Ўзбекистонда “Ақлли сув” тизими қачон ишга тушиши маълум бўлди

© Sputnik / Vitaly Timkiv / Медиабанкка ўтишМагистральный оросительный канал в Краснодарском крае
Магистральный оросительный канал в Краснодарском крае - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Ақлли сув” қурилмалари сув хўжалиги объектида сув сарфини онлайн кузатиш имконини беради ва сувни исроф қилишга йўл қўймайди.

ТОШКЕНТ, 20 ноя — Sputnik. Шу йил ноябрь-декабрь ойларида “Ақлли сув” қурилмалари ўрнатилади ва ягона тизимга уланади. Бу ҳақда Ўзбекистон сув хўжалиги вазири Ҳамраев Шавкат маълум қилди.

“Бугунги кунда 61 та нуқтага мўлжалланган “Ақлли сув” қурилмалари Ўзбекистонга олиб келинди, шу йил ноябрь-декабрь ойларида улар ўрнатилади ва ягона тизимга уланади”, - деди вазир Халқаро пресс-клубдаги "Ўзбекистонда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик муамоларни ҳал қилишнинг янги даври" мавзусига бағишланган анжуманда.

Унинг таъкидланишича, мамлакатнинг энг кўп сув талаб этадиган ҳудуди Қорақалпоғистон Республикасидир. Чунки Қорақалпоғистон ери шўр ва аҳолиси шоличилик билан шуғулланади. Бу омиллар ҳудуднинг сувга бўлган талабини оширмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев вазирликка 61 та сув хўжалиги объектида сув сарфини онлайн кузатиш имконини берувчи “Ақлли сув” тизимини жорий этиш вазифасини топширган эди.

Янгиликлар лентаси
0