АҚШ Туркияни F-35 дастуридан чиқариб юборишга тайёрми? Сиёсатшуноснинг фикри

© Sputnik / Антон Денисов / Медиабанкка ўтишПолет истребителя F-15
Полет истребителя F-15 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ сенаторлари Туркияни F-35 қирувчиси дастуридан бутунлай четлатилишини талаб қилишди. Sputnik радиоси эфирида сиёсатшунос Дмитрий Евстафьев ушбу вазиятда бир қанча муҳим жиҳатлар мавжудлигини таъкидлади.

Республикачи-сенаторлар Джеймс Лэнкфорд ва Том Тиллис ҳамда Демократик партиядан сенаторлар Джин Шахин ва Крис Ван Холлен АҚШ мудофаа вазири Марк Эсперга мактуб йўлладилар, унда Туркияни бешинчи авлод F-35 қирувчи самолёти дастуридан бутунлай чиқарилишини талаб қилишди. Бу ҳақда “Военное обозрение” нашри хабар бермоқда.

Беспилотный летательный аппарат (БПЛА) - Sputnik Ўзбекистон
Россия 10 км масофада жанговар тизимларини яксон қиладиган электромагнит қуролни яратди

АҚШ қонун-чиқарувчилари Пентагонни Туркияни қирувчи самолётларни ишлаб чиқаришда иштироки давом этаётгани сабабларини тушунтиришга чақирди.

Мактубда айтилишича, турк ишлаб чиқарувчилари, бундай иштирокни қонуний равишда тақиқланганига қарамай, ҳали ҳам муҳим элементларни ишлаб чиқариб етказиб бермоқдалар.

Сенаторлар таъкидлашларича, Туркиядан F-35 учун бутловчи қисмларни етказиб беришни тўҳтатиш АҚШ учун “молиявий қийинчиликлар”ни келтириб чиқарса-да, аммо буни “қилиш керак”.

АҚШ, Анқара Россиядан С-400 ҳаво мудофаа тизимини сотиб олгандан кейин, Туркияни F-35 дастуридан четлатилишини эълон қилди. Вашингтон Анкарага бешинчи авлод қирувчи самолётларини етказиб беришдан бош тортди, бунга жавобан Туркия етакчиси Ражаб Тоййиб Эрдўғон Туркияга самолётларга сарфлаган маблағларни қайтаришни ёки F-35ларни етказиб беришни талаб қилди.

Sputnik радиоси эфирида сиёсий фанлар номзоди, сиёсатшунос Дмитрий Евстафьев вазиятни шарҳлар экан, бунда бирданига бир нечта муҳим жиҳат мавжудлигини айтди.

“АҚШ Сенати ва айниқса демократлар (президент Дональд) Трампнинг Эрдўғон билан савдолашиш имкониятларини иложи борича камайтирмоқчи. Трамп ушбу савдони ўзининг ташқи сиёсатининг устунларидан бирига айлантирган. Аммо бу АҚШда кўпчиликни ғазаблантира бошлади - ҳамма аниқликни хоҳлайди. Эрдўғон эса жуда моҳирона савдолашади. Трамп ваъда қилганидек, “улкан битим” кўринмайди, аслида. Иккинчи масала ҳам бор: АҚШнинг Яқин Шарқдаги асосий иттифоқчилари билан муносабатларнинг ёмонлашишини ҳисобга олган ҳолда, Анқара сиёсатининг олдиндан башорат қилиниши бўйича тўлиқ аниқлик керак. Бугунги кунда бундай аниқлик йўқ. Шунинг учун америкаликлар ставкаларни кўтаришга ҳаракат қилмоқда. Бу қанчалар иш бериши - катта шубҳа остида”, - деди Дмитрий Евстафьев.

Унинг фикрича, америкаликлар Туркияни F-35 ишлаб чиқариш лойиҳасидан бутунлай чиқариб юборишга ҳали тайёр эмас.

“Умуман олганда, Туркиянинг дастурдаги роли унчалик катта бўлмаган ҳам. Аммо у бир неча сегментларда амалга оширилди, улар асосан ушбу дастурни амалга ошириш учун анчагина муҳим эди. АҚШ ва унинг энг яқин иттифоқчилари шу вақтгача (вазият бир йилдан бери давом этмоқда) ушбу лойиҳада қанчалар Туркиянинг маҳсулотларини импорт ўрнини тўлиқ босиши ва ишлаб чиқаришни алмаштириши жуда катта шубҳа остида. Ўйлайманки, биз ҳозирча Вашингтон ва Анқара ўртасида қандайдир савдолашишни кузатмоқдамиз, ва бу ҳозирча тўлиқ ажралишни англатмаяпти. Аммо эртами-кечми бунгача боради”, - деб ҳисоблайди Дмитрий Евстафьев.

Янгиликлар лентаси
0