https://sputniknews.uz/20210101/zbekistonda-yirik-shaarlarning-ifasi-tubdan-zgartiriladi-15715742.html
Ўзбекистонда йирик шаҳарларнинг қиёфаси тубдан ўзгартирилади
Ўзбекистонда йирик шаҳарларнинг қиёфаси тубдан ўзгартирилади
Sputnik Ўзбекистон
2025 йилгача йирик шаҳарларда реал вақтнинг ўзида бир неча видео оқимларини параллел равишда қайта ишлашга қодир бўлган ва марказдан туриб шаҳарларнинг барча... 01.01.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-01-01T10:05+0500
2021-01-01T10:05+0500
2021-01-01T10:05+0500
янгиликлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/602/93/6029336_4:0:1595:900_1920x0_80_0_0_a65ee2f9021918ecde3da1786629c103.jpg
ТОШКЕНТ, 1 янв - Sputnik. Ўзбекистонда 2020-2025 йилларда йирик шаҳарлар қиёфаси тубдан ўзгартирилади. Хусусан, аҳоли сони тобора ўсиб бораётган шаҳалар ҳудуди, қўшни аҳоли яшаш пунктлари (агломерацялар) ҳисобига кенгайтирилиб, шаҳарлар инфратузилмаси оптималлаштирилади.Ўзбекистон иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш, транспорт, ички ишлар, ахборот теҳнологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш ва инновацион ривожланиш вазирликлари билан биргаликда "Ақлли шаҳар" ва "Хавфсиз шаҳар" дастурлари доирасида: Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида, шунингдек, Андижон, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Фарғона, Қарши шаҳарларида:шаҳарларга кирувчи ва чиқувчи демографик ва транспорт оқимини ҳисобини юритувчи;шаҳарларда ҳаракатланувчи аҳоли ва транспорт воситаларининг қатновини назорат қилувчи;қоидабузарликларни юқори максимал равишда аниқлаб, қоидабузарлар, шаҳар осойишталигига хавф солувчи ва муайян қидирув остида бўлган жисмоний шахслар ва транспорт воситаларини аниқлаб марказга ҳабар бериш қобилиятига эга;шаҳарлардаги барча автотураргоҳлар фаолиятини оптималлаштирувчи, йўллардаги ва йўл четларидаги авто қоидабузарликларни авторақамлар орқали аниқлаш механизмини такомиллаштирувчи;шаҳарлардаги барча давлат ва маҳаллий бошқарув идоралари, бозорлар ва сайлгоҳлари ва одамлар кўп тўпланадиган концерт заллари, музейлар ва театрларга ташриф буюрувчилар ҳақида маълумот (жинси, ёши, ташрифлар сони, кириш вақти, кетиш вақти, кетиш вақти, келиш вақти ва ҳк.) тўплаш имкониятига эга;реал вақтнинг ўзида бир неча видео оқимларини параллел равишда қайта ишлашга қодир бўлган ва марказдан туриб шаҳарларнинг барча нуқталарини бир вақтнинг ўзида назорат қилиш қобилиятига эга интеллектуал сервер платформаларидан фойдаланишни йўлга қўйилади.Шунингдек, йирик шаҳарларга бўлган демографик юкни қисқартириш мақсадида йўлдош шаҳарлар тизимини шакллантириш ва уларни ривожлантириш юзасидан асосли таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни ўз вақтида амалга оширилади."Талабалар шаҳарчасини" шакллантириш мақсадида мавжуд олий таълим муасассаларни йирик шаҳарлар чеккаси ҳудудига кўчириш ва у ерда янги олий таълим муасассаларни барпо этиш бўйича чора-тадбирларни кўрилади.Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари А. Раматов, Бош вазирининг ўринбосари – Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Д. Кучкаров, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, Андижон, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Фарғона ва Қашқадарё вилоятлари хокимлари зиммасига юклатилган.
https://sputniknews.uz/20201215/Yakhshi-khabar-utistonda-alli-ishlo-paydo-bladi-15604320.html
https://sputniknews.uz/20200730/Alli-urilmalar-nida-nega-tilga-erk-bermaslik-kerak--ekspert-izoi-14657886.html
https://sputniknews.uz/20191120/zbekistonda-Alli-suv-tizimi-achon-ishga-tushishi-malum-bldi-12835712.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/602/93/6029336_84:0:1515:900_1920x0_80_0_0_d367aaca375801e9479c78c9c41fe701.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
янгиликлар
Ўзбекистонда йирик шаҳарларнинг қиёфаси тубдан ўзгартирилади
2025 йилгача йирик шаҳарларда реал вақтнинг ўзида бир неча видео оқимларини параллел равишда қайта ишлашга қодир бўлган ва марказдан туриб шаҳарларнинг барча нуқталарини бир вақтнинг ўзида назорат қилиш қобилиятига эга интеллектуал сервер платформалари жорий этилади
ТОШКЕНТ, 1 янв - Sputnik. Ўзбекистонда 2020-2025 йилларда йирик шаҳарлар қиёфаси тубдан ўзгартирилади. Хусусан, аҳоли сони тобора ўсиб бораётган шаҳалар ҳудуди, қўшни аҳоли яшаш пунктлари (агломерацялар) ҳисобига кенгайтирилиб, шаҳарлар инфратузилмаси оптималлаштирилади.
Ўзбекистон иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш, транспорт, ички ишлар, ахборот теҳнологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш ва инновацион ривожланиш вазирликлари билан биргаликда "Ақлли шаҳар" ва "Хавфсиз шаҳар" дастурлари доирасида: Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида, шунингдек, Андижон, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Фарғона, Қарши шаҳарларида:
шаҳарларга кирувчи ва чиқувчи демографик ва транспорт оқимини ҳисобини юритувчи;
шаҳарларда ҳаракатланувчи аҳоли ва транспорт воситаларининг қатновини назорат қилувчи;
қоидабузарликларни юқори максимал равишда аниқлаб, қоидабузарлар, шаҳар осойишталигига хавф солувчи ва муайян қидирув остида бўлган жисмоний шахслар ва транспорт воситаларини аниқлаб марказга ҳабар бериш қобилиятига эга;
шаҳарлардаги барча автотураргоҳлар фаолиятини оптималлаштирувчи, йўллардаги ва йўл четларидаги авто қоидабузарликларни авторақамлар орқали аниқлаш механизмини такомиллаштирувчи;
шаҳарлардаги барча давлат ва маҳаллий бошқарув идоралари, бозорлар ва сайлгоҳлари ва одамлар кўп тўпланадиган концерт заллари, музейлар ва театрларга ташриф буюрувчилар ҳақида маълумот (жинси, ёши, ташрифлар сони, кириш вақти, кетиш вақти, кетиш вақти, келиш вақти ва ҳк.) тўплаш имкониятига эга;
реал вақтнинг ўзида бир неча видео оқимларини параллел равишда қайта ишлашга қодир бўлган ва марказдан туриб шаҳарларнинг барча нуқталарини бир вақтнинг ўзида назорат қилиш қобилиятига эга интеллектуал сервер платформаларидан фойдаланишни йўлга қўйилади.
Шунингдек, йирик шаҳарларга бўлган демографик юкни қисқартириш мақсадида йўлдош шаҳарлар тизимини шакллантириш ва уларни ривожлантириш юзасидан асосли таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни ўз вақтида амалга оширилади.
"Талабалар шаҳарчасини" шакллантириш мақсадида мавжуд олий таълим муасассаларни йирик шаҳарлар чеккаси ҳудудига кўчириш ва у ерда янги олий таълим муасассаларни барпо этиш бўйича чора-тадбирларни кўрилади.
Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари А. Раматов, Бош вазирининг ўринбосари – Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Д. Кучкаров, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, Андижон, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Фарғона ва Қашқадарё вилоятлари хокимлари зиммасига юклатилган.