АҚШ яна ҳаммага ҳаётдан сабоқ бермоқчи. Россия ва Хитой алоҳида таклиф этиляпти

© REUTERS / POOL / Frederic J. BrownПереговоры с участием госсекретаря США Энтони Блинкена и советника президента по нацбезопасности Джейка Салливана, а также главы канцелярии комиссии ЦК КПК по иностранным делам Ян Цзечи и министра иностранных дел Китая Вана И в Анкоридже, США - РИА Новости, 1920, 29.03.2021
Переговоры с участием госсекретаря США Энтони Блинкена и советника президента по нацбезопасности Джейка Салливана, а также главы канцелярии комиссии ЦК КПК по иностранным делам Ян Цзечи и министра иностранных дел Китая Вана И в Анкоридже, США - РИА Новости, 1920, 29.03.2021 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.03.2021
Oбуна бўлиш
Вашингтондаги янги маъмурият таҳсинга сазовор: бунга ўхшаш тадбирни ўтказш ғояси ўта оқилона, зеро икки эмас, балки бус-бутун ўнларча қуёнларни уриш мўлжалланган.
ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. АҚШ президенти деярли бир вақтнинг ўзида Хитойга қарши янги санкциялар жорий этиб, Владимир Путин ва Си Цзиньпинни 22-23 апрелда режалаштирилган глобал иқлим ўзгариши масалаларига бағишланган онлайн саммитда иштирок этишга таклиф қилмоқда. Қирқдан зиёд дунё етакчилари таклиф этилган конференция жонли эфирга узатилади.
Вашингтондаги янги маъмурият таҳсинга сазовор: бунга ўхшаш тадбирни ўтказш ғояси ўта оқилона, зеро икки эмас, балки бус-бутун ўнларча қуёнларни уриш мўлжалланган.
Иқлим мавзусига эътибор қаратиш демократларга барча имкони бор усуллар билан экология муаммоларига бепарво бўлган олдинги президент сиёсатидан воз кечишни кўрсатишга имкон беради. Трамп чиқарган АҚШнинг Иқлимга оид Париж битимига қайтишидан сўнг Жо Байденнинг саммит чоғида Қўшма Штатлар олға юришга ва бу масалада яна дунё етакчиси ролини ўзига олишга тайёрлигини намойиш этиш имконияти бўлади.
Шу билан бирга иқлим муаммоси мавзуси унинг ёрдамида америкаликлар ва европаликлар ўз рақиблари ривожини ҳам иқтисодий, ҳам геосиёсий жиҳатдан тутиб туришга уринаётган сиртмоқ бўлиб бўлган. Қолаверса, Ғарб ўз устуворлиги йўқотаётган замонавий дунёда экология мавзуси ҳозирча у ушлаб турган монополиялардан бири бўлиб қолмқда, натижада, ундан максимал даражада фойдаланишга интилмоқда. Масалан, 2023 йилда ЕИ парник газларига импортига углерод солиғини жорий этади. Уларга нефть, газ, металл, ўғит, цемент ҳам дохил бўлади. Умуман олганда Россия экспортининг каттагина қисми ва бу маҳаллий ишлаб чиқарувчилар уучун жиддий чақириқ бўлади.
Россия, Калининград, ТЭЦ-2. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.12.2015
Парижда иқлим бўйича янги шартнома тузилди
Аммо бўлиши кутилаётган саммитнинг глобал узоқ муддатли жиҳатидан ташқари Оқ уй ўзига максимум фойда олишга интилаётган тезкор жиҳатлари ҳам бор.
Россия ва Хитой етакчиларига саммитга таклифнома нафақат икки мамлакатнинг Ғарб билан муносабатлари кўп ўн йиллик мобайнидаги энг сўнгги нуқтага келиб қолган бир пайтга келиб тушди.
Давлатлар ўртасида айрим масаладар юзасидан кучли низо ва бошқалари юзасидан самарали ҳамкорлик мавжудлигининг ажабланарли ери йўқ. Аксинча, бу нормал ҳолат. Бироқ ҳозир рўй бераётганлар юз йиллар давомида шаклланган анъаналардан жуда четга чиқиб кетади. Россия ташқи ишлар вазири сўнги воқеаларга муносабат билдираётиб дедики, Ғарбда шунчаки “бир-бирини тинглаш маҳорати, бир-бирини эшитиш ва қизиқиш мувозанатини топиш маҳоратидан иборат классик дипломатиядан фойдаланишни унутиб қўйишди”.
Агар Жо Байденнинг интервью вақтида Россия президенти ҳақидаги ғалати баёнотларини Америка президенининг шахсий хусусиятлари билан тушунтириш мумкин бўлса, АҚШ давлат котибининг Анкоридждаги икки томонлама учрашувда Хитойга нисбатан очиқчасига қўполлиги ва протоколни бузишини Вашингтоннинг англаб қилаётган сиёсатидан бошқа нарса эмас деб баҳолаш мумкин эмас.
ХХР учун вазият боз устига ёқимсиз, зеро Оқ уйга янги президент келиши билан Хитойга қарши санкцияларга барҳам берилишига ёки ҳеч бўлмаганда енгиллик бўлишига умид пайдо бўлганди. Жо Байденнинг ўзи ҳам Пекин билан муносабатларда Трампнинг жанжалкашлик йўлидан воз кечишини маълум қилганди.
Председатель КНР Си Цзиньпин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.02.2021
Си Цзиньпин Хитой ва АҚШ қарама-қаршилигини бутун дунё учун фалокат деб атади
Бироқ вазият ҳозирча фақат ёмонлашди. Боз устига Трамп асосан иқтисодий жиҳатдан, хусусан, Хитой товарларига юож киритган бўлса, демократлар эса яна атрофдагиларга демократия, инсон ҳуқуқлари ва экологик жавобгарликдар дарс беряпти.
Хитойга айбловларнинг янг тўлқини ёғилди, бунда асосий зарба уйғурлар масаласига берилади. Пекин қарздор бўлиб қолмайди, натижада янги ўзаро санкциялар ғалваси бошланади. АҚШ одатдаги каби Хитойнинг жавоб чораларини асосиз деб атади. Бунинг устига оғир оқибатлар қора рўйхатга тушган ҳатто мансабдор шахсларга эмас, балки Хитойга қарши хатти-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаган брендларга таҳдид солмоқда. H&M, Nike ва Adidas улкан бозорни йўқотиш арафасида.
Ташкиллаштирилаётган иқлим саммати бу ерда Вашингтонга қўл келади. АҚШ маъмурияти Россия ва Хитой ҳукуматларини тадбирга таклиф этиш билан барча муносабатлар ютқазиш ҳолатига қўйишга уринмоқда.
Агар Путин ва Си конференциядан бош тортса, уларни масъулятсизлик, инсоният манфаатлари ва ўз мамлакатларига бепарволикда ва қўрқоқликда айблаш мумкин бўлади: қаранг, улар тадбир АҚШ томонидан ташкил этилганлигина сабаб унда иштирок этишмади.
Агарда Россия ва Хитой етакчилари саммитда иштирок этса, шубҳасиз, америкаликлар ўз устунликларини намойиш этиш ва ҳатто Москва ва Пекин учун ҳақоратомуз вазиятлар келтириб чиқариш учун қўлган келган ишни қилишади. Аляскадаги жанжалли музокаралардан сўнг Штатлар томонидан дипломатик протоколларга риоя қилинишига умид қилмасликка тўғри келади, жонли эфирдаги онлайн формат эса Вашингтонга, ташкилотчи сифатида, разил хатти-ҳаракатлар қилиши учун бир талай имкониятларни тақдим этади.
Устига устак АҚШ ўзининг айёрона режасида битта жуда муҳим жиҳатни эътибордан четда қолдирди. Ғарб ўзининг сўнгги хатти-ҳаракатлари билан Россия-Хитой иттифоқи мустаҳкамланишига эришди. Сергей Лавровнинг Хитойга яқиндаги буюрган ташрифи буни яққол намоён қилди.
Шундан экан Россия ва Хитой Вашингтоннинг ҳар қандай қопқонлари ва фитналарига биргаликла қарши туради. Бу америкаликларнинг ўзи учун ёқимсиз сюрпризларни келтириб чиқариши мумкин.
Девушка за ноутбуком - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.03.2021
АҚШ Россияга қарши “ментал уруш” бошлаган - Мудофаа вазирлиги
Янгиликлар лентаси
0