Коронавируснинг “британча” штамми аломатлари

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишРабота аэропорта Внуково
Работа аэропорта Внуково - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.02.2021
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, ҳид ва таъм сезмаслик каби аломатлар янги штамм билан касалланганларда камроқ учрамоқда.
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавируснинг “британча” штамми аломатлари ҳақида маълумот берди.
Буюк Британиянинг Миллий статистика хизмати коронавируснинг “британча” деб аталувчи янги штаммига йўтал, кучли чарчоқ, томоқ ва мушаклардаги оғриқ каби белгилар хос эканлигини, аммо ҳид ва таъм сезмаслик аломати эса аввалги штаммдагига қараганда камроқ учраётганини аниқлаган.
Работа вирусологической лаборатории, где производится анализ на новую коронавирусную инфекцию - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.01.2021
Ўзбекистонда коронавируснинг “британча штамми”ни аниқлаш жараёни қандай кечди?
Идоранинг хулосалари Aнглияда тасодифий танлаб олинган ва COVID-19 ташхиси қўйилган 6 минг кишининг маълумотларини қайта ишлаш натижасида чиқарилди.
Ҳид ва таъм сезмаслик каби аломатлар янги штамм билан касалланганларда камроқ учрамоқда. Aммо улар ҳали ҳам касалликнинг учта асосий аломатлари (юқори иситма, яқинда пайдо бўлган доимий йўтал ва таъм сезувчанлигини ўзгариши) орасида.
Касалланганларнинг аксариятида ушбу учта аломатдан камида биттаси намоён бўлмоқда.
Статистика идораси ходимлари янги COVID-19 штаммига мусбат тест олишдан олдин бир ҳафта давомида беморлар бошдан кечирган аломатларни таҳлил қилган. Улар “асл” (аввалги) штаммни юқтирганларнинг аломатлари билан таққосланди.
Бунда 2020 йил ноябрь ойининг ўрталаридан 2021 йил январь ойининг ўрталарига қадар касал бўлган одамларнинг натижалари ҳисобга олинди. Маълумотлар шуни кўрсатдики, янги штамм биринчи ҳолатда бўлгани каби учта эмас, иккита ген билан мос келади.
  • 3,5 минг кишидан иборат янги штаммни юқтирганлар гуруҳидан:
  • 35 фоизи йўтал;
  • 32 фоизи чарчоқ;
  • 25 фоизи мушак ва тана оғриғи;
  • 21,8 фоизи эса томоқ оғриғидан шикоят қилган.
Олдинги штамм билан касалланган 2,5 минг кишилик гуруҳдан:
  • 28 фоизи йўтал;
  • 29 фоизи чарчоқ;
  • 21 фоизи мушак ва тана ;
  • 19 фоизи эса томоқ оғриганини  айтган.
Маълум бўлишича, янги штаммни юқтирганларнинг 16 фоизи таъм сезувчанлигини, 15 фоизи ҳид сезиш қобилиятини йўқотган. Бу эски штамм билан касалланган одамлардагига қараганда камроқ (иккала ҳолатда ҳам 18 фоиз).
Бош оғриғи, нафас олиш қийинлишуви ёки диарея ва қайт қилиш ҳолатлари бўйича маълумотлар икки штаммда ҳам бир хил бўлган.
Предупреждение закрытии французской границы на въезде в порт Дувр в Кенте на юго-востоке Англии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.12.2020
"Олдингиларидан анча хавфли": Британияда тарқалаётган вирус ҳақида олимлар хулосаси
Олимларнинг фикрига кўра, вирус таркибидаги баъзи бир ўзгаришлар организмнинг иммун реакциясига таъсир қилиши ва инфекцияни келтириб чиқарадиган аломатларга ҳам таъсир қилиши мумкин. Янги штаммни юқтирганларнинг организмида вирус интенсив равишда кўпайиб кетиш эҳтимоли юқорироқ. Бу эса инфекциянинг бутун танага кенгроқ тарқалишига ҳамда кучли йўтал, мушакларда оғриқ ва чарчоқ пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 30 январь куни Ўзбекистонга коронавируснинг “британча штамми” кириб келгани маълум бўлган эди. У Дубайдан сафардан қайтган 10 ёшли пойтахтлик қизалоқда аниқланган.
Янгиликлар лентаси
0