Си Цзиньпин Хитой ва АҚШ қарама-қаршилигини бутун дунё учун фалокат деб атади

© REUTERS/Lintao Zhang/PoolПредседатель КНР Си Цзиньпин
Председатель КНР Си Цзиньпин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.02.2021
Oбуна бўлиш
Хитой раиси АҚШ президенти Жо Байден билан суҳбатда икки мамлакат зиддияти бутун дунё учун фалокат эканини айтди.
ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Хитой ва Америка Қўшма Штатларининг қарама-қаршилиги ҳам ҳар иккила мамлакат, ҳам бутун дунё учун фалокатдир. Бу ҳақда Хитой раиси Си Цзиньпин АҚШ президенти Жо Байден билан телефон суҳбати давомида маълум қилди.
Госсекретарь США Майк Помпео - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.01.2021
Хитой ТИВ Помпеони масхарабоз деб атади
“Хитой-Америка ҳамкорлиги ҳам ҳар иккала мамлакат, ҳам бутун дунё учун фойда келтирадиган кўплаб муҳим воқеаларга олиб келиши мумкин”, - дея унинг сўзларидан келтиради Хитой Марказий телевидениеси.
“ХХР ва АҚШ қарама-қаршилиши, шубҳасиз, ҳам ҳар иккала мамлакат, ҳам бутун дунё учун фалокатдир”, - дея таъкидлаган Си Цзиньпин.
Хитой етакчиси айрим масалалар юзасидан турли нуқтаи назарларга қарамасдан, томонлар келишмовчиликларни ўзаро ҳурмат асосида ҳал қилишлари лозимлигини таъкидлаган.
Янгиликлар лентаси
0