ТОШКЕНТ, 30 июл - Sputnik. Ёзувларнинг махфийлиги овозли ёрдамчини ишлаб чиқарувчи компаниялар томонидан таъминланади. Агар фойдаланувчининг қурилмасига зарарли дастур тушиб қолса, бу дастур овозларни ёзиб олиб, “хакерлар”нинг ташқаридаги серверларига юбориши мумкинлигини истисно қилиб бўлмайди. Бу ҳақда “Прайм” агентлигига “Инфосистемы Джет” компанияси Ахборот хавфсизлиги марказининг маслаҳатчиси Александр Рогозин маълум қилди.
“Натижада жиноятчилар ҳар қандай маълумотни, аллақандай пароллардан тортиб бизнес учрашувларидаги музокаралар мазмунига қадар, олишлари мумкин. Барчаси фойдаланувчи ва жиноятчига боғлиқ”, - дейди эксперт.
Унинг таъкидлашича, микрофони бор ҳар қандай қурилма аслида атроф-муҳитдаги товушларини ёзиб олиши мумкин, хоҳ у телефон ёки ақлли динамик бўлсин. Одатда уларга овозли ёрдамчи ўрнатилади. У нутқни ёзиб олиб, уни таниб олиш учун серверга юборади. Овозли сўровлар ёки буйруқлар аниқланганида, ёзув серверда сақланиб қолиши мумкин ва мисол учун, матнли реклама учун ишлатилиши мумкин.