https://sputniknews.uz/20210113/ASh-nega-F-35ni-seriyali-ishlab-chiarishni--yana-ortga-oldirdi-15771278.html
АҚШ нега F-35 қирувчиси серияли ишлаб чиқарилишини яна кечиктирди
АҚШ нега F-35 қирувчиси серияли ишлаб чиқарилишини яна кечиктирди
Sputnik Ўзбекистон
АҚШ Мудофаа вазирлиги F-35 Lightning II серияли ишлаб чиқарилиши бошланишини яна бир бор бекор қилди. Қирувчи ҳали тўрт йил олдин енгиб ўтилиши керак бўлган... 13.01.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-01-13T13:34+0500
2021-01-13T13:34+0500
2021-04-01T15:50+0500
аналитика
f-35
ҳарбий
ҳарбийлар
ҳарбий база
ҳарбий бюджет
ҳарбий техника
россия мудофаа вазири
россия
ақш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/0c/15771516_0:0:3072:1737_1920x0_80_0_0_1e89b3b2527e712724cbec6008cc1785.jpg
Қўшма Штатлар кўриниб турибдики, ўзининг технологик имкониятларига жуда юқори баҳо бериб юборди ва 2021 йил январида "қиймати 1,6 триллион доллардан ошган жаҳон тарихидаги энг кўламдор қурол-яроғ дастури" бўлган "бешинчи авлод" F-35" қирувчилари ишлаб чиқарилиши катта миқдордаги генетик хатоликлар билан атиги 615 та кичик серияли модификацияда тўхтаб қолди.АҚШ Мудофаа вазирининг харидлар ва таъминот бўйича ўринбосари Эллен Лорд F-35 Lightning II нинг 2021 йил март ойига режалаштирилган серияли ишлаб чиқарилишини бекор қилди. Асосий сабаб - техник муаммолар. Қирувчи бир қатор жиддий камчиликларга эга ва замонавий ҳаводан ҳужумга қарши мудофаа тизимларига қарши курашда ўз самарадорлигини исботламаган.F-35нинг турли модификациялари 2011 йилдан буён ишлаб чиқарилади, қирувчи 2014 йилда расман қурол-яроғлар сафига қабул қилинган. Бугунги кунда режадаги 3200 "кўринмас"лардан фақат 600дан зиёдроғи ишлаб чиқарилган, аммо Пентагоннинг F-35ни серияли ишлаб чиқариш тўғрисидаги расмий қарори - бу жиддий муаммоларни ҳал қилиш учун мўлжалланган қирувчининг жанговар тайёргарлигини кафолатлаш, хорижий буюртмачилар ва америкалик солиқ тўловчилар учун "сифат белгиси", шунингдек ишлаб чиқариш самарадорлигини тасдиқлаш ва сотишдан кейинги техник хизматдан иборат эди.АҚШ Мудофаа вазирлиги қарори йўқ экан - юқори жанговарлик ҳам, ҳақиқий сифат ҳам ва чет элдан талаб ҳам йўқ, демак.F-35 истиқболлари унчалик шаффоф эмас, Пентагонни ижобий қарори бир неча йилдан буён ортга сурилиб келинмоқда. Сайланган президент Жо Байден администрацияси томонидан тайинланадиган янги жамоа мустақил техник экспертиза учун барча керакли маълумотларни олиб, 2046 йилгача F-35 ни серияли ишлаб чиқариш бўйича қарор қабул қилгунича бир неча ойлаб вақт ўтиб кетади."Кўринмас"ларни эксплуатациядан чиқариш 2070 йилдан бошланиши белгиланган. Режалар фантастик, албатта. Амалиётдаги эксплуатация эса кундан-кун мутахассислар кўнглини қолдирмоқда. F-35 Lightning II кўплаб параметрлари бўйича бешинчи авлодга тортмаяпти: товуш тезлигига қадар крейсер тезлик, радарларда кўриниши, аварияга учраши эҳтимоли юқори эканлиги билан. Ядровий қуролни ташувчи самолётни сертификатлаш ишлари 2023 йилнинг январига режалаштирилган, аммо F-35нинг барча муваффақиятсизликларидан кейин бу муддатни ҳам кейинга қолдиришлари мумкин.Американча орзуF-35 Lightning II эксплуатациявий сарфлари тўртинчи авлод қирувчиларига нисбатан анча юқори, бу эса давлат амалдорларини кўп миқдорда "кўринмас"лар харид қилиш мақсадга мувофиқлиги борасида гумонга боришга мажбур этмоқда. Аммо F-35 дастурига инвестициялар шунчалик аҳамиятлики, ундан воз кечишнинг имкони йўқ. АҚШдан ташқари бу дастурга Бельгия, Буюк Британия, Польша, Италия ва бошқа давлатлар пул тикишган, аммо барчаси - пул, вақт, сайи-ҳаракатлар бекорга сарфлангани аён бўлмоқда. Американинг Military Watch журнали 3 январ куни: ғарб дунёсидаги ягона бешинчи авлод қирувчиси бўлган F-35 "тўлиқ жанговар тайёргарликдан ўта йироқлиги ва 2025 йилга қадар юқори жадалликдаги жанговар ҳаракатлар учун яроқсиз бўлиши мумкин", дея эълон қилди.F-35нинг ишлаб чиқариш дастури учун жавобгар бўлган расмий шахслар тўртинчи йилдирки қирувчиларнинг жанговар синовларга тайёргарлиги санасини аниқлаштира олишмаяпти. "Чақмоқ"нинг мураккаб қуролланиш тизимларини текшириш учун ҳам симуляцион марказ ҳозирча тайёр эмас. Эҳтиёт қисмларнинг етишмовчилиги туфайли 2020 йилда пудратчи ишлаб чиқариш жадаллигини пасайтирди. Сал олдин АҚШ Мудофаа вазирлиги янги F-35ларни технологик брак (корпусидаги коррозиядан тортиб дастурий таъминотгача) туфайли бир неча маротаба қабул қилишдан бош тортган, камчиликлар "бешинчи авлод" машиналарининг икки юзтасида аниқланган. Ўз ҳисоботида Пентагон F-35 хизмат муддати бор-йўғи 2100 парвоз соатларини ташкил этишини айтиб ўтган. Аввал бошдан қирувчи 8000 парвоз соатига мўлжаллаб ишлаб чиқарилган (яъни қирқ йилгача хизмат муддати).Камчиликларнинг бундай "букети"га қарамай, ўнлаб турли модификациядаги F-35 қирувчилари парадоксал ҳолатда хорижий шерикларга сотилмоқда ва саккизта давлатда (жумладан, АҚШнинг ўзида ҳам) эксплуатация қилинмоқда. Буюк Британия, Греция, Дания, Исроил, БАА, Қатар, Япония бугунги кунда ҳарбий-ҳаво кучларига ўзларининг "кўринмасларини" кутишмоқда. Мисол учун, фақатгина Исроил ҲҲК 50та F-35 қирувчисига буюртма берган ва яна йигирмата "кўринмас"ларни олишни истайди."Чақмоқ"ларни бошқаришга 1200дан ортиқ учувчилар, 10 мингдан ортиқ техник эса – F-35га хизмат кўрсатишга ўқитилган. Ушбу фонда Lockheed Martin фирмаси F-35A модификацияси учун нархни дастлабки $ 250 млн.дан $ дан 80 млн.гача туширишга муваффақ бўлди. Америка маркетинги АҚШдаги технологиялар даражасини сезиларли ортда қолдирмоқда. Қанотли орзу ёки "Чақмоқ"қа, токи у харидоргир экан, яхши учиш шарт эмас.Зарарли мослашувчанликF-35 Lightning II билан содир бўлган серия катастрофалар келгуси йилларда машина тақдири осон кечмаслигини прогноз қилиш мумкин.Ва агар энг янги америка вирувчиси тинч эксплуатацияда технологик жиҳатдан нимжон экан, у ҳолда жанговар муҳитдаги учрашув у учун қайғули тугаши олдиндан маълум, масалан, Россиянинг бешинчи авлодга мансуб Су-57 қирувчиси, С-400 зенит ракета-мажмуаси ёки радиоэлектрон кураш воситалари билан. "Кўринмас" ўта шафқатсиз реалликка мослашишига тўғри келмоқда.Америкалик "бешинчи авлод" қирувчисининг асосий камчиликлари сонини бештагача қисқартиришга муваффақ бўлинди, гарчи бу нархи 80 миллион доллар (ҲҲК учун модификация) дан то 130 миллион долларгача (ҳарбий денгиз кучлари учун модификация) бўлган машина учун жуда кўп бўлсада. Товуш тезлигидан ҳам тез учиш хусусияти планер, стелс-қоплама ва самолёт дум қисмидаги антенналарга уларни йўқ қилиш билан таҳдид солади. Бироқ, Пентагон Lockheed Martin душмани эмас ва F-35 эксплуатация хусусиятларини одоб сақлаган ҳолатда коррекция қилиб берди, у ҳозирда товуш тезлигига қадар ва қисқа тезлашишга қодир бўлган қирувчи ҳисобланади. Махсус инструкция Ҳарбий денгиз кучлари (F-35B) ва Денгиз пехотаси (F-35C) модификациялари учун 1,2 Махга тезликни олиш учун рухсат берилган сониялар сонини белгилайди. Маълум бўлишича, дизайндаги камчиликларни шу тарзда ҳам бартараф этса бўлар экан.Эслатиб ўтамиз, сал илгарироқ американинг бешинчи авлод қирувчиси F-22 Raptorнинг яратилиши муваффақиятсиз, дея тан олинган эди. Ишончсиз радиоютувчи қоплама, метрли диапазонга эга радарларда F-22нинг кўриниши, 750 км радиусгача ҳаракат, серияли машинанинг космик нархи ($350 млн) – 2009 йилда дастур режа қилинган қирувчиларнинг 25%ни бажарганидан сўнг тўхтатилишига сабаб бўлган эди. Жами 187та қирувчилар чиқарилган, холос. F-22 дастурининг бу яшовчанлик қобилиятини қайсидир маънода ўта қиммат турувчи техник хизмат кўрсатилиш ҳам нуқта қўйишига сабаб бўлган эди. АҚШ ҳукумати Ҳисоб палатаси маълумотларига кўра (GAO) 2020 йилнинг 29 ноябрида тақдим этилган АҚШ ҲҲК бош қирувчиси бешинчи авлодга мансуб бўлган F-22 Raptor – техник хизмат кўрсатишга бўлган фавқулодда юқори талаблар ва эксплуатациявий харажатлар туфайли - ўзгаришсиз жанговар тайёргарлик жиҳатдан энг ёмон самолёт бўлиб қолган.Агар тинч вақтда ишчи ҳолатида ушбу машиналар паркининг ярми аҳволи шу бўлса, урушда нима бўлади?Энг сўнгги F-35 Lightning II қирувчиси билан ҳам худди шу йўналишда воқеалар ривожи кузатилмоқда. АҚШ ҳукумати Ҳисоб палатаси илгарироқ F-35нинг техник хизмат кўрсатилиши жуда муаммоли экани, Пентагоннинг F-35ни таъмирлаш бўйича имкониятлари эса графикдан олти йилга ортда қолаётганини маълум қилганди. Мудофаа вазири ўринбосари Эллен Лорд фикрича, ҳарбийлар F-35 таъминоти учун сарф-ҳаражатларни кўтара олмайди: "Қуролли кучларнинг энг янги ва энг замонавий қирувчи самолётини сақлаш кейинги йилларда энг жиддий муаммо бўлади ... ва, эҳтимол, жанговар тайёргарликка путур етказишда давом этади".
https://sputniknews.uz/20201003/Amerika-krinmasining-yangi-fozhiasi-F-35-avoda-z-zapravkachisini-taran-ildi-15108433.html
https://sputniknews.uz/20200724/F-35-modernizatsiyasi---tkilgan-obrning-natizhasi-14621797.html
https://sputniknews.uz/20200707/AQSh-Turkiyani-F-35-dasturidan-chiqarib-yuborishga-tayrmi-Sisatshunosning-fikri-14492333.html
https://sputniknews.uz/20200505/alati-krinmas-nima-sababdan-F-35-dumi-tovush-tezligidan-yuori-tezlikda-uzilib-tushadi-14057740.html
https://sputniknews.uz/20180621/8630542.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Александр Хроленко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/649/87/6498751_261:0:928:666_100x100_80_0_0_f49586da20af8e3af637d21ad51d893d.jpg
Александр Хроленко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/649/87/6498751_261:0:928:666_100x100_80_0_0_f49586da20af8e3af637d21ad51d893d.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/0c/15771516_0:0:3072:1931_1920x0_80_0_0_1646e507b9ef45cd0c3484363a197eb4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Александр Хроленко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/649/87/6498751_261:0:928:666_100x100_80_0_0_f49586da20af8e3af637d21ad51d893d.jpg
аналитика, f-35, ҳарбий, ҳарбийлар, ҳарбий база, ҳарбий бюджет, ҳарбий техника, россия мудофаа вазири, россия, ақш
аналитика, f-35, ҳарбий, ҳарбийлар, ҳарбий база, ҳарбий бюджет, ҳарбий техника, россия мудофаа вазири, россия, ақш
АҚШ нега F-35 қирувчиси серияли ишлаб чиқарилишини яна кечиктирди
13:34 13.01.2021 (янгиланди: 15:50 01.04.2021) АҚШ Мудофаа вазирлиги F-35 Lightning II серияли ишлаб чиқарилиши бошланишини яна бир бор бекор қилди. Қирувчи ҳали тўрт йил олдин енгиб ўтилиши керак бўлган жанговар синовларга тайёр эмас.
Қўшма Штатлар кўриниб турибдики, ўзининг технологик имкониятларига жуда юқори баҳо бериб юборди ва 2021 йил январида "қиймати 1,6 триллион доллардан ошган жаҳон тарихидаги энг кўламдор қурол-яроғ дастури" бўлган "бешинчи авлод" F-35" қирувчилари ишлаб чиқарилиши катта миқдордаги генетик хатоликлар билан атиги 615 та кичик серияли модификацияда тўхтаб қолди.
АҚШ Мудофаа вазирининг харидлар ва таъминот бўйича ўринбосари Эллен Лорд F-35 Lightning II нинг 2021 йил март ойига режалаштирилган серияли ишлаб чиқарилишини бекор қилди. Асосий сабаб - техник муаммолар. Қирувчи бир қатор жиддий камчиликларга эга ва замонавий ҳаводан ҳужумга қарши мудофаа тизимларига қарши курашда ўз самарадорлигини исботламаган.
F-35нинг турли модификациялари 2011 йилдан буён ишлаб чиқарилади, қирувчи 2014 йилда расман қурол-яроғлар сафига қабул қилинган. Бугунги кунда режадаги 3200 "кўринмас"лардан фақат 600дан зиёдроғи ишлаб чиқарилган, аммо Пентагоннинг F-35ни серияли ишлаб чиқариш тўғрисидаги расмий қарори - бу жиддий муаммоларни ҳал қилиш учун мўлжалланган қирувчининг жанговар тайёргарлигини кафолатлаш, хорижий буюртмачилар ва америкалик солиқ тўловчилар учун "сифат белгиси", шунингдек ишлаб чиқариш самарадорлигини тасдиқлаш ва сотишдан кейинги техник хизматдан иборат эди.
АҚШ Мудофаа вазирлиги қарори йўқ экан - юқори жанговарлик ҳам, ҳақиқий сифат ҳам ва чет элдан талаб ҳам йўқ, демак.
F-35 истиқболлари унчалик шаффоф эмас, Пентагонни ижобий қарори бир неча йилдан буён ортга сурилиб келинмоқда. Сайланган президент Жо Байден администрацияси томонидан тайинланадиган янги жамоа мустақил техник экспертиза учун барча керакли маълумотларни олиб, 2046 йилгача F-35 ни серияли ишлаб чиқариш бўйича қарор қабул қилгунича бир неча ойлаб вақт ўтиб кетади.
"Кўринмас"ларни эксплуатациядан чиқариш 2070 йилдан бошланиши белгиланган. Режалар фантастик, албатта. Амалиётдаги эксплуатация эса кундан-кун мутахассислар кўнглини қолдирмоқда. F-35 Lightning II кўплаб параметрлари бўйича бешинчи авлодга тортмаяпти: товуш тезлигига қадар крейсер тезлик, радарларда кўриниши, аварияга учраши эҳтимоли юқори эканлиги билан. Ядровий қуролни ташувчи самолётни сертификатлаш ишлари 2023 йилнинг январига режалаштирилган, аммо F-35нинг барча муваффақиятсизликларидан кейин бу муддатни ҳам кейинга қолдиришлари мумкин.
F-35 Lightning II эксплуатациявий сарфлари тўртинчи авлод қирувчиларига нисбатан анча юқори, бу эса давлат амалдорларини кўп миқдорда "кўринмас"лар харид қилиш мақсадга мувофиқлиги борасида гумонга боришга мажбур этмоқда. Аммо F-35 дастурига инвестициялар шунчалик аҳамиятлики, ундан воз кечишнинг имкони йўқ. АҚШдан ташқари бу дастурга Бельгия, Буюк Британия, Польша, Италия ва бошқа давлатлар пул тикишган, аммо барчаси - пул, вақт, сайи-ҳаракатлар бекорга сарфлангани аён бўлмоқда. Американинг Military Watch журнали 3 январ куни: ғарб дунёсидаги ягона бешинчи авлод қирувчиси бўлган F-35 "тўлиқ жанговар тайёргарликдан ўта йироқлиги ва 2025 йилга қадар юқори жадалликдаги жанговар ҳаракатлар учун яроқсиз бўлиши мумкин", дея эълон қилди.
F-35нинг ишлаб чиқариш дастури учун жавобгар бўлган расмий шахслар тўртинчи йилдирки қирувчиларнинг жанговар синовларга тайёргарлиги санасини аниқлаштира олишмаяпти. "Чақмоқ"нинг мураккаб қуролланиш тизимларини текшириш учун ҳам симуляцион марказ ҳозирча тайёр эмас. Эҳтиёт қисмларнинг етишмовчилиги туфайли 2020 йилда пудратчи ишлаб чиқариш жадаллигини пасайтирди. Сал олдин АҚШ Мудофаа вазирлиги янги F-35ларни технологик брак (корпусидаги коррозиядан тортиб дастурий таъминотгача) туфайли бир неча маротаба қабул қилишдан бош тортган, камчиликлар "бешинчи авлод" машиналарининг икки юзтасида аниқланган. Ўз ҳисоботида Пентагон F-35 хизмат муддати бор-йўғи 2100 парвоз соатларини ташкил этишини айтиб ўтган. Аввал бошдан қирувчи 8000 парвоз соатига мўлжаллаб ишлаб чиқарилган (яъни қирқ йилгача хизмат муддати).
Камчиликларнинг бундай "букети"га қарамай, ўнлаб турли модификациядаги F-35 қирувчилари парадоксал ҳолатда хорижий шерикларга сотилмоқда ва саккизта давлатда (жумладан, АҚШнинг ўзида ҳам) эксплуатация қилинмоқда. Буюк Британия, Греция, Дания, Исроил, БАА, Қатар, Япония бугунги кунда ҳарбий-ҳаво кучларига ўзларининг "кўринмасларини" кутишмоқда. Мисол учун, фақатгина Исроил ҲҲК 50та F-35 қирувчисига буюртма берган ва яна йигирмата "кўринмас"ларни олишни истайди.
"Чақмоқ"ларни бошқаришга 1200дан ортиқ учувчилар, 10 мингдан ортиқ техник эса – F-35га хизмат кўрсатишга ўқитилган. Ушбу фонда Lockheed Martin фирмаси F-35A модификацияси учун нархни дастлабки $ 250 млн.дан $ дан 80 млн.гача туширишга муваффақ бўлди. Америка маркетинги АҚШдаги технологиялар даражасини сезиларли ортда қолдирмоқда. Қанотли орзу ёки "Чақмоқ"қа, токи у харидоргир экан, яхши учиш шарт эмас.
F-35 Lightning II билан содир бўлган серия катастрофалар келгуси йилларда машина тақдири осон кечмаслигини прогноз қилиш мумкин.
Ва агар энг янги америка вирувчиси тинч эксплуатацияда технологик жиҳатдан нимжон экан, у ҳолда жанговар муҳитдаги учрашув у учун қайғули тугаши олдиндан маълум, масалан, Россиянинг бешинчи авлодга мансуб Су-57 қирувчиси, С-400 зенит ракета-мажмуаси ёки радиоэлектрон кураш воситалари билан. "Кўринмас" ўта шафқатсиз реалликка мослашишига тўғри келмоқда.
Америкалик "бешинчи авлод" қирувчисининг асосий камчиликлари сонини бештагача қисқартиришга муваффақ бўлинди, гарчи бу нархи 80 миллион доллар (ҲҲК учун модификация) дан то 130 миллион долларгача (ҳарбий денгиз кучлари учун модификация) бўлган машина учун жуда кўп бўлсада. Товуш тезлигидан ҳам тез учиш хусусияти планер, стелс-қоплама ва самолёт дум қисмидаги антенналарга уларни йўқ қилиш билан таҳдид солади. Бироқ, Пентагон Lockheed Martin душмани эмас ва F-35 эксплуатация хусусиятларини одоб сақлаган ҳолатда коррекция қилиб берди, у ҳозирда товуш тезлигига қадар ва қисқа тезлашишга қодир бўлган қирувчи ҳисобланади. Махсус инструкция Ҳарбий денгиз кучлари (F-35B) ва Денгиз пехотаси (F-35C) модификациялари учун 1,2 Махга тезликни олиш учун рухсат берилган сониялар сонини белгилайди. Маълум бўлишича, дизайндаги камчиликларни шу тарзда ҳам бартараф этса бўлар экан.
Эслатиб ўтамиз, сал илгарироқ американинг бешинчи авлод қирувчиси F-22 Raptorнинг яратилиши муваффақиятсиз, дея тан олинган эди. Ишончсиз радиоютувчи қоплама, метрли диапазонга эга радарларда F-22нинг кўриниши, 750 км радиусгача ҳаракат, серияли машинанинг космик нархи ($350 млн) – 2009 йилда дастур режа қилинган қирувчиларнинг 25%ни бажарганидан сўнг тўхтатилишига сабаб бўлган эди. Жами 187та қирувчилар чиқарилган, холос. F-22 дастурининг бу яшовчанлик қобилиятини қайсидир маънода ўта қиммат турувчи техник хизмат кўрсатилиш ҳам нуқта қўйишига сабаб бўлган эди. АҚШ ҳукумати Ҳисоб палатаси маълумотларига кўра (GAO) 2020 йилнинг 29 ноябрида тақдим этилган АҚШ ҲҲК бош қирувчиси бешинчи авлодга мансуб бўлган F-22 Raptor – техник хизмат кўрсатишга бўлган фавқулодда юқори талаблар ва эксплуатациявий харажатлар туфайли - ўзгаришсиз жанговар тайёргарлик жиҳатдан энг ёмон самолёт бўлиб қолган.
Агар тинч вақтда ишчи ҳолатида ушбу машиналар паркининг ярми аҳволи шу бўлса, урушда нима бўлади?
Энг сўнгги F-35 Lightning II қирувчиси билан ҳам худди шу йўналишда воқеалар ривожи кузатилмоқда. АҚШ ҳукумати Ҳисоб палатаси илгарироқ F-35нинг техник хизмат кўрсатилиши жуда муаммоли экани, Пентагоннинг F-35ни таъмирлаш бўйича имкониятлари эса графикдан олти йилга ортда қолаётганини маълум қилганди. Мудофаа вазири ўринбосари Эллен Лорд фикрича, ҳарбийлар F-35 таъминоти учун сарф-ҳаражатларни кўтара олмайди: "Қуролли кучларнинг энг янги ва энг замонавий қирувчи самолётини сақлаш кейинги йилларда энг жиддий муаммо бўлади ... ва, эҳтимол, жанговар тайёргарликка путур етказишда давом этади".