Яхши хабар: Ёқутистонда “ақлли қишлоқ” пайдо бўлади

© Sputnik / В. Яковлев / Медиабанкка ўтишЯкутия зимой
Якутия зимой - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Саха Республикаси (Ёқутистон) қишлоқлари аҳолиси учун "Ақлли қишлоқ" ягона веб-сервис платформаси ишлаб чиқилади.

Янгиликлар, блоглар, атроф-муҳитни мониторинг, ёнғиндан ҳимоя қилиш,  видеокузатув тизимлари, шунингдек йўлларнинг ёпилиши ва таъмирланиши тўғрисидаги маълумотлар ҳар бир қишлоқнинг вазият марказида ва Ёқутистоннинг Намский туманида тўпланади. Инновациялар, рақамли ривожланиш ва ахборот-коммуникация технологиялари вазирлигида РИА Новости "Ақлли қишлоқ"нинг имкониятлари ва келгуси режалари ҳақида маълум қилди.

Строительство жилых домов - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон фуқаролари Ёқутистонга ишга жалб этилади

"Ақлли қишлоқ" лойиҳаси - "Ақлли шаҳар"нинг аналоги, у кичик аҳоли пунктларига мослаштирилган бўлиб, муниципалитетлар ва аҳоли бюджетини ҳисобга олган ҳолда, уни минтақавий ИТ-марказ мувофиқлаштиради. Унинг яратилиши фуқароларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган. Ахборот-коммуникация технологияларини интеграциялаш орқали администрациянинг жамоалар ва инфратузилма билан бевосита ўзаро алоқада бўлиши, аҳоли пунктида нималар бўлаётгани мониторинг қилиш, қандай ривожланаётгани ва қандай усуллар билан фуқароларнинг ҳаёт сифатини яхшилаши мумкинлигини кузатиши мумкин.

"Ҳудудий ИТ-марказлар ИТ технологиялари республика қишлоқлари ва шаҳарлари равнақига хизмат қилиши учун яратилмоқда.

"Ақлли қишлоқ "лойиҳаси Намский тумани ҳокимияти томонидан ҳам, рақамли бошқарув платформаси ишлаб чиқувчиларидан ҳам қўллаб-қувватланди. Лойиҳа Ёқутистонда қишлоқ аҳоли пунктларини рақамлаштиришнинг тажриба синовига айланиши мумкин", - деди Анатолий Семёнов, Ёқутистон Инновация, рақамли ривожланиш ва инфокоммуникация технологиялари вазири.

"Ақлли қишлоқ" туман маъмуриятларига ҳам ёрдам беради. Маълумотларни йиғиш, мониторинг қилиш, таҳлил қилиш ва натижаларни қайта ишлашга йўналтирилган ахборот қуйи тизимлари тўплами аҳоли пунктини янада самарали бошқариш имкониятини беради.

Масалан, фуқаро муҳофазаси ва фавқулодда вазиятлар, ёнғин сигнализацияси, ёнғин ва тошқинларни кузатиш, видеокузатув ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш учун ўрнатилган огоҳлантириш тизимлари хавфсизлик масалаларида ижобий ўзгаришларни амалга оширади. Коммунал хизматлар, уяли алоқа станциялари, уй-жой коммунал хизматлари, электр таъминоти тармоқлари билан боғлиқ маълумотлар аҳоли пунктлари инфратузилмаси масалаларини сифатли ҳал қилишга ёрдам беради. Маданият муассасалари, тиббиёт ва туризмга бағишланган бўлим қишлоқ жойларининг ижтимоий-маданий фаолиятини янги босқичга кўтариши мумкин.

Медведь - Sputnik Ўзбекистон
Ёқутистонда айиқ собиқ депутатни ғажиб ташлади

Қарорни амалга ошириш учун асосий технология - Якутск ИТ-парки компания-резиденти томонидан ишлаб чиқилган платформа. Бу энг кенг қўлланиладиган ечимларни яратиш учун конструктор шаклидаги дастурий таъминот тўплами.

Ишлаб чиқувчилар лойиҳанинг катта келажагини тахмин қилишмоқда. Дастлаб, уни яратишда мутахассислар тизимни нафақат Россияда, балки унинг ташқарисида ҳам такрорлаш мақсадида халқаро усул ва стандартлардан фойдаланишди. Ишлаб чиқувчиларнинг фикрига кўра, чет элдаги кичик аҳоли пунктлари ҳам қиммат автоматизация ечимларини сотиб олишга қодир эмас.

"Ақлли қишлоқ" ўз ишини 2021 йилнинг биринчи чорагидан бошлаши режалаштирилган. Лойиҳани молиялаштириш лойиҳа ишлаб чиқувчиларининг сармоялари ҳамда танланган модулларга мувофиқ ойлик обуна тўлови ҳисобидан амалга оширилади.

Янгиликлар лентаси
0