Россия 10 км масофада жанговар тизимларини яксон қиладиган электромагнит қуролни яратди

Oбуна бўлиш
Россия зарба дронлари ва сунъий интеллектли зирҳли транспорт воситаларини, шунингдек, потенциал рақибнинг юқори технологияли жанговар тизимлари ва роботларини йўқ қилиш воситаларини муваффақиятли синамоқда.

Россия зарба дронлари ва сунъий интеллектли зирҳли транспорт воситаларини, шунингдек, потенциал душманнинг юқори технологияли жанговар тизимлари ва роботларини йўқ қилиш воситаларини муваффақиятли синамоқда.

Россия Федерациясининг ҳарбий-саноат комплексидаги манбалар хабар беришича, рус электромагнит (ЭМ) қуролларининг намуналарининг нишонларни кафолатланган йўқ қилиш масофаси 10 километрга етди. Бу шуни англатадики, бошқарув ва нишонга олиш ускуналари компонентларининг электромагнит импульси рақибнинг тўғридан-тўғри кўриб нишонга олинадиган юқори технологияли ҳаво ва ер усти қуролларини ёқиб, бир зумда металлолом парчаларига айлантирилиши мумкин. Овозсиз ўққа тутиш милисекундларда давом этади, олов, тутун ёки орқага уриш кучи йўқ. ЭМ-тўп жойдашувини стандарт радиолокацион ёки сунъий йўлдош разведкаси ёрдамида аниқлаб бўлмайди.

Батарея американских ракет ПВО Patriot - Sputnik Ўзбекистон
Америка Patriot тизимларининг янги муваффаққиятсизлиги

Илгари ЭМ қуролининг амал қилиш масофаси уч километрга етган. Қуролнинг янги турининг дала синовлари 2015 йилдан бери давом этмоқда, ЭМ-тўп ҳавода дронларни ва ердаги турли хил қурилмаларни муваффақиятли “ёқиб юбормоқда”. Россия жанговар электроникасининг “дўстона” ЭМ қуролининг зарбаси таъсиридан ҳимояси таъминланган. Шундай қилиб, “Роселектроника” холдинги мутахассислари аввалроқ замонавий зирҳли транспорт воситаларининг электрон қурилмаларини, зенит-ракета тизимлари ва самолётларни душманнинг радиоэлектрон жанги (РЭБ) воситалари таъсиридан ҳимоя қила оладиган феррит толасини яратдилар.

Янги ЭМ қуролини ҳарбий хизматга қабул қилиш муддатлари ҳали белгиланмади, аммо Россия бунга яқинлашгани ва унинг муваффаққияти яққол. Бугунги кунда синов намуналари дронлар, вертолётлар ва рақибнинг қанотли ракеталарини сезиларли масофада уришга қодир. Айнан ҳаво ҳужумидан мудофаа воситаси сифатида янги қурол рекорд ўрнатди - у 10 километрлик масофадаги машқ ҳаво нишонини “ёқиб юборди”. Агар зарба бериш масофасини 20 километргача ошириш имконияти туғилса, унда замонавий жанговар самолётлар (баландликдага) ҳам нишонлар тоифасига қўшилади. Россия мудофаа саноатининг бу соҳадаги янги ютуқлари ўзини узоқ куттириб қўймаслигига ишонаман. Янги физик тамойиллар асосида ишлайдиган радиоэлектрон қуроллари аллақачон Россия армияси ишлатилмоқда, яқинда Sputnik “Листва” масофадан миналардан тозалаш воситаси ҳақида гапириб берган эди.

Амалдаги ЭМ қуроллари

Электромагнит нурланиш технологиясига асосланган қуроллар ишлаш принципи бўйича радиоэлектрон жанг тизимларига яқин (РЭБ). Порох ва металл ўрнига Россия ЭМ-тўпи юқори частотали нурланиш энергиясидан фойдаланади. Зарар етказувчи электромагнит нурланиши ёруғлик тезлигида тарқалади. Бир зарба учун катта энергия харажатлари ҳозирча муаммо бўлиб қолмоқда, аммо технологиялар доимо ривожланиб бормоқда. Келгусида ЭМ-тўплари 6 авлоддаги оғир қирувчи самолётлар, Қуруқликдаги кучлар ускуналари ва денгиз флоти кемалариги жойлаштирилиши мумкин. Агар бирон кун жанг майдонидаги самолёт ва вертолётлар, дронлар, қанотли ракеталари, танклар ва бошқа зирҳли техникалар бирон бир сабабсиз “ўчиб қолса”, демак, улар янги жанг технологияларининг нишони остида.

Американский истребитель F-35B  - Sputnik Ўзбекистон
Парвоз вақтида F-35нинг думи тушиб қолса, термоядро бомбалари тақдири не кечади

ЭМ-тупи ўлдирмайдиган қурол ҳисобланади - у электроникани йўқ қилади, аммо тирик кучни қолдиради. Оғир электромагнит нурланиш инсон саломатлиги учун хавфлидир, асаб, иммун ва тананинг бошқа тизимларига таъсир қилиши мумкин. Лекин шунга қарамай, агар ЭМ-импулси микросхемани “ёндириб” ва самолёт двигателини тўхтатса, учувчи ўлимга маҳкум бўлади - катапульта ҳам ишдан чиқади.

Электромагнит қуроллар - муайян соҳаларда ишлашга мўлжалланган воситалар туркуми. Шунингдек магнит майдони классик артиллерияда порохга альтернатива сифатида дастлабки тезликни бериш учун фойдаланиши мумкин (рельсотрон тўп). Россияда радиоэлектрон жанг тизимлари, қўшинларни алоқа ва бошқарувсиз қолдириб, бўлинмаларни уюшмаган оломонга айлантиришга қодир 4 км радиусда барча душман радио ва электрон жиҳозларини ўчирадиган электромагнит бомбалар, яъни устувор ривожланишни олди. ЭМ-тўп - бу ғалабанинг янги юқори технологияли таркибий қисми.

Қизиғи шундаки, электромагнит қурол ғояси Биринчи Жаҳон уруши пайтида бир вақтнинг ўзида Россия ва Францияда пайдо бўлган. Унинг асосида электромагнетизм назарияси муаллифи немис тадқиқотчиси Йоганг Карл Фридрих Гаусснинг асарлари олинган. Ғоя ўз вақтини ортда қолдирди, аммо ҳарбий техникада амалий қўлланилмади: француз модели 50 граммлик снарядни 200 м/с тезликгача қўзғатолди ва бу борада анъанавий артиллерияга ютқазди. Россиянинг “Магнит-фугал” тўпи лойиҳаси чизмаларда қолиб кетди. Электромагнит қуроллар ғояларининг уйғониши 21 асрнинг бошларида бошланди: Артимовичнинг рельсотрони 2011 йилда Россия Фанлар академиясининг Бирлашган юқори ҳароратлар институти Шатура филиали лабораториясида синовдан муваффақиятли ўтди. Электромагнит қурол жуда кичик снарядлар билан от очди, аммо бу “нўҳатдай” ўқлар электромагнит тезлашиши ёрдамида ўз йўлидаги металл пластиналарни деярли плазмага айлантирди. Беш йилдан сўнг, россиялик мутахассислар материяни деярли биринчи космик тезликгача қўзғотишди ва бугунги кунга жуда катта йўлни босиб ўтдилар.

Ҳамкорлар ортда қолмоқда

Электромагнит қуроллар лойиҳалари билан АҚШ, Исроил, Туркия, Франция, Хитой ҳам шуғулланмоқда. Ва шунга қарамай, ушбу мамлакатларнинг ҳеч бири “юқори частотали зарбанинг”нинг ўн километрлик самарали масофасига эриша олмади. Масалан, АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари ўтган ёзда рельсотрон тўпини синовдан ўтказди ва унинг тезлиги тахминан 2041 м/с етди. Эътибор бериш керак, ушбу қаттиқ жисмли снаряд (электромагнит импульс эмас) замонавий порохли артиллерия снаряди максимал тезлигидан - 2500 м/с дан ошмади. Келажак урушлари учун бу қўзғолиш аниқ етарли эмас.

Қозоғистон Ўзбекистон ва Тожикистон билан авиаташувни қайта тикламоқда

Рельсотрон - бу электромагнит тўпнинг  бир тури бўлиб, унинг асосий элементлари - қувват манбаи, коммутацион ускуналар ва узунлиги бир метрдан беш метргача бўлган иккита электр ўтказувчан рельсдир. Отиш плазма энергияси (махсус қўшимчанинг ёниши) ва электромагнит майдоннинг ўзаро таъсири туфайли юқори кучланишни қўллаш пайтида содир бўлади. Америкаликлар 2000-йилларнинг бошидан 475-ммлик рельсотрон тўпини (General Atomics ва BAE Systems ишланмалари) лаборатор синовларини ўтказишмоқда, аммо муваффақият ҳали бери кўринмайди. Тўпдан 2200 м/с тезликда учиб чиқаётган 23 кг оғирликдаги снаряд катта талофат етказиши мумкин. Аммо унинг қаерга ва қанча масофага учиб бориши номаълум.

АҚШ ҳарбий-денгиз флотидаги рельсотроннинг тақдири ҳам ҳавас қилиб бўлмайдиган. Унинг атиги бир неча ўнлаб зарба ресурси ва катта энергия сарфи туфайли, уни АҚШнинг илғор Zumwalt эминецида жойлаштириш ғоясидан воз кечилди. Кема ўз қуролининг қурбонига айланиши мумкин эмас, ЭМ-тўпидан фойдаланиш кеманинг деярли барча электртизими ўчишини англатади, шу жумладан ҳаводан мудофаа тизимини ва ракеталарга қарши тизимни ўчириб қўйишни англатади. АҚШ Ҳарбий-денгиз институти мутахассислари охир-оқибат Zumwalt синфидаги эсминецларни қўмондонлик кемалари сифатида ишлатишни таклиф қилишди. Изланишлар давом этмоқда. Юқори технологияли қурол-аслаҳа соҳасида етакчи давлатлар Россиядан анча ортда қолмоқдалар.

Янгиликлар лентаси
0