Қозоғистон Ўзбекистон ва Тожикистон билан авиаташувни қайта тикламоқда

Oбуна бўлиш
Қозоғистоннинг транспортдаги бош санврачи қайси давлатлар билан авиаташувлар қайта тикланиши ҳақида гапирди. Улар орасида Ўзбекистон ҳам бор

ТОШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Қозоғистон мунтазам халқаро рейсларни тиклайдиган биринчи ва иккинчи тоифадаги мамлакатлар рўйхати кенгайтирилди. Бу ҳақда транспортдаги бош санитар врач Садвакас Байгабулов маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Қозоғистон.

Международный аэропорт Сочи в Адлере - Sputnik Ўзбекистон
Халқаро авиакомпаниялар йўловчилар ҳақидаги маълумотни Ўзбекистон ДХХга тақдим этади

"Биринчи тоифадаги мамлакатлар тоифасига қўшимча равишда Венгрия, Ҳиндистон, Германия, Чехия ва Малайзия киритилди. Биринчи тоифадаги мамлакатлардан келаётган йўловчилар учун чекловлар йўқ", - деди Байгабулов.

Иккинчи категория мамлакатларга Миср, Украина, Польша, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон киритилган.

"Иккинчи тоифага киритилган мамлакатлардан келадиган йўловчилар учун: COVID-19 йўқлиги ҳақида маълумотнома бўлганида - чекловлар бўлмайди. Агар маълумотнома бўлмаса, мутахассислар томонидан 48 соат ичида ПЦР-анализ топшириши лозимлиги ҳақида билдириш қоғози тақдим этилади ёки аэропортга келиши билан 14 кунлик уй карантинига олиниши талаб этилади", - дея аниқлик киритди транспортдаги санврач.

Биринчи ва иккинчи категорияга кирмаган давлатлар учинчи категорияга киритилади.

"Бунда мунтазам авиарейслар таъқиқланган", - деб қайд этди Байгабулов.

Янгиликлар лентаси
0