Ўзбекистон МДҲ чегара қўшинлари Кенгашида фаоллашгани қайд этилди

© Интернет-портал СНГФлаги стран участниц СНГ
Флаги стран участниц СНГ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкентда бўлиб ўтаётган чегара қўшинлари Кенгаши мажлисида Украина, Молдова ва Туркманистондан бошқа  МДҲнинг барча аъзолари иштирок этмоқда.

ТОШКЕНТ, 28 мар - Sputnik. Ўзбекистон МДҲ чегара қўшинлари Кенгашида фаоллашани қайд этилди, деди журналистларга Кенгаш координация хизмати раиси генерал-полковник Александр Манилов, РИА Новости хабарига асосан.

“Биз бугун Ўзбекистоннинг МДҲ чегара қўшинлари Кенгашининг барча тадбирларида   фаол иштирок этаётганини кўриб турибмиз”, - деди Манилов мажлис доирасида.

Манилов айтишига қараганда Кенгашнинг илк мажлиси 1992 йилда Тошкентда бўлиб ўтган эди. орадан 27 йил ўтиб Кенгаш аъзолари яна бир бор Тошкентда жамланишганини қайд этди.

Бугун Тошкентда МДҲ чегара қўшинларининг 81-мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда Украина, Молдавия ва Туркманистондан бошқа МДҲнинг мамлакатлари вакиллари иштирок этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, МДҲ чегара қўшинлари кенгашига Озарбайжон, Арманистон,  Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдавия, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон киради.

Янгиликлар лентаси
0