https://sputniknews.uz/20210215/zbekiston-aolisini-koronavirusga-arshi-emlash-achondan-boshlanishi-aytildi-16007084.html
Ўзбекистон аҳолисини коронавирусга қарши эмлаш қачондан бошланиши айтилди
Ўзбекистон аҳолисини коронавирусга қарши эмлаш қачондан бошланиши айтилди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда тоифалар бўйича COVID-19га қарши эмлаш 2021 йил март ойининг биринчи ярмида бошланиши режалаштирилган. 15.02.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-02-15T16:51+0500
2021-02-15T16:51+0500
2021-04-01T16:46+0500
жамият
ўзбекистон
эмлаш
вакцина
covid-19 умумжаҳон пандемияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/0f/16006643_0:124:3199:1923_1920x0_80_0_0_1476150ecf0c8ef8255d5606f95d7d9b.jpg
ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш жараёни март ойининг биринчи ярмида бошланади. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология хизмати маълум қилди.Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жами бўлиб даволаш профилактика муассасалари қошида 3138 та эмлаш хоналари ва 820 та мобил бригадалар ташкил этилган, улар барча эмлаш ишларини жадвал ва босқичма-босқич амалга оширилади.Таъкидланишича, хавф гуруҳига кирувчи аҳолини эмлаш ишлари якунланиши ва республикага вакцина келишига биноан қолган аҳоли ҳам эмланади.Аниқлик киритилишича, ҳукумат СOVID-19 инфекциясига қарши вакцина ишлаб чиқарувчи 12 та етакчи корхоналар билан вакцина харид қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда коронавирусга қарши Россиянинг “Спутник V” вакцинасини сертификатлаштириш ҳамда рўйхатдан ўтказиш жараёнини бошлаш маъқуллангани хабар қилинган эди. Ундан аввалроқ эса президент Шавкат Мирзиёев аҳолини COVID-19 га қарши эмлашни бошлаш бўйича топшириқ берган эди.
https://sputniknews.uz/20210302/Ozbekiston-aysi-vaktsinani-tanlaydi-15897856.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/0f/16006643_234:0:2965:2048_1920x0_80_0_0_3a678d20a06d4f726c756dd50e8c0ceb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, эмлаш, вакцина, covid-19 умумжаҳон пандемияси
жамият, ўзбекистон, эмлаш, вакцина, covid-19 умумжаҳон пандемияси
Ўзбекистон аҳолисини коронавирусга қарши эмлаш қачондан бошланиши айтилди
16:51 15.02.2021 (янгиланди: 16:46 01.04.2021) Ўзбекистонда тоифалар бўйича COVID-19га қарши эмлаш 2021 йил март ойининг биринчи ярмида бошланиши режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш жараёни март ойининг биринчи ярмида бошланади. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология хизмати
маълум қилди.
“Республикада тоифалар бўйича COVID-19га қарши эмлаш 2021 йил март ойининг биринчи ярмида бошланиши режалаштирилган”, - дейилган хабарда.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жами бўлиб даволаш профилактика муассасалари қошида 3138 та эмлаш хоналари ва 820 та мобил бригадалар ташкил этилган, улар барча эмлаш ишларини жадвал ва босқичма-босқич амалга оширилади.
Таъкидланишича, хавф гуруҳига кирувчи аҳолини эмлаш ишлари якунланиши ва республикага вакцина келишига биноан қолган аҳоли ҳам эмланади.
Аниқлик киритилишича, ҳукумат СOVID-19 инфекциясига қарши вакцина ишлаб чиқарувчи 12 та етакчи корхоналар билан вакцина харид қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда коронавирусга қарши Россиянинг “Спутник V” вакцинасини сертификатлаштириш ҳамда рўйхатдан ўтказиш жараёнини бошлаш маъқуллангани
хабар қилинган эди. Ундан аввалроқ эса президент Шавкат Мирзиёев аҳолини COVID-19 га қарши эмлашни бошлаш бўйича топшириқ
берган эди.