Коронавирус таркибида пандемияга сабаб бўлган яширин ген топилди

© 2020 KAUST; Ivan Viola3d модель коронавируса
3d модель коронавируса - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Халқаро олимлар гуруҳи коронавирус таркибида унинг кўпайишига сабаб бўлувчи яширин ген борлигини аниқлашди.

ТОШКЕНТ, 13 ноя - Sputnik. Халқаро олимлар гуруҳи SARS-CoV-2 вируси таркибида яширин ген борлигини аниқлашди, деб хабар қилмоқда Хайтек+. Янги ген тафсилотлари Тайван Миллий академияси олими Чейз Нельсон эълон қилган илмий мақолада келтирилган. 

Янги генга олимлар ORF3d деб ном беришди ва уларнинг хулосасига кўра айнан ушбу ген COVID-19 пандемиясига сабаб бўлган.

ORF3d генининг асосий хавфи шундаки, у зарарланган кишиларда кучли иммунитет жавоби уйғотади ва ушбу жараёнда оқсилларни кодлаши мумкин (яъни ўзи ҳам кўпайиши мумкин), лекин инсон танасидаги вирусларга қарши курашувчи Т-ҳужайралар ORF3d генини таний олмайди. Айнан шу сабабли ушбу патоген кенг тарқалиб кетган, деган хулосага келди олимлар.

SARS-CoV-2 вируснинг РНКсида жами 15та ген бор. Улар орасида яширин ген борлигини аниқлаш ҳар доим ҳам осон кечмайди, чунки айрим генлар бир вақтнинг ўзида бошқа ген бўлаги бўлиши ва ўзининг алоҳида вазифасини бажариши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Россия Фанлар Академиясининг Трансляцион тиббиёт изланишлар федерал маркази (ФИЦ ФТМ) олимлари коронавирус эволюцияси босқичларини тўлиқ ўрганиб чиқишларини хабар қилишган эди. Ушбу билимлар келажакда биологик моделлар яратиб янги препаратларни синовдан ўтказиш имконини беради. Бунинг учун олимлар коронавирус геномини тўлиқ ўрганиб чиқишлари керак бўлади.

Янгиликлар лентаси
0