Америка Patriot тизимларининг янги муваффаққиятсизлиги

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишБатарея американских ракет ПВО Patriot
Батарея американских ракет ПВО Patriot - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШда ишлаб чиқарилган "Patriot" зенит-ракета мажмуалари Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдни яманнинг хусий исёнчиларининг ҳаво ҳужумидан ҳимоялай олмади ва ўзининг "кечаги кун қуроли" эканлигини навбатдаги бор тасдиқлади.

Яманнинг "Ансор Аллоҳ" ҳаракати исёнчилари ("Аллоҳ ёрдамчилари", ҳуссийлар) 23 июн куни Саудия Арабистонидаги объектларга ҳужум қилишди, бу ҳақда очиқчасига эълон қилиб, ўз қуролининг Америка Patriot ЗРКга нисбатан устунлигини намойиш этишди.

Пуск противокорабельной ракеты с наземного комплекса - Sputnik Ўзбекистон
"Иблис "Бал"и: Қримда РФ Ҳарбий кучларининг кемаларга қарши қудратли тизими синовдан ўтди

Хусийлар назоратидаги ҳудуддан бир нечта жанговар учувчисиз аппаратлар ва ракеталар учирилган, улар 700 км дан ошиқ масофани, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари позицияси ҳисобланган учта ҳудудни енгиб ўтиб, Ар-Риёддаги нишонларни барбод қилди. Reuters хабарига кўра, хусийлар ракета ва дронлари армия штаби, мудофаа вазирлиги ва авиабазага йўналтирилган бўлган.

Саудия Арабистони Мудофаа вазирлиги ҳаво нишонлари йўқ қилинганини маълум қилди, аммо алоҳида олинган ҳужум дронлари (ёки ракеталари) Ар-Риёдда ўз вазифасини бажарганлигини тахмин қилиш қийинмас. Гувоҳлар Саудия пойтахтида иккита кучли портлаш ва қуюқ тутун юзага келгани ҳақида гапиришди (хусийларнинг ўтган йилги Абкайк ва Хур нефтни қайта ишлаш заводларига ҳужуми анча даҳшатли ва жиддийроқ оқибатларга олиб келган).

Версиялардан бирига кўра, Patriot тизимлари ҳужум дронларини ўзиники деб аниқлаган ва уларни ўтказиб юборган. Эҳтимол, Patriot ҳаводан ҳужум мудофааси ва ракетага қарши тизимининг идентификация тизими бузилган ёки радиоэлектрон кураш тизими ёрдамида бостирилган. Энг ёмони, технологик жиҳатдан номукаммал "Патриотлар"паст контрастли ҳаво нишонларини пайқамаган бўлиши ҳам мумкин.

Қандай бўлмасин, Саудия Арабистонининг яманлик хусийлар билан можароси тобора юқори технологияли ва бутун минтақа учун хавфли бўлиб бормоқда. Шу билан бирга, Америка қуролларининг миқдорий ўсиши (шу жумладан қўшимча Patriot ҳаво мудофааси батареялари ва янги позицион ҳудудлари) ҳеч нарсага таъсир қилолмаяпти.

Штаб-квартира Министерства обороны США - Sputnik Ўзбекистон
АҚШда "Қиёмат куни" самолёти ҳавога кўтарилди

Patriot энди аввалгидай эмас

Хусийлар Мудофаа вазирлиги ва Саудия Арабистонидаги Қирол Салмон авиабазасига ҳужум қилганликларини таъкидламоқда.

Коалиция маълумотларига кўра, 23 июн куни эрталаб Яман исёнчилари томонидан Ар-Риёд, Нажран ва Жизан шаҳарлари томон учирилган тўртта баллистик ракета ва бир нечта камикадзе-дрон уриб тушурилган. Зарба воситаларининг умумий сони номаълум, хусийлар ҳали якунланмаган "кенг кўламли операция" ҳақида гапиришган эди. Тўлиқ маълумот берилмаяпти.

Таққослаш учун, ўтган йилнинг кузида исёнчилар 18 та дрон ва 7 та қанотли ракетани қўллашган. Хусийлар вакили янги "Касеф" ва "Саммад-3" дронларининг 1700 км масофани босиб ўтиш қобилиятини таъкидлаб ўтган эди.

Бу ерда бир нарсани тушуниш жуда муҳим: парвознинг бундай масофасида Яман камикадзе-дрони Саудия Арабистонига исталган йўналишдан (масалан, Ар-Риёдга Қатар томонидан кириши мумкин) ҳужум қилиши мумкин ва бунда Patriot мажмуалари фойдасиз бўлади, чунки улар осмонни чекланган секторда (90 даража) назорат қила оладилар ва ҳатто эшелонлар сони ҳаво мудофааси сифатига таъсир қила олмайди. Patriot комплекси самолётлар, баллистик нишонлар ва ўрта масофага мўлжалланган ракеталарни йўқ қилишга мўлжалланган. Нисбатан кичик зарба берувчи дронлар ва қанотли ракеталарини нишонига олиб бўлмайди.

Американский истребитель F-35B  - Sputnik Ўзбекистон
Парвоз вақтида F-35нинг думи тушиб қолса, термоядро бомбалари тақдири не кечади

АҚШ Давлат котиби Майк Помпео аввалроқ қуйидагини айтиб ўтган эди: "Ҳатто дунёдаги энг яхши тизимлар ҳам, доим ҳам нишонларни уриб туширолмайди".

Агар улар олдиндан энг зўр эмаслигини ҳисобга олсак, Саудия Арабистонидаги объектларга яманлик хусийларнинг зарбаларини қайтариб бўлмаслиги турган гап. Ракета қуроллари ва зарба дронлари дунёнинг барча мамлакатларида жадал ривожланмоқда, Американинг Patriot ҳаво мудофааси тизимини такомиллаштириш эса кўп йиллар давомида жойида қатиб турганга ўхшайди.

РАС-2 ва РАС-3 модификацияларида жадал технологик ютуқлар йўқ. РАC-3 лойиҳаси ҳеч бўлмаса “тезлаштирилган” радиолокацион станцияни ва янги ракетани олди, бошқа янгиланишлар эса фақат баъзи компонент ва агрегатлар алмашишига тааддуқли ҳолос. Пентагон Patriot-нинг янги комплексини 2030 йилларнинг бошларига қадар ишлатишни режалаштирмоқда, ва бу келажакка нисбатан энг оптимистик назар.

Тактик ва техник хусусиятларга кўра, Patriot соатига 2500 километргача тезликда, 100 километргача масофада (баллистик - 25 километргача) ва 25 километргача баландликда (баллистик - 11 километргача) учаётган ҳаво нишонларини йўқ қилишга қодир. Зенит-ракета тизими бир вақтнинг ўзида 8 та нишонни ўққа тутиши мумкин.

Новые снайперские винтовки К-15 и F-17 - Sputnik Ўзбекистон
Россияда 7 км масофадаги нишонни яксон қиладиган снайпер қуроли яратилади

Мажмуанинг реакция вақти 15 сонияни ташкил этади (бу жуда секин - шу вақт ичида нишон 10 км масофага учиши мумкин), шу жумладан ракетанинг нишоннинг мўлжал чегарасига яқинлашганида учирилиши вақти. Patriot зенит-ракета тизими радарлари 90 градуслик бурчак назоратига эга ва эҳтимолий ҳаво нишонлари пайдо бўлиши йўналишига қаратилади (ҳеч қандай айланма назоратга эга эмас).

Камтарона хусусиятлар жанговар фойдаланишдаги энг муваффақиятли бўлмаган тажриба билан уйғунлашади. Шундай қилиб, 1991 йил бошида Ироқ томонидан учирилган ("Скад" Р-17) 91 та ракетадан (антиквариат), америкаликлар 158 та зенит ракеталари эвазига атиги 45тасини уриб туширишга муваффақ бўлишди. Нишонни ушлашнинг қисқа масофаси ва баландлиги Америка мажмуасининг муҳим камчиликларидан бири бўлди – қамралинадиган объектдан 20 км узоқлик ва 7 км баландликда нишонга олиши. Россиянинг "Витязь" С-350 замонавий тизими каби аналоглар билан ҳар қандай таққослаш ноўриндир, технологиялар соҳасида бу жуда фантастик фарқ (радиолокацион станция назорати кўлами, жавоб тезлиги, зарба бериладиган нишонлар сони, баландликлар диапазони ва зарба бериш масофаси).

Зенитный ракетный комплекс С-400 Триумф - Sputnik Ўзбекистон
Туркия Россиядан С-400нинг янги партиясини харид қилади

Шу билан бирга, битта Patriot зенит-ракета тизими халқаро бозорда нархи 1 миллиард долларга тенг. 2017 йилнинг ўзида АҚШ Саудия Арабистонига 110 миллиард долларлик қурол сотди, бу инсоният тарихидаги энг йирик қурол сотиш битими. Эҳтимол, бу пулнинг сезиларли қисми ҳавога совурилган - Америка мудофаа саноатининг ҳаво мудофаа тизимидаги "реклама роликлари"нинг давоми йўқ. Япониянинг Aegis Ashore Америка ракетага қарши мудофаа тизимини сотиб олиш ва уни ўз ҳудудига жойлаштиришдан бош тортгани бежиз эмас.

Маҳаллий ишлаб чиқаришми?

Яман исёнчилар ҳаракатининг Эронпараст эканлигини таъкидлаш ёки уларни Эрон қуроллари билан таъминланиши яна бир бор таъкидлаш - ҳақиқатни соддалаштиришни англатади.

Технологик жиҳатдан, хусийлар анча мустақил бўлиб, денгизда ишончли ҳарбий ҳаракатлар олиб бориша олади ва аввалроқ Саудия Арабистони ва араб коалицияси билан уруш учун мўлжалланган янги, ўзида ишлаб чиқилган дронлар ва ракеталарнинг тўлиқ кўргазмасини тақдим этди. Эътибор бериш жоиз, ушбу ҳаво ҳужуми воситалари юзлаб километрларни босиб ўтиб, аниқ нишонга (алоҳида бино, завод) зарба бериши мумкин.

Зенитный ракетно-пушечный комплекс Панцирь-С1 - Sputnik Ўзбекистон
Туркия нега Сурия ЗРКсини йўқ қилгани ҳақида гапирмоқда - эксперт фикри

Ямандаги қуролли можаролар мамлакат шимоли ва жанубидаги динлараро, сиёсий ва минтақавий қарама-қаршиликлардан келиб чиқади ва унинг ҳарбий ечими йўқ. Суннийлар (салафийлар) ва шиалар (хусийлар) ўртасидаги тўқнашувлар узоқ ўтмишга бориб тақалади. Ҳарбий ҳаракатлар механикаси ўта оддий: бир томондан Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган шиа-хусийлар, иккинчи томондан Саудия Арабистони қўллаб-қувватлайдиган суннийлар. Яман шимолида нефт конлари мавжуд, жанубда эса углеводород транзити учун муҳим бўлган Аден порти жойлашган ва бунда Ар-Риёднинг "оқимларни" назорат қилиш истагини мантиқан тушунса бўлади.

Эслатиб ўтаман, 2015 йилда исёнчи-ҳуссийлар амалдаги президент қочганидан кейин ҳокимият ва пойтахт Санани қўлга олди. Саудия Арабистони АҚШнинг розилиги ва БМТнинг рухсатисиз БАА, Баҳрайн, Қувайт, Қатар, Иордания, Миср, Покистон, Марокаш ва Суданнинг қуролли ёрдами билан Яман "хунтасига" қарши ҳарбий амлиётни бошлади. Коалиция қочқин ҳукуматга ён босмоқда.

БМТ бунда конструктив рол ўйнамайди, фақат аҳён-аҳёнда тарафларни тинчликка чақиради. Минтақавий диспетчер мақомига АҚШ даъвогарлик қилмоқда. Ямандаги фуқаролар уруши олти йилдан буён давом этмоқда ва араб коалициясининг аралашуви ҳарбий ҳаракатларнинг авж олишига олиб келди, холос.

Янгиликлар лентаси
0