https://sputniknews.uz/20210217/zbekiston-COVID-19-vaktsinasi-ammuallifi-sifatida-tan-olindi-16018055.html
Ўзбекистон COVID-19 вакцинаси ҳаммуаллифи сифатида тан олинди
Ўзбекистон COVID-19 вакцинаси ҳаммуаллифи сифатида тан олинди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Хитойнинг ZF-2001 вакцинаси синовларида фаол иштирок этгани ҳамда клиник тадқиқотларга қўшган ҳиссаси учун мазкур вакцинанинг ҳаммуаллифи, яъни... 17.02.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-02-17T11:01+0500
2021-02-17T11:01+0500
2021-05-16T12:12+0500
жамият
ўзбекистон
вакцина
эмлаш
хитой
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/10/16014022_0:109:2466:1496_1920x0_80_0_0_19fbd0035260a66435d8f9ea3559d930.jpg
ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Хитойнинг коронавирусга қарши ZF-2001 вакцинас тез орада Ўзбекистонда ZF-VakUz номи билан тарқатилиши кутиляпти. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканалида хабар берилди.Инновацион ривожланиш ва Соғлиқни сақлаш вазирликларининг ZF-2001 вакцинаси синовларида фаол иштирок этгани, шунингдек, клиник тадқиқотларга қўшган ҳиссасини инобатга олиб, Ўзбекистон мазкур вакцинанинг ҳаммуаллифи, яъни илмий жараёнларда тенг шерик сифатида тан олинди.ZF-2001 рекомбинант вакцинасининг Ўзбекистондаги клиник синовлари учун масъул мутахассис Динг Фаннинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ZF-2001 вакцинасидан фавқулодда фойдаланиш учун рухсат беришга қаратилган ишларни олиб бормоқда. Мазкур вакцинадан фойдаланишда Ўзбекистонга устуворлик берилади. Айни вақтда вакцинадан фавқулодда фойдаланиш учун рухсат олиш ва расмий рўйхатдан ўтиш бўйича ҳамкорликда ишланмоқда.Бундан ташқари Ўзбекистон билан ҳамкорликда вакцина ишлаб чиқариш, янги вакциналарни яратиш, тадқиқот ишларини олиб бориш ва илмий изланишлар натижаларини тижоратлаштириш бўйича ишлар давом эттирилади.Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда ҳозиргача 6830 нафар кўнгилли Хитой вакцинасининг 1-дозаси, 2284 нафар кўнгилли 2-дозаси билан эмланган.Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш жараёни март ойининг биринчи ярмида бошланиши кутилмоқда. Биринчи навбатда ёши катта, сурункали касаллиги бор ва бирламчи хизмат кўрсатувчи соҳа ходимларини (шифокор, ўқитувчи, ИИО ходимлари ва ҳоказо) жорий йил охиригича коронавирусга қарши вакцина билан тўлиқ эмлаш режалаштирилган.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда коронавирусга қарши Россиянинг “Спутник V” вакцинасини сертификатлаштириш ҳамда рўйхатдан ўтказиш жараёнини бошлаш маъқуллангани хабар қилинган эди.
https://sputniknews.uz/20210215/zbekiston-aolisini-koronavirusga-arshi-emlash-achondan-boshlanishi-aytildi-16007084.html
ўзбекистон
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/10/16014022_163:0:2303:1605_1920x0_80_0_0_0fc84ca0e938ba2249c101454f756d9e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, вакцина, эмлаш, хитой
жамият, ўзбекистон, вакцина, эмлаш, хитой
Ўзбекистон COVID-19 вакцинаси ҳаммуаллифи сифатида тан олинди
11:01 17.02.2021 (янгиланди: 12:12 16.05.2021) Ўзбекистон Хитойнинг ZF-2001 вакцинаси синовларида фаол иштирок этгани ҳамда клиник тадқиқотларга қўшган ҳиссаси учун мазкур вакцинанинг ҳаммуаллифи, яъни илмий жараёнларда тенг шерик сифатида тан олинди. Вакцина мамлакатда ZF-VakUz номи билан тарқатилади.
ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Хитойнинг коронавирусга қарши ZF-2001 вакцинас тез орада Ўзбекистонда ZF-VakUz номи билан тарқатилиши кутиляпти. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканалида
хабар берилди.
Инновацион ривожланиш ва Соғлиқни сақлаш вазирликларининг ZF-2001 вакцинаси синовларида фаол иштирок этгани, шунингдек, клиник тадқиқотларга қўшган ҳиссасини инобатга олиб, Ўзбекистон мазкур вакцинанинг ҳаммуаллифи, яъни илмий жараёнларда тенг шерик сифатида тан олинди.
ZF-2001 рекомбинант вакцинасининг Ўзбекистондаги клиник синовлари учун масъул мутахассис Динг Фаннинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ZF-2001 вакцинасидан фавқулодда фойдаланиш учун рухсат беришга қаратилган ишларни олиб бормоқда. Мазкур вакцинадан фойдаланишда Ўзбекистонга устуворлик берилади. Айни вақтда вакцинадан фавқулодда фойдаланиш учун рухсат олиш ва расмий рўйхатдан ўтиш бўйича ҳамкорликда ишланмоқда.
“Расмий жараёнлардан сўнг вакцина Ўзбекистон Республикасида ZF-VakUz номи билан тарқатилади”, - деди Динг Фан.
Бундан ташқари Ўзбекистон билан ҳамкорликда вакцина ишлаб чиқариш, янги вакциналарни яратиш, тадқиқот ишларини олиб бориш ва илмий изланишлар натижаларини тижоратлаштириш бўйича ишлар давом эттирилади.
Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда ҳозиргача 6830 нафар кўнгилли Хитой вакцинасининг 1-дозаси, 2284 нафар кўнгилли 2-дозаси билан эмланган.
Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш жараёни март ойининг биринчи ярмида
бошланиши кутилмоқда. Биринчи навбатда ёши катта, сурункали касаллиги бор ва бирламчи хизмат кўрсатувчи соҳа ходимларини (шифокор, ўқитувчи, ИИО ходимлари ва ҳоказо) жорий йил охиригича коронавирусга қарши вакцина билан тўлиқ эмлаш
режалаштирилган.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда коронавирусга қарши Россиянинг “Спутник V” вакцинасини сертификатлаштириш ҳамда рўйхатдан ўтказиш жараёнини бошлаш маъқуллангани
хабар қилинган эди.