АҚШ Россияга қарши “ментал уруш” бошлаган - Мудофаа вазирлиги

© CC0 / Unsplash / Christin HumeДевушка за ноутбуком
Девушка за ноутбуком - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.03.2021
Oбуна бўлиш
"Ментал уруш" – бу қарама-қаршиликнинг янги тури бўлиб, унинг оқибатлари келажак авлодда билинади ва ўшанда уларни бартараф этиб бўлмайди.
ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. АҚШ бошчилигида Ғарб Россияга қарши “ментал уруш” бошлаган. Бу қарама-қаршиликнинг янги тури бўлиб унинг оқибатлари фақат келажак авлодда билинади, деди Россия Мудофаа вазирининг маслаҳатчиси Андрей Ильницкий.
Военнослужащие США. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.03.2019
АҚШ совуқ уруш давридаги стратегияга қайтишга қарор қилди
Ильницкий айтишига қараганда, ҳозирги завмонда одатий урушни амалга оширишнинг иложи йўқ, ахир Россияда ядро қуроли бор. Агар ядровий уруш бошланса – ғолиблар бўлмайди, ҳар ҳолда Ғарб ғолиб бўлмаслиги аниқ.
Хўш Вашингтон бошлаган “ментал уруш” нимаси билан фарқ қилади? Биринчи навбатда – мақсади билан.
Тўғридан-тўғри урушда – рақибнинг техникаси ва тирик жони йўқ қилинади. “Киберуруш”да – рақибнинг инфратузилмасига зарба берилади.

Янги “ментал урушда” эса – рақиб давлат қадриятларини, ўзлигини йўқ қилиш, жамиятнинг маданий асосини бузишни мақсад қилган, - дейди Ильницкий.

Бундай урушнинг зарбаси дарҳол сезилмайди, чунки асосий эътибор ёш авлод онгига қаратилган бўлади. Унинг таъсири фақат бир авлод ўтиб билинади. Лекин у вақтда ҳеч нарса ўзгартириб бўлмайди. Бу орқага қайтмас жараён, дейди мудофаа вазири маслаҳатси.

“Ментал урушга” қарши қандай курашиш мумкин?

Андрей Ильницкий хулосасига кўра, ментал урушга қарши бир неча услуб билан курашиш мумкин.
Биринчидан Интернетни суверен қилиш. Яъни давлат ўз ҳудудидаги интернетга ўзи хўжайинлик қилиш. Бу соҳада юқори малакали кадрлар тайёрлаш.
Иккинчидан, ёшлар сиёсатини қайта кўриб чиқиш ва янгидан бошлаш ва учинчидан асосий сайловчилар бўлган аҳолининг катта қисми билан очиқ суҳбат олиб бориш.
Протестующие во время попытки снести памятник президенту США Эндрю Джексону в Вашингтоне - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.06.2020
Ғарб тарихни босқичма-босқич қайта кўчирмоқда ва у бунинг уддасидан чиқмоқда

Биринчи қадамлар

Россиянинг медиа ва интернет соҳасини назорат қилувчи органи – Роскомнадзор 24 март янги қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига чиқарган эди. Унга кўра Россияда ижтимоий тармоқ ва мессенжерларда рўйхатдан ўтаётган кишилардан паспорт, турар жой манзили, телефон рақами ва электрон почта талаб қилиш мажбурий бўлиши мумкин.
Бугунги кунда мобил операторлар паспортга боғланмаган сим карталарни блоклаш ҳуқуқига эга. Ундан ташқари 2021 йилдан бошлаб шахси аниқланмаган абонентлар (корпоратив ёки бошқа йўл билан расмийлаштирилган сим карта эгалари) операторнинг биринчи талабига биноан шахсни аниқлаш жараёнидан ўтишлари керак. Акс ҳолда унинг номери блоклаб қўйилади.
Янгиликлар лентаси
0