Чегараларни очиш, мигрантлар масаласи ва савдо: Мирзиёевни МДҲ саммитидаги асосий фикрлари

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев принял участие и выступил на церемонии открытия Ташкентского металлургического завода
Президент Шавкат Мирзиёев принял участие и выступил на церемонии открытия Ташкентского металлургического завода - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклидаги мажлиси бўлиб ўтмоқда

ТОШКЕНТ, 18 дек - Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон МДҲ давлатлари билан савдо алоқаларини чуқурлаштиришда давом этади, дея баёнот қилди. Давлат раҳбари бу ҳақда, бугун, 18 декабрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклидаги мажлисида айтди.

Встреча глав стран СНГ 18 декабря 2020 года - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев ва Путин МДҲ саммитида – онлайн трансляция

"Ўтган йил давомида МДҲга аъзо давлатлар билан савдо алоқалари ҳамжи сезиларли ортди, алоҳида давлатлар билан бу кўрсаткич 20%дан ортиқни ташкил этди. МДҲ давлатлари ўртасида имзоланган эркин савдо зоналари тўғрисида тузилган битим доирасида биз бундан кейин ҳам ўзаро манфаатли алоқаларни чуқурлаштирганмиз", деди Мирзиёев.

Мирзиёев, "яшил" ва "соддалаштирилган" йўлаклар жорий этилиши бунда муҳим аҳамият касб этишига урғу берди.

Ўзбекистон раҳбари ўз нутқида МДҲ иштирокчи-давлатлари раҳбарларига қуйидаги таклифлар билан мурожаат қилди:

  • МДҲ доирасида "Электрон савдони" ривожлантириш бўйича "Йўл харитаси"ни қабул қилиш;
  • Саноат кооперация комплекс дастурини ишлаб чиқиш - бунда гап агросаноат сектори, автомобилсозлик соҳаси, электротехника, енгил ва озиқ-овқат саноати, фармоцевтика ва бошқа устувор йўналишларда ҳамкорликдаги кластерларни ташкил этиш хусусида бормоқда; 
  • Транспорт йўлакларининг рақобатбардошлигини ошириш, техник регламент ва стандартларнинг ўзаро уйғунлиги, ўзаро келишилган тариф сиёсатини юритиш ва ўзаро имтиёзлар берилиши - транспорт соҳаси олдида турган муҳим вазифалардир;
  • Ўзбекистон мамлакатлар билан ўзаро авиа-парвозлар имкон қадар қисқа вақтларда, барча санитар талабларга риоя қилинган ҳолда қайта тикланиши тарафдоридир. "Бу бизнес, гуманитар ва туристик йўналишларда ўзаро алмашинув қайта тикланишига ёрдам берарди", - деб қайд этди Мирзиёев.
  • Шунингдек, ушбу ташкилотга аъзо мамлакатларда меҳнат фаолиятини юритаётган МДҲ давлатлари фуқароларининг ижтимоий ва ҳуқуқий муҳофазаси масаласи ниҳоятда долзарб бўлиб турибди. "Бизни фикримизча, МДҲ доирасида меҳнат мигрантлари ҳужжатлари ўзаро тан олинишининг ягона тизимини яратиш вақти келди. Шу билан бирга давлат ва бизнес манфаатлари билан бир қаторда ишчилар манфаатларини инобатга олиш ва ўзаро уйғунлаштириш жуда муҳим. Шу ўринда, меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқиш ва қабул қилишни таклиф этамиз", - деди Ўзбекистон раҳбари.

Бугунги кунда оммавий касалланиш ҳолатлари ва эпидемия билан боғлиқ бўлган фавқулодда вазиятлар устидан мониторинг назоратини ўрнатиш ва уларни тезкор бартараф этишнинг самарали тизимини шакллантириш айниқса долзарб аҳамият касб этмоқда. Ўзбекистон МДҲ давлатлари доирасида тегишли шартномани тайёрланишини имкон қадар тезлаштиришни муҳим деб билади. Шу ўринда, Ўзбекистон касаллик профилактикаси учун МДҲнинг барча давлатларида ҳар йили оммавий маданий-спорт тадбирларини ташкиллаштирган ҳолда "Саломатлик марафони"ни ўтказиш таклифини илгари сурди.

Ўзбекистон президенти, МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларига мурожаатида Афғонистонда тинчликни ўрнатиш бўйича амалга оширилаётган сайи-ҳаракатларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга чақирди.

"Бу мамлакатда тинчликнинг ўрнатилиши МДҲ майдонида хавфсизлик ва барқарорлик ўрнатилишида муҳим омиллардан биридир. Бу шунингдек, бизнинг давлатлар учун Жанубий Осиё мамлакатлари билан савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришда янги имкониятларни очади", - деб қайд этди Мирзиёев.

Янгиликлар лентаси
0