Россия МДҲ давлатлари билан ўсимликлар карантини бўйича ҳамкорлик қилади

Oбуна бўлиш
Россия МДҲ давлатлари ўртасида имзоланган ўсимликлар карантини тўғрисида битимни ратификация қилади.
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Россия ҳукумати 2016 йилда Минскда имзоланган МДҲ давлатлари ўртасида ўсимликлар карантини соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ратификация қилиш учун Давлат Думасига тақдим этди.
Помидоры - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.12.2020
Россельхознадзор Ўзбекистоннинг яна 34 та корхонасидан помидор олиб киришга рухсат берди
Ўсимликлар карантини - бу ўсимликлар ва уларнинг маҳсулотларини мамлакатга ташқаридан кириши мумкин бўлган зараркунанда, касаллик ва бошқа таҳдидлардан ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирлар тизими.
Битимни имзолаган томонлар ўз ҳудудларидаги карантин объектлари (касалликлар, ўсимлик зараркунандалари) тўғрисида ва кўрилган чоралар, ҳуқуқий ҳужжатлар матнлари, ушбу соҳадаги илмий тадқиқотлар натижалари тўғрисидаги маълумотлар билан ўзаро алмашадилар. Шунингдек, улар зарарли объектлар намуналари билан алмашилади, бир-бирларига илмий-техникавий ёрдам кўрсатадилар.
Битимда аъзо-давлатлар ҳудудига фитосанитария сертификатсиз 3 донадан ортиқ гулдаста олиб кириш мумкин эмас, деб тахмин қилинмоқда. Ҳозирда Россиянинг ўсимликлар карантини тўғрисидаги қонуни 5 кг гача гул махсус ҳужжатларсиз олиб киришга рухсат беради.
Эслатиб ўтамиз, Росселхознадзор декабр ойида Озарбайжон, Туркиянинг баъзи ҳудудларидан, шунингдек  26 ноябрь куни Ўзбекистоннинг Фарғона вилояти, 4 декабрь куни Навоий вилоятидан помидор, қалампир ва олмалар олиб киришни тақиқлаганди. 11 декабрдан Қашқадарё вилоятидан помидор ва қалампирга тақиқ киритилганди.
18 декабрдан бошлаб РФ ҳудудига Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятидан 7та корхонадан помидор ва қалампирни олиб киришга рухсат берганди: маҳсулотларда ЕОИИга аъзо-давлатлар учун карантин объектлари мавжуд эмас, 2020 йилда помидор меваларидаги жигарранг бурушиқлик вируси аниқланмади.
Кейинчалик 1 январь санасидан бошлаб, Қашқадарё ва Навоий вилоятларидан помидор маҳсулотини 34 та корхона Россияга экспорт қилишга рухсат берилди.
Янгиликлар лентаси
0