https://sputniknews.uz/20210403/ozbek-olimlari-koronavirus-genomlarini-oqishdi---bu-malumotlar-asosida-vaktsina-yaratiladi-18129907.html
Ўзбек олимлари коронавирус геномларини ўқишди - бу маълумотлар асосида вакцина яратилади
Ўзбек олимлари коронавирус геномларини ўқишди - бу маълумотлар асосида вакцина яратилади
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Ўзбекистонда биринчи марта SARS-CoV-2 вирусининг 32 та намунаси геномлари ўқилди.
2021-04-03T15:27+0500
2021-04-03T15:27+0500
2021-04-03T15:27+0500
жамият
вакцина
covid-19 умумжаҳон пандемияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0a/1d/15280543_71:0:1822:985_1920x0_80_0_0_e0dd021b051ed99fc33f67b3108bf769.jpg
ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Ўзбекистонда биринчи марта SARS-CoV-2 вирусининг 32 та намунаси геномлари ўқилди.Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Геномика ва биоинформатика маркази олимлари томонидан Ўзбекистонда биринчи марта коронавируснинг тўлиқ геномлари ўқилди ва биоинформатик таҳлил ишлари олиб борилди. Натижалар коронавирус геном маълумотлари учун очиқ маълумотлар тармоғи – GISAID маълумотлар базасига жойланди ва тегишлича расмийлаштирилди.Шу муносабат билан Ўзбекистон ўз ҳудудида коронавируснинг барча вариантларини ДНК кетма-кетлигининг тўлиқ секвенлаган 50 та мамлакат қаторига кирди. ФA Геномика ва биоинформатика маркази олимлари томонидан Тошкент вилояти Санитария-эпидемиология ва жамоат соғлиғи бошқармаси ҳамда Биоген Мед хусусий клиникасидаги бирламчи вирус юқтиргани тасдиқланган фуқароларининг 62 нафаридан намуналар олинди ва янги авлод секвенатори ёрдамида уларнинг 32 та намунаси тўлиқ секвенлаш орқали таҳлил қилинди ёки бошқача қилиб айтганда, ДНК кетма-кетлиги ўқилди. Бу 29 903 нуклеотид деганидир.Шунингдек, олимлар қатор биоинформатик таҳлиллар ёрдамида Ўзбекистонда тарқалган вирус вариантлари ҳозиргача ўқилган коронавирус маълумотлар базасидаги геномлар билан солиштирдилар. Натижада, Ўзбекистондаги COVID-19 вариантларининг 18 таси шажарадаги ўрни аниқланди. Унга кўра, мамлакатимизда учраётган COVID-19 нинг вариантлари GR (20V) ва S (19V) гуруҳларига мансублиги аён бўлди. Шажаранинг GR (20V)тармоғида Ўзбекистон билан биргаликда асосан Европа, Осиё, Африка ва Австралия қитъаси вакиллари жойлашган бўлса, S (19V) гуруҳида эса Осиё ва Африкага хос вирус геномлари жойлашган. Бу ушбу иккита гуруҳ орқали Ўзбекистонгага кириб келган вирусларнинг манбаи битта эмаслигини англатади.Таъкидлаш жоизки, SARS-CoV-2 вирусининг геном маълумотлари илк бора 2020-йилнинг январ ойида Хитойда аниқланган. Ўша пайтдан бошлаб бутун дунёда тарқалган коронавирус намуналари олиниб, геномларини секвенлаш ишлари бошланди. Геномларни аниқлаш маҳаллий ва глобал миқёсда эпидемиологик тадқиқотлар ўтказиш учун зарур бўлиб, вируснинг эволюцион таҳлилини амалга ошириш, уни қаерда пайдо бўлгани, қандай мутацияларга учрагани ва бошқа маълумотларни беради. Бу маълумотлар ёрдамида эса вакцина яратилади. Ўзбекистонда тарқалган коронавирус вариантлари ҳақидаги маълумотлар айнан Ўзбекистонда тарқалган штаммларга қарши йўналтирилган миллий вакцинани яратиш ишлари учун ўта муҳимдир."Ўзбекистонда тарқалган COVID-19 вариантларинг тўлиқ геном ДНК кетма-кетликларининг аниқланиши ва дунё маълумотлар базаси билан қиёсий таҳлиллари вируснинг юртимиз шароитида ўзгаришининг доимий мониторингини амалга оширишдаги катта қадам бўлди. Қолаверса, бу охирги йилларда Янги Ўзбекистонда илм-фан ва олимларимизга яратиб берилаётган катта имкониятларнинг дастлабки натижаларидан биридир", - дейилади хабарда.
https://sputniknews.uz/20210217/zbekiston-COVID-19-vaktsinasi-ammuallifi-sifatida-tan-olindi-16018055.html
https://sputniknews.uz/20201113/Koronavirus-tarkibida-pandemiyaga-sabab-blgan-yashirin-gen-topildi-15395003.html
https://sputniknews.uz/20210201/Koronavirusning-britancha-shtammi-alomatlari-15910296.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0a/1d/15280543_290:0:1603:985_1920x0_80_0_0_ca1822631f74a8ed989a303e95aa483b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, вакцина, covid-19 умумжаҳон пандемияси
жамият, вакцина, covid-19 умумжаҳон пандемияси
Ўзбек олимлари коронавирус геномларини ўқишди - бу маълумотлар асосида вакцина яратилади
Ўзбекистонда тарқалган коронавирус вариантлари ҳақидаги маълумотлар айнан Ўзбекистонда тарқалган штаммларга қарши йўналтирилган миллий вакцинани яратиш ишлари учун ўта муҳим, дейилади хабарда.
ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Ўзбекистонда биринчи марта SARS-CoV-2 вирусининг 32 та намунаси геномлари ўқилди.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Геномика ва биоинформатика маркази олимлари томонидан Ўзбекистонда биринчи марта коронавируснинг тўлиқ геномлари ўқилди ва биоинформатик таҳлил ишлари олиб борилди. Натижалар коронавирус геном маълумотлари учун очиқ маълумотлар тармоғи – GISAID маълумотлар базасига жойланди ва тегишлича расмийлаштирилди.
Шу муносабат билан Ўзбекистон ўз ҳудудида коронавируснинг барча вариантларини ДНК кетма-кетлигининг тўлиқ секвенлаган 50 та мамлакат қаторига кирди. ФA Геномика ва биоинформатика маркази олимлари томонидан Тошкент вилояти Санитария-эпидемиология ва жамоат соғлиғи бошқармаси ҳамда Биоген Мед хусусий клиникасидаги бирламчи вирус юқтиргани тасдиқланган фуқароларининг 62 нафаридан намуналар олинди ва янги авлод секвенатори ёрдамида уларнинг 32 та намунаси тўлиқ секвенлаш орқали таҳлил қилинди ёки бошқача қилиб айтганда, ДНК кетма-кетлиги ўқилди. Бу 29 903 нуклеотид деганидир.
Шунингдек, олимлар қатор биоинформатик таҳлиллар ёрдамида Ўзбекистонда тарқалган вирус вариантлари ҳозиргача ўқилган коронавирус маълумотлар базасидаги геномлар билан солиштирдилар. Натижада, Ўзбекистондаги COVID-19 вариантларининг 18 таси шажарадаги ўрни аниқланди. Унга кўра, мамлакатимизда учраётган COVID-19 нинг вариантлари GR (20V) ва S (19V) гуруҳларига мансублиги аён бўлди. Шажаранинг GR (20V)тармоғида Ўзбекистон билан биргаликда асосан Европа, Осиё, Африка ва Австралия қитъаси вакиллари жойлашган бўлса, S (19V) гуруҳида эса Осиё ва Африкага хос вирус геномлари жойлашган. Бу ушбу иккита гуруҳ орқали Ўзбекистонгага кириб келган вирусларнинг манбаи битта эмаслигини англатади.
Таъкидлаш жоизки, SARS-CoV-2 вирусининг геном маълумотлари илк бора 2020-йилнинг январ ойида Хитойда аниқланган. Ўша пайтдан бошлаб бутун дунёда тарқалган коронавирус намуналари олиниб, геномларини секвенлаш ишлари бошланди. Геномларни аниқлаш маҳаллий ва глобал миқёсда эпидемиологик тадқиқотлар ўтказиш учун зарур бўлиб, вируснинг эволюцион таҳлилини амалга ошириш, уни қаерда пайдо бўлгани, қандай мутацияларга учрагани ва бошқа маълумотларни беради. Бу маълумотлар ёрдамида эса вакцина яратилади.
Ўзбекистонда тарқалган коронавирус вариантлари ҳақидаги маълумотлар айнан Ўзбекистонда тарқалган штаммларга қарши йўналтирилган миллий вакцинани яратиш ишлари учун ўта муҳимдир.
"Ўзбекистонда тарқалган COVID-19 вариантларинг тўлиқ геном ДНК кетма-кетликларининг аниқланиши ва дунё маълумотлар базаси билан қиёсий таҳлиллари вируснинг юртимиз шароитида ўзгаришининг доимий мониторингини амалга оширишдаги катта қадам бўлди. Қолаверса, бу охирги йилларда Янги Ўзбекистонда илм-фан ва олимларимизга яратиб берилаётган катта имкониятларнинг дастлабки натижаларидан биридир", - дейилади хабарда.