https://sputniknews.uz/20210526/kiev-aqshdan-shimoliy-oqim-2-boyicha-sanktsiyalarni-qaytarishni-talab-qilmoqda-18927055.html
Киев АҚШдан “Шимолий оқим-2” бўйича санкцияларни қайтаришни талаб қилмоқда
Киев АҚШдан “Шимолий оқим-2” бўйича санкцияларни қайтаришни талаб қилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. АҚШ “Шимолий оқим-2” га қарши санкциялардан воз кечди. Киев дарров миллиардлаб зарарни ҳисоблаб чиқиб, Вашингтондан тушунтириш талаб... 26.05.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-05-26T18:29+0500
2021-05-26T18:29+0500
2021-05-26T18:29+0500
колумнистлар
ақш
украина
шимолий оқим-2
киев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/1a/18926851_0:27:3313:1891_1920x0_80_0_0_95bb5f3accfd5ffe434b61b010e09fa3.jpg
ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. АҚШ “Шимолий оқим-2” га қарши санкциялардан воз кечди. Киев дарров миллиардлаб зарарни ҳисоблаб чиқиб, Вашингтондан тушунтириш талаб қилди. Хавотирга ўрин бор: Россия ёқилғиси собиқ қардош мамлакатидан айланиб ўтиб сотилмоқда, Украина орқали транзит минимумгача қулади. 2024 йилга келиб эса “Газпром” – “Нафтогаз” шартномаси якунлангандан кейин углеводородни бошқа жойга ўтказиш эвасига олинадиган даромаддан умуман қуруқ қолиши мумкин.Уринишлар борЛойиҳани тўхтатишга қаратилган бирин-кетин қўл урилган уринишлардан сўнг америкаликлар уларнинг фойдаси йўқ эканини тан олишди. Вашингтон газ қувурини қураётган “Nord Stream 2 AG”га қарши чекловларни бекор қилди. Бу унинг қурилиши учун бўлган тўсиқларни сезиларли енгиллаштиради. Давлат департаменти конрессга ҳисобот тақдим этиб, унга санкция остига тушадиган компания ва кемаларни санаб ўтди. Ҳужжат “Nord Stream 2 AG”га таъсир кўрсатишни тавсия қилади, лекин у ерда бу чоралар Энтони Блинкин қарори билан тўхтатиб қўйилгани ёзилади.Давлат котиби буни “миллий манфаатлар” билан тушунтирди, аммо тафсилотларни очиқлашдан ўзини тийди. Америка ОАВларининг Давлат департаментидаги манбаларига таянган ҳолда таъкидлашича, Вашингтон лойиҳани фақат Германиядаги истеъмолчиларга қарши санкциялар билан тўхтатиш мумкин деган хулосага келган. Бўлмаса бунинг самараси умуман йўқ. Зеро газ қувури 95 фоизга тайёр бўлган.Германиядаги бозор қатнашчиларига босим ўтказиш эса Берлин билан муносабатларнинг путур етказиши мумкин, шундоқ ҳам у олдинги президент даврида бузилиб бўлган. Дональд Трамп европаликлардан НАТОни сақлашга кўпроқ маблағ ажратишларини талаб қилди ва бир вақтнинг ўзида савдо божлари билан таҳдид қилди. ЕИнинг ташқи сиёсат хизмати расмий вакили Питер Стано Вашингтон энди вазиятни ўнглашга ҳаракат қилаётганини қайд этди.Зарарни ҳисоблаб чиқишдиКиевда кўрилажак зарарларни аллақачон ҳисоблаб чиқишди. “Оператор ГТС Украины” компанияси раҳбари Сергей Макогоннинг сўзларига кўра, “Шимолий оқим-2” мамлакат иқтисодиётини йилига беш-олти миллиард доллардан маҳрум қилади. Россия транзитни тўхтатса, Украина бир миллиард долларни йўқотади. Газ нархи ошади, чунки уни ЕИдан ташишга тўғри келади. Бу яна икки-уч миллирад доллар йўқотиш дегани.“Бутун экспортимиз қимматлашади – масалан, ўғит. Шунингдек, аҳоли учун тарифлари ошади, субсияда учун кўпроқ керак бўлади”, - дея тушунтирди Макогон.2020 йилда транзит учдан бирга қисқарди – 55,9 миллиард кубометргача. Бу ўттиз йил ичидаги энг паст кўрсатгич.Бу йили транзидан халос бўлишни давом эттиришди. Февралда январга қараганда тўртдан бирга. Сербия ва Болгарияда “Турк оқими” қувури қуриб битказилгандан сўнг Киев, украиналикларнинг ўзининг ҳисоб-китобига кўра, йилига яна ўн-ўн икки миллиард кубометр кам чиққан. “Газпром” Сербия, Босния ва Герцеговинага янги йўл орқали ёқилғи жўнатмоқда. Қайтаришни талаб қилишяптиАмерикаликларнинг қарори Киев ҳафсаласини пир қилди. Рада палата вакиллари ва АҚШ конгресси сенати қурилишнинг “тўлиқ ва абадий” тўхтатилиши учун барча қонуний воситалардан фойдаланишга чақирди. Россия гўёки энергетикадан “гибрид уруши воситаси” сифатида фойдаланмоқда. Киевнинг ишонтиришича, бу “ҳам Украина, ҳам Европанинг энергетика хавфсизлигига тўғридан-тўғри хавф солади”. Аммо ҳатто украиналик таҳлилчиларнинг ўзи ҳам Киев фақат ўзини айблаши мумкинлигини тан олишади. Энергетика стратегиялари институти ҳамасосчиси Юрий Корольчук илгари таъикдлаганди: ёқилғи транзити билан рўй берган нарса – бу фақат бозор учун курашда сиёсий йўлни танлаган “Нафтогаз”нинг хизмати.Ва огоҳлантирдики, Россиянинг барча қувурлари ишга тушиши билан Украина орқали олиб ўтиш арзимас бўлади. Обрўни сақлашАмерикаликлар Европа билан жанжаллашишни истмайди ва Россия билан муносабатларни яхшилашни жон деб турибди, деб ҳисоблайди Муҳандислик таълими Европа жамияти раҳбари профессор Самюэл Фурфари.Унинг фикрига кўра, “Шимолий оқим-2” қурилиши ва ишга тушишига қаршилик кўрсатиш бошидан бефойда ва бемаъни эди. Германияни лойиҳадан воз кечтиришга уринган Конгрессдаги ҳар икки палата “қирғийлари” жуда чуқурлашиб кетишди, буни Жо Байден ҳам билади. Айтиш мумкинки, АҚШ англаб етди: шантажга ўхшаган уларнинг ҳар бир ёндашуви Берлинда кутилган натижани келтирмайди”.Яқин йилларда транзит йўқотиши Украинага алоҳида кўнгилсизликларни олиб келмайди: “Газпром” билан имзоланган 2024 йилгача шартнома “қазиб ол ёки тўла” тамойилини назарда тутади. Бу йилига минимум 40 миллард кубометр. “Шимолий” ва “Турк оқими” ишга тушгандан кейин Россия украин йўналишидан воз кечиши мумкин. Агарда уни сисёсий нуқтаи назардан келиб чиқиб бирор муддатга сақласа, Киевнинг воситачи сифатида келажаги борлиги даргумон: Еврора бозори шиддат билан ўзгармоқда.
https://sputniknews.uz/20210513/milliardlab-evroni-kokka-sovurish-oktyabrgacha-shimoliy-oqim-2ni-qurib-bitkazishadimi-18716485.html
https://sputniknews.uz/20210520/oqim-keyinga-qolsin-baydenga-putin-bilan-uchrashuvda-germaniya-kerak-18830276.html
https://sputniknews.uz/20210420/germaniya-shimoliy-oqim-2-qurilishi-tarafdori--merkel--18414882.html
украина
киев
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Наталья Дембинская
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/692/07/6920716_0:0:447:447_100x100_80_0_0_c571703c7abdb9788a3909f379a8c46f.png
Наталья Дембинская
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/692/07/6920716_0:0:447:447_100x100_80_0_0_c571703c7abdb9788a3909f379a8c46f.png
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/1a/18926851_279:0:3010:2048_1920x0_80_0_0_125133c417e1c516e3e266b5913dd3ab.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Наталья Дембинская
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/692/07/6920716_0:0:447:447_100x100_80_0_0_c571703c7abdb9788a3909f379a8c46f.png
колумнистлар, ақш, украина, шимолий оқим-2, киев
колумнистлар, ақш, украина, шимолий оқим-2, киев
ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. АҚШ “Шимолий оқим-2” га қарши санкциялардан воз кечди. Киев дарров миллиардлаб зарарни ҳисоблаб чиқиб, Вашингтондан тушунтириш талаб қилди. Хавотирга ўрин бор: Россия ёқилғиси собиқ қардош мамлакатидан айланиб ўтиб сотилмоқда, Украина орқали транзит минимумгача қулади. 2024 йилга келиб эса “Газпром” – “Нафтогаз” шартномаси якунлангандан кейин углеводородни бошқа жойга ўтказиш эвасига олинадиган даромаддан умуман қуруқ қолиши мумкин.
Лойиҳани тўхтатишга қаратилган бирин-кетин қўл урилган уринишлардан сўнг америкаликлар уларнинг фойдаси йўқ эканини тан олишди. Вашингтон газ қувурини қураётган “Nord Stream 2 AG”га қарши чекловларни бекор қилди. Бу унинг қурилиши учун бўлган тўсиқларни сезиларли енгиллаштиради.
Давлат департаменти конрессга ҳисобот тақдим этиб, унга санкция остига тушадиган компания ва кемаларни санаб ўтди. Ҳужжат “Nord Stream 2 AG”га таъсир кўрсатишни тавсия қилади, лекин у ерда бу чоралар Энтони Блинкин қарори билан тўхтатиб қўйилгани ёзилади.
Давлат котиби буни “миллий манфаатлар” билан тушунтирди, аммо тафсилотларни очиқлашдан ўзини тийди. Америка ОАВларининг Давлат департаментидаги манбаларига таянган ҳолда таъкидлашича, Вашингтон лойиҳани фақат Германиядаги истеъмолчиларга қарши санкциялар билан тўхтатиш мумкин деган хулосага келган. Бўлмаса бунинг самараси умуман йўқ. Зеро газ қувури 95 фоизга тайёр бўлган.
Германиядаги бозор қатнашчиларига босим ўтказиш эса Берлин билан муносабатларнинг путур етказиши мумкин, шундоқ ҳам у олдинги президент даврида бузилиб бўлган. Дональд Трамп европаликлардан НАТОни сақлашга кўпроқ маблағ ажратишларини талаб қилди ва бир вақтнинг ўзида савдо божлари билан таҳдид қилди. ЕИнинг ташқи сиёсат хизмати расмий вакили Питер Стано Вашингтон энди вазиятни ўнглашга ҳаракат қилаётганини қайд этди.
Киевда кўрилажак зарарларни аллақачон ҳисоблаб чиқишди. “Оператор ГТС Украины” компанияси раҳбари Сергей Макогоннинг сўзларига кўра, “Шимолий оқим-2” мамлакат иқтисодиётини йилига беш-олти миллиард доллардан маҳрум қилади.
Россия транзитни тўхтатса, Украина бир миллиард долларни йўқотади. Газ нархи ошади, чунки уни ЕИдан ташишга тўғри келади. Бу яна икки-уч миллирад доллар йўқотиш дегани.
“Бутун экспортимиз қимматлашади – масалан, ўғит. Шунингдек, аҳоли учун тарифлари ошади, субсияда учун кўпроқ керак бўлади”, - дея тушунтирди Макогон.
2020 йилда транзит учдан бирга қисқарди – 55,9 миллиард кубометргача. Бу ўттиз йил ичидаги энг паст кўрсатгич.
Бу йили транзидан халос бўлишни давом эттиришди. Февралда январга қараганда тўртдан бирга. Сербия ва Болгарияда “Турк оқими” қувури қуриб битказилгандан сўнг Киев, украиналикларнинг ўзининг ҳисоб-китобига кўра, йилига яна ўн-ўн икки миллиард кубометр кам чиққан. “Газпром” Сербия, Босния ва Герцеговинага янги йўл орқали ёқилғи жўнатмоқда.
Қайтаришни талаб қилишяпти
Америкаликларнинг қарори Киев ҳафсаласини пир қилди. Рада палата вакиллари ва АҚШ конгресси сенати қурилишнинг “тўлиқ ва абадий” тўхтатилиши учун барча қонуний воситалардан фойдаланишга чақирди. Россия гўёки энергетикадан “гибрид уруши воситаси” сифатида фойдаланмоқда. Киевнинг ишонтиришича, бу “ҳам Украина, ҳам Европанинг энергетика хавфсизлигига тўғридан-тўғри хавф солади”.
Аммо ҳатто украиналик таҳлилчиларнинг ўзи ҳам Киев фақат ўзини айблаши мумкинлигини тан олишади. Энергетика стратегиялари институти ҳамасосчиси Юрий Корольчук илгари таъикдлаганди: ёқилғи транзити билан рўй берган нарса – бу фақат бозор учун курашда сиёсий йўлни танлаган “Нафтогаз”нинг хизмати.
Ва огоҳлантирдики, Россиянинг барча қувурлари ишга тушиши билан Украина орқали олиб ўтиш арзимас бўлади.
Америкаликлар Европа билан жанжаллашишни истмайди ва Россия билан муносабатларни яхшилашни жон деб турибди, деб ҳисоблайди Муҳандислик таълими Европа жамияти раҳбари профессор Самюэл Фурфари.
Унинг фикрига кўра, “Шимолий оқим-2” қурилиши ва ишга тушишига қаршилик кўрсатиш бошидан бефойда ва бемаъни эди. Германияни лойиҳадан воз кечтиришга уринган Конгрессдаги ҳар икки палата “қирғийлари” жуда чуқурлашиб кетишди, буни Жо Байден ҳам билади. Айтиш мумкинки, АҚШ англаб етди: шантажга ўхшаган уларнинг ҳар бир ёндашуви Берлинда кутилган натижани келтирмайди”.
Яқин йилларда транзит йўқотиши Украинага алоҳида кўнгилсизликларни олиб келмайди: “Газпром” билан имзоланган 2024 йилгача шартнома “қазиб ол ёки тўла” тамойилини назарда тутади. Бу йилига минимум 40 миллард кубометр. “Шимолий” ва “Турк оқими” ишга тушгандан кейин Россия украин йўналишидан воз кечиши мумкин. Агарда уни сисёсий нуқтаи назардан келиб чиқиб бирор муддатга сақласа, Киевнинг воситачи сифатида келажаги борлиги даргумон: Еврора бозори шиддат билан ўзгармоқда.