшимча лицензия (хусусан, молиявий компаниялар учун) керак бўлиши ёки бўлмаслиги борасидаги маълумотлар йўқ.Май ойида Беларусь ташқи ишлар вазири Владимир Макей маълум қилганидек, МДҲда хизматлар эркин савдоси тўғрисидаги битим лойиҳаси бу йил имзоланишга тайёр бўлиши мумкин.Келажак интеграцияни чуқурлаштиришдаБеларусь бош вазири ўринбосари Ҳамдўстликга аъзо мамлакатлар ўртасида интеграция жараёнларини давом эттириш зарурлигини таъкидлади.“ЕОИИ “бешлиги” (Иттифоққа Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россияга киради – таҳр.) ва МДҲнинг бошқа мамлакатлари ўртасида бирор бир ажратувчи чизиқ юзага келишига йўл қўймаслик даркор. Аксинча, интеграцияни чуқурлаштиришга қарор қилган ва иқтисодий иттифоқ яратган мамлакатлар томонидан эришилган энг яхши ишланмалар МДҲ доирасида кўриб чиқиш учун таклиф қилиниши зарур”, - деди Игорь Петришенко.Унинг сўзларига кўра, пандемия шароитида Ҳамдўстлик мамлакатлари бир биридан ёпилмаслиги ва савдо-сотиқда протекционизмни кучайтирмасликлари лозим. “Биргаликда кўп нарсаларга эриша оламиз, биргаликда иқтисодий рецессия ва у билан боғлиқ ижтимоий путурлани енгиб ўтиш осонроқ бўлади”, - дея ишонади Беларусь бош вазири ўринбосари.Евроосиё иқтисодий комиссияси ҳайъати (ЕИК) раиси Михаил Мясникович унинг фикрига қўшилади. Унинг сўзларига кўра, инқирозли 2020 йилда ташқи савдо фонида айнан ЕОИИ ичидаги савдо-сотиқ ижобий суръатни кўрсатган.Мясникович ЕОИИ иқтисодиёти Евроиттифоқ мамлакатларига қараганда COVID-19 пандемияси келтириб чиқарган чақириқларнинг уддасидан чиққан. “Ўтган йили барча жабҳаларда оғир йил бўлди: ЕОИИ ЯИМ 3,9 фоизга қисқарди. Маълумот учун: Европа Иттифоқи ЯИМ 7,2 фоизга, Германияки 5,4 фоизга, Буюк Британияники 10 фоизга”, - деди у.Шу тариқа, ўтган йил чақириқлари - коронавирус пандемияси ва кенг кўламли иқтисодий инқироз – ЕОИИ ва МДҲнинг интеграция алоқалари муҳимлиги янада кўпроқ англашни талаб этади, деб ҳисоблайди Мясникович.“Россия экспорт маркази” (РЭМ) бош директори Вероника Никишина миллий валюталардаги ҳисоб-китобларни ҳамкорлик ривожланишининг муҳим бўғини эканини айтди.Унинг сўзларига кўра, бугун бу йўналишдаги ишларнинг илк ижобий натижалари бор. Масалан, 2020 йилдан бошлаб “Росэксимбанк” Россия ва Ўзбекистон ўртасида ҳисоб-китобларни миллий валюталарда (Россия рубли ва ўзбек сўмида – таҳр.) ўтказишни бошлади. “Озарбайжон, Қозоғистон ва Беларус билан инфратузилма йўлга қўйилган, ва биз бундай операцияларни ўтказиш учун тўлиқ ҳозирмиз”, - дейди Вероника Никишина.Валюта сиёсати МДҲ мамлакатларининг кўпроғи билан келишилса, умумий молия бозори шаклланиши ҳақида ҳам гапириш мумкин бўлади, деб ҳисоблайди РЭМ раҳбари. “Ишончим комилки, бу умумий рақобатбардошлигимизни сезиларли оширади”, - дея хулоса қилди Никишина.“Ягона” транспорт тизими ҳар кимга фойдалиМДҲга аъзо мамлакатлар транспорт ривожланиши масаласини ҳал қилиш учун бирлашлари зарур, деб ҳисоблайди Сергей Катирин. Унинг сўзларига кўра, бизнеснинг бу ерда ушбу соҳада кўп эътирозлари бор.“МДҲ мамлакатлари ҳудуди бўйлаб транзит соҳасидаги ягона талабларга риоя қилиш ва ишлаб чиқишни таъминлаш зарур. Шунингдек, унинг доирасида чегараолди транспорт инфратузилмасини ривожлантиришнинг комплекс дастурини қабул қилиш керак”, - деди Россия Савдо-саноат палатаси президенти.ЕОИИ ва МДҲ Катта Евроосиёнинг транспорт боғловчиси мумкин ва бўлиши шарт, дея ишонади Михаил Мясникович. Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан биргаликда Трансафғон темир йўли (Мазори Шариф-Кобул-Пешовар йўналиши бўйлаб ўтади) лойиҳасини амалга ошириш ташаббуси кўриб чиқилмоқда.Эслатиб ўтамиз, февраль ойида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилишида ЕОИИга аъзо мамлакатларига Трансафғон темир йўли қурилишига қўшилишни таклиф қилганди.МДҲ бугун - бу улкан, баъзи жойларда кам аҳоли жойлашган ҳудуд. У фақат ривожланган транспорт тармоғи шароитларида ривожланиши мумкин, дея ишонади Россия ва Беларусь Иттифоқ давлати давлат котиби Григорий Рапота.“Транспорт - бу одамлар мулоқоти, бу иқтисодиёт, таълим, тиббиёт, туризм ва бошқа соҳаларнинг ривожланиши. Транспорт соҳаси мен учун МДҲнинг кейинги ривожланишининг асосий йўналиши”, - дейди Рапота.Унинг таъкидлашича, МДҲ иқтисодий жиҳатдан ривожланган Шарқ ва Ғарб ўртасидаги транзит ҳудуддир.Рақамли салоҳиятМихаил Мясникович ялпи мажлиси давомида ўтган йили ЕОИИда яратилган “Работа без границ” соддалаштирилган қидирув тизими МДҲ мамлакатларида ишга жойлашиш ва бандлик соҳасида давлатлараро қидирув ресурси сифатида қўллана бошланиши мумкинлигини маълум қилди.“Бизнинг “Бир дарча” экотизимимизда россиялик экспортёрлар учун қатор сервислар бор. Бу йил электрон фитосанитар сертификатини олиш мумкин бўлади. Ҳозир биз бундай сертификатларни ЕОИИ ҳудудида ташкил этиш учун музокараларга тайёрмиз. Электрон кўринишда бериладиган сертификат бутун ҳудуд бўйлаб тан олинади”, - деди Вероника Никишина.Никишина РЭМ бунда катта салоҳиятни кўраётгани ва интеграция бўлишни истайдиган мамлакатлар ҳудудларида рақамли қоғозсиз сертификатдан фойдаланиш учун аниқ таклифларни ҳозирламоқда.Беларусь Савдо-саноат палатаси раиси Владимир Улахович МДҲ профил майдонларида рақамли платформалардан фойдаланиш зарурлигини таъкидлади. “Муҳим йўналиш – саноат кооперауцияси, - дея қўшилади Михаил Мясникович. – ЕОИИ мамлакатларида бугун 17 мингта атрофида қўшма корхоналар ишлайди, лекин бу соҳадаги кўп вазифаларни ҳал қилиш олдинда турибди. Самарали савдо қилиш учун, савдо-сотиқ учун бирор бир нарсага эга бўлиш керак. Маҳсулот зарурий сифатга жавоб бериши керак”.Шу боис, унинг сўзларига кўра, МДҲ мамлакатлари устувор эътиборни қайта ишланаётган саноатга, меҳнат самардорлигини оширишга, асосий капиталга инвестиция ўсиши мотивациясига қаратишлари даркор.“ЕИК томонлар таклифи асосида ЕОИИ саноатлаштириш харитасини шакллантирди. Ҳужжат 185 та йирик инвестиция ва аҳамиятга молик лойиҳалар смета қиймати 300 млрд доллар 21 кичик соҳа, 550 дан зиёд технологик йўналишларни қамраб олади. Уларга кўра ЕОИИда импорт ўрнини босиш зарурияти бор. Бу, аслини олган, интеграция лойиҳалари”, - дейди ЕИК ҳайъати раиси.У бу ишга МДҲга аъзо мамлакат қаторидаги ҳамкорлар диққатини жалб қилишни таклиф қилди.
https://sputniknews.uz/20210303/Trans-afon-temir-yli-EOII-zbekistonga-rdam-beradimi-16119456.html
https://sputniknews.uz/20210208/EOII-arb-sanktsiyalariga-birgalikda-zhavob-beradi--15958005.html
https://sputniknews.uz/20210201/Rossiya-MD-davlatlari-bilan-simliklar-karantini-byicha-amkorlik-iladi-15913958.html
https://sputniknews.uz/20201218/Chegaralarni-ochish-migrantlar-masalasi-va-savdo-Mirzievni-MD-sammitidagi-asosiy-gaplari-15628245.html
https://sputniknews.uz/20190328/zbekiston-MD-chegara-shinlari-Kengashida-faollashgani-ayd-etildi-11104105.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1435/59/14355960_140:0:861:541_1920x0_80_0_0_3b9f797fe963b0a56bb66eeb0f3e6a04.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, мдҳ
ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Вадим Павлов. Ўттиз йил мобайнида Ҳамдўстлик мамлакатлари анча нарсаларга эришди – асосий ютуқлар орасида эркин савдо зонасини яратиш ва Евроиттифоқ мамлакатларига қараганда, хусусан, ЕОИИ мамлакатларига иқтисодиёт учун 2020 йилдан кам йўқотишлар билан ўтгишга имкон берган турли йўналишлардаги юқори даражали интеграция ажралиб туради.
Бироқ, бўлиб ўтган йиғилиш иштирокчиларининг сўзларига кўра, МДҲнинг ҳали очилмаган улган салоҳиятлари бор. Ҳамдўстлик мамлакатлари ягона меҳнат ва молия бозорларини шакллантириш сари қандай чоралар кўраётгани, транспорт боғлиқлик ва МҲДда эркин савдо режимининг либераллаштиришнинг кейинги тақдири ҳақида - Sputnik материалида.
Жорий йилда МДҲга Беларусь раислик қилмоқда. Республика раислиги Ҳамдўстликнинг мавжуд салоҳиятини юзага чиқаришга бел боғлаган. Бу ҳақда Беларусь бош вазири ўринбосари Игорь Петришенко ялпи мажлисни очаётиб, маълум қилди.
“Раисликнинг лойиҳали ҳужжатларида амалий хусусиятга эга бўлган масалаларга асосий эътибор қаратилади, - деди у. – Бу эркин савдо зонасини ғов ва бошқа тўсиқларсиз товар билан тўлақонли режимини таъминлаш, саноат корпорацияларини кенгайтириш. Савдо-сотиқда маъмурий жараёнларни соддалаштириш, техник тартибга солиш соҳасидаги мувофиқлаштирилган сиёсат ва стандартизация, транспорт, санитария, ветеринар ва фотосанитария чораларини чуқурлаштириш, инвестиция, инновация соҳаси ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратилган”.
Россия ҳукумати раисининг ўринбосари Алексей Оверчук МДҲ мамлакатларининг кейинги интеграцияси ва иқтисодий ривожланишининг замини эркин савдо зонаси тўғрисидаги шартнома деб ҳисоблайди.
Эслатиб ўтамиз, МДҲ эркин савдо зонаси тўғрисидаги шартнома 2012 йил октябрида Беларусь, Россия ва Украина ўртасида кучга кирди. Кейинчалик шартномага Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон ва Ўзбекистон қўшилди. 2016 йил бошидан Россия ва Украина ўртасида ушбу шартноманинг амал қилиши ўзаро тўхтатиб қўйилган.
“Эркин савдо зонаси режимини янада либераллаштириш мақсадида инвестиция оқимларининг ошиши учун янада қулай шароит яратадиган хизматлар билан эркин савдо-сотиқ тўғрисида битим лойиҳаси тайёрланган”, - деди Оверчук ялпи мажлис давомида.
Ушбу шартнома имзолагандан сўнг МДҲ мамлакатлари Ҳамдўстликнинг бошқа мамлакат компаниялари тақдим этадиган хизматлардан божсиз фойдалана олишларини назарда тутади.
Битим лойиҳаси ҳозирча чоп қилинмаяпти, шу боис бугунги кунда бир мамлакат компанияси бошқаларида қайси шароитлар асосида ишлай олиши, бу учун уларга қўшимча лицензия (хусусан, молиявий компаниялар учун) керак бўлиши ёки бўлмаслиги борасидаги маълумотлар йўқ.
Май ойида Беларусь ташқи ишлар вазири Владимир Макей маълум қилганидек, МДҲда хизматлар эркин савдоси тўғрисидаги битим лойиҳаси бу йил имзоланишга тайёр бўлиши мумкин.
Келажак интеграцияни чуқурлаштиришда
Беларусь бош вазири ўринбосари Ҳамдўстликга аъзо мамлакатлар ўртасида интеграция жараёнларини давом эттириш зарурлигини таъкидлади.
“ЕОИИ “бешлиги” (Иттифоққа Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россияга киради – таҳр.) ва МДҲнинг бошқа мамлакатлари ўртасида бирор бир ажратувчи чизиқ юзага келишига йўл қўймаслик даркор. Аксинча, интеграцияни чуқурлаштиришга қарор қилган ва иқтисодий иттифоқ яратган мамлакатлар томонидан эришилган энг яхши ишланмалар МДҲ доирасида кўриб чиқиш учун таклиф қилиниши зарур”, - деди Игорь Петришенко.
Унинг сўзларига кўра, пандемия шароитида Ҳамдўстлик мамлакатлари бир биридан ёпилмаслиги ва савдо-сотиқда протекционизмни кучайтирмасликлари лозим. “Биргаликда кўп нарсаларга эриша оламиз, биргаликда иқтисодий рецессия ва у билан боғлиқ ижтимоий путурлани енгиб ўтиш осонроқ бўлади”, - дея ишонади Беларусь бош вазири ўринбосари.
Евроосиё иқтисодий комиссияси ҳайъати (ЕИК) раиси Михаил Мясникович унинг фикрига қўшилади. Унинг сўзларига кўра, инқирозли 2020 йилда ташқи савдо фонида айнан ЕОИИ ичидаги савдо-сотиқ ижобий суръатни кўрсатган.
Мясникович ЕОИИ иқтисодиёти Евроиттифоқ мамлакатларига қараганда COVID-19 пандемияси келтириб чиқарган чақириқларнинг уддасидан чиққан. “Ўтган йили барча жабҳаларда оғир йил бўлди: ЕОИИ ЯИМ 3,9 фоизга қисқарди. Маълумот учун: Европа Иттифоқи ЯИМ 7,2 фоизга, Германияки 5,4 фоизга, Буюк Британияники 10 фоизга”, - деди у.
Шу тариқа, ўтган йил чақириқлари - коронавирус пандемияси ва кенг кўламли иқтисодий инқироз – ЕОИИ ва МДҲнинг интеграция алоқалари муҳимлиги янада кўпроқ англашни талаб этади, деб ҳисоблайди Мясникович.
“Россия экспорт маркази” (РЭМ) бош директори Вероника Никишина миллий валюталардаги ҳисоб-китобларни ҳамкорлик ривожланишининг муҳим бўғини эканини айтди.
Унинг сўзларига кўра, бугун бу йўналишдаги ишларнинг илк ижобий натижалари бор. Масалан, 2020 йилдан бошлаб “Росэксимбанк” Россия ва Ўзбекистон ўртасида ҳисоб-китобларни миллий валюталарда (Россия рубли ва ўзбек сўмида – таҳр.) ўтказишни бошлади. “Озарбайжон, Қозоғистон ва Беларус билан инфратузилма йўлга қўйилган, ва биз бундай операцияларни ўтказиш учун тўлиқ ҳозирмиз”, - дейди Вероника Никишина.
Валюта сиёсати МДҲ мамлакатларининг кўпроғи билан келишилса, умумий молия бозори шаклланиши ҳақида ҳам гапириш мумкин бўлади, деб ҳисоблайди РЭМ раҳбари. “Ишончим комилки, бу умумий рақобатбардошлигимизни сезиларли оширади”, - дея хулоса қилди Никишина.
“Ягона” транспорт тизими ҳар кимга фойдали
МДҲга аъзо мамлакатлар транспорт ривожланиши масаласини ҳал қилиш учун бирлашлари зарур, деб ҳисоблайди Сергей Катирин. Унинг сўзларига кўра, бизнеснинг бу ерда ушбу соҳада кўп эътирозлари бор.
“МДҲ мамлакатлари ҳудуди бўйлаб транзит соҳасидаги ягона талабларга риоя қилиш ва ишлаб чиқишни таъминлаш зарур. Шунингдек, унинг доирасида чегараолди транспорт инфратузилмасини ривожлантиришнинг комплекс дастурини қабул қилиш керак”, - деди Россия Савдо-саноат палатаси президенти.
ЕОИИ ва МДҲ Катта Евроосиёнинг транспорт боғловчиси мумкин ва бўлиши шарт, дея ишонади Михаил Мясникович.
Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан биргаликда Трансафғон темир йўли (Мазори Шариф-Кобул-Пешовар йўналиши бўйлаб ўтади) лойиҳасини амалга ошириш ташаббуси кўриб чиқилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, февраль ойида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилишида ЕОИИга аъзо мамлакатларига Трансафғон темир йўли қурилишига қўшилишни таклиф қилганди.
МДҲ бугун - бу улкан, баъзи жойларда кам аҳоли жойлашган ҳудуд. У фақат ривожланган транспорт тармоғи шароитларида ривожланиши мумкин, дея ишонади Россия ва Беларусь Иттифоқ давлати давлат котиби Григорий Рапота.
“Транспорт - бу одамлар мулоқоти, бу иқтисодиёт, таълим, тиббиёт, туризм ва бошқа соҳаларнинг ривожланиши. Транспорт соҳаси мен учун МДҲнинг кейинги ривожланишининг асосий йўналиши”, - дейди Рапота.
Унинг таъкидлашича, МДҲ иқтисодий жиҳатдан ривожланган Шарқ ва Ғарб ўртасидаги транзит ҳудуддир.
Михаил Мясникович ялпи мажлиси давомида ўтган йили ЕОИИда яратилган “Работа без границ” соддалаштирилган қидирув тизими МДҲ мамлакатларида ишга жойлашиш ва бандлик соҳасида давлатлараро қидирув ресурси сифатида қўллана бошланиши мумкинлигини маълум қилди.
“Бизнинг “Бир дарча” экотизимимизда россиялик экспортёрлар учун қатор сервислар бор. Бу йил электрон фитосанитар сертификатини олиш мумкин бўлади. Ҳозир биз бундай сертификатларни ЕОИИ ҳудудида ташкил этиш учун музокараларга тайёрмиз. Электрон кўринишда бериладиган сертификат бутун ҳудуд бўйлаб тан олинади”, - деди Вероника Никишина.
Никишина РЭМ бунда катта салоҳиятни кўраётгани ва интеграция бўлишни истайдиган мамлакатлар ҳудудларида рақамли қоғозсиз сертификатдан фойдаланиш учун аниқ таклифларни ҳозирламоқда.
Беларусь Савдо-саноат палатаси раиси Владимир Улахович МДҲ профил майдонларида рақамли платформалардан фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.
“Муҳим йўналиш – саноат кооперауцияси, - дея қўшилади Михаил Мясникович. – ЕОИИ мамлакатларида бугун 17 мингта атрофида қўшма корхоналар ишлайди, лекин бу соҳадаги кўп вазифаларни ҳал қилиш олдинда турибди. Самарали савдо қилиш учун, савдо-сотиқ учун бирор бир нарсага эга бўлиш керак. Маҳсулот зарурий сифатга жавоб бериши керак”.
Шу боис, унинг сўзларига кўра, МДҲ мамлакатлари устувор эътиборни қайта ишланаётган саноатга, меҳнат самардорлигини оширишга, асосий капиталга инвестиция ўсиши мотивациясига қаратишлари даркор.
“ЕИК томонлар таклифи асосида ЕОИИ саноатлаштириш харитасини шакллантирди. Ҳужжат 185 та йирик инвестиция ва аҳамиятга молик лойиҳалар смета қиймати 300 млрд доллар 21 кичик соҳа, 550 дан зиёд технологик йўналишларни қамраб олади. Уларга кўра ЕОИИда импорт ўрнини босиш зарурияти бор. Бу, аслини олган, интеграция лойиҳалари”, - дейди ЕИК ҳайъати раиси.
У бу ишга МДҲга аъзо мамлакат қаторидаги ҳамкорлар диққатини жалб қилишни таклиф қилди.