Каллакесарлар учун президент марҳамати: хусусий ҳарбий бизнес келажаги

© AP Photo/Khalid MohammedСолдаты частной военной компании "Блэкуотер"
Солдаты частной военной компании Блэкуотер - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кетаётган Дональд Трамп олдида илгари авф тўғрисида чурқ эта олмаган сараланган товламачилар турнақатор бўлиб навбатга турди.

ТОШКЕНТ, 30 дек — Sputnik. Вероника Крашенинникова. Кетаётган президент учун сўнгги ой – авф тарқатиш вақти. Бу сафар Дональд Трамп олдида илгари авф тўғрисида чурқ эта олмаган сараланган товламачилар турнақатор бўлиб навбатга турди.

“Авф этилганлар” орасида “Блэкуотер” хусусий ҳарбий компаниясининг тўрт нафар ёлланмалари бор. 2007 йилнинг сентябрь якшанбасида кундуз куни Боғдоддаги Нисур майдонида Давлат департаменти ходимларининг қўриқчилари таркибида улар палапартиш ўт очиб, 17 нафар тинч аҳолини ўлдиришди ва 20 нафарини ярадор қилишди. Қайд этиш жоизки, 2016 йилда Обама президентликдан кетаётган вақтда маҳкумлар авф имкониятидан фойдаланишга ҳатто умид қилишмаганди.

АҚШ ўз денгиздаги гегемониясида Россияни асосий хавф деб билади

Ўрни келганда айтиш керакки, жазо жиноятчиларни узоқ излади. Америка хусусий ҳарбий компаниялари учун қонунлар мамлакатда ҳарбий операция юритишга умуман йўқ: Вашингтон ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолаётиб, ёлланмалар томонидан бу мамлакат ҳудудида жиноят содир этилган тақдирда уларни жавобгарликдан озод қилишни албатта қўшади.

Американинг ўзида ҳам хусусий ҳарбий секторнинг лоббистик сайъ-ҳаракатлари кенг. Ёлланмаларга айблов бир йилдан ортиқ вақт ўтиб эълон қилинган эди, 2008 йил декабрида, яна бир йил ўтиб, 2009 йилда, ишнинг нотўғри юритилиши... асосида  - олиб ташланган! 2011 йил апрелида иш қайта очилди, суднинг илгари қарори хато деб топилган. 2012 йили “Блэкуотер” олти нафар ҳодиса қурбонларининг оиласига товон пули тўлаб, қутилишга уринди. Фақат 2014 йили (жиноятдан сўнг етти йил ўтиб) ёлланмалар қамалди: биринчи бўлиб ўт очгани – бир умрга, уч нафари 30 йилга озодликдан маҳрум қилинди. 2019 йил августида апелляция суди бир умрлик жазони тасдиқлади.

Лекин, тасдиқланган айблов ҳукмига қарамасдан маҳкумлар билишарди: Дональд Трамп билан имкониятлар улар томонда. 2019 йил ноябрида президент АҚШ Ҳарбий денгиз кучлари махсус ходими Эдди Галлагерни авф этди. У июль ойида асир ИШИД* ўсмирини сабабсиз ов пичоғи билан ўлдиргани ва мурда олдида туриб суратга тушгани учун маҳкум қилинган эди. Хизматдошларининг сўзларига кўра, ўзига Blade (Тиғ) лақабини танлаган “ўта шайтон” ("freaking evil") Галлагер “қимирлаган ҳар бир нарсани ўлдиришга ҳозир” бўлган. Галлагерга қарши мактаб ўқувчи қизини ва снайпер пистирмасидан қарияни отиб ташлаш айбловлари киритилган. Жиноятларнинг барчаси Ироқда содир этилган. Устига устак Трамп уни – “буюк жангчи”ни оқлашда қаттиқ туриб олди, унинг сўзларига кўра, ҲДК қўмондони Ричард Спенсерни ҳатто истеъфога чиқарган! Чунки Ричард оқлашга қарши чиққан. Қандай қадрлашини тасдиқлаш учун Галлагерни хотини билан уйига Мар-а-Лагога таклиф қилган. Галлагер телефон хотирасини аямасдан кўплаб суратга тушди ва ижтимоий тармоқларда олий қабул билан мақтанди.

Боевики движения Талибан* - Sputnik Ўзбекистон
Жавоб ҳужуми. АҚШ толибларнинг Қандаҳордаги позициялари бўйлаб авиазарба берди

Бироқ, каллакесарларга бўлган ўзгача хайрихоҳликдан ташқари Дональд Трампнинг “Блэкуотер” асосчиси Эрик Принсга нисбатан айрим мажбуриятлари ҳам бор. Принс оиласи ҳамиша коммунизмга қарши руҳ билан сингган: Эрик ўз автобиографиясида ёзгандики, ёшлигидан “ўзи Совет Иттифоқига қарши курашишни хоҳлаган”. Ҳозиргача у Москва билан рақобатчилик тарихига шунчалик чўмганки, ўзининг кичик, еттинчи фарзанди Чарльз Донован Принсга Марказий разведка бошқармаси асосчиси Уильям Ёввойи Билл Донован шарафига ном берган.

2016 йили эса Принс оиласи Трамп кампаниясини молиялаштирди. Натижада Эрикнинг опаси Бетси Девос таълим вазири лавозимини олди. Трамп уни ўз муддати давомида охиригача қўллаб-қувватлаган баъзилардан биридир. Бетси Девос таълим масалалари билан ҳеч қачон шуғулланамаган, аммо (яхши оилавий анъаналар билан) мактаблардаги барча ўқитувчиларни қуроллантиришни таклиф қилган.

Эрик Принс шу билан бирга Трамп учун Афғонистонга оид янги стратегияни ишлаб чиққан: мунтазам ҳарбийларнинг ўрнини ёлланмалар билан тўлдириш ва фақат табиий ресурсларни қазиш билан шуғулланиш. Афғонистондаги ресурслар триллион долларга баҳоланган. Принс Британия Шарқ-ҳинд компаниясидан ўрнак олишга чақирди. Айнан ўша компания XVIII-XIX-асрларда Хитойга қатор афюн урушини уюштирган эди. Ғоя, шубҳасиз, Трампга жуда маъқул тушган.  Аммо аввалига бутун Пентагонни таслим қилиш керак эди – бу, албатта, рўй бермади.

Ҳарбийларнинг хусусий ҳарбий компаниялар билан жанжаллари мунтазам бўлиб туради. Конгрессдаги эшитувларда бригада генерали Карл Хорст айтганди: “Бу йигитлар мамлакат бўйлаб умуман тормозсиз ҳаракат қилишади ва бемаънигарчиликлар содир этишади. Улар устида раҳбар йўқ, ҳатто мурожаат қилиш мумкин бўлган киши йўқ. <...> Улар одамларни ўлдиришади, унинг оқибатларига жавоб бериш бошқа кишиларга тўғри келади”.

Американский бомбардировщик Б-52  - Sputnik Ўзбекистон
Трамп жанжал билан кетмоқда. АҚШ Эронга зарба берадими?

Хусусийлаштириш уруши фақат хусусийлаштирувчилар учун фойдали: “Блэкуотер”нинг ҳар бир ёлланмаси америка солиқ тўловчисига кунига 1222 долларга тўғри келган – АҚШ ҚКдаги аскарларга қарагандан тахминан олти марта кўпроқ.

“Блэкуотер”нинг фақат МРБ билан унчалик қарама-қаршилиши кузатилмаган. “Муносабатларимиз чуқур бародарона бўлди. “Блэкуотер” Бошқарманинг давоми бўлди деган туйғу вужудга келди”, - деганди 2009 йили МРБнинг юқори лавозимли зобити.

Принснинг ўзи 2010 йили Абу-Дабига жўнаб кетди – америка одил судидан узоқроққа. Ва у ерда “Reflex Responses” компаниясига асос солди, хусусан, маҳаллий шайх учун бир неча минг коммандосни тайёрлаш учун. Гонгонгда унга “Frontier Services Group” тегишли. У Хитойнинг Африкадаги манфаатларига хизмат кўрсатади.

Хитойнинг энг асосий лойиҳаси “Бир макон – бир йўл” хавфсизлигини таъминлаш учун Эрик Принс компанияси ёллангани ҳақиқий сенсация бўлди. Принснинг Хитойдаги фаолияти ҳақидаги кенг мақолада “Вашингтон пост” 2018 йил 4 май куни Принснинг собиқ ҳамкорларидан бирининг сўзларини келтиради: “Ҳозирда Frontier Services Group” 100 фоиз диққатини Бир макон – бир йўл” хавфсизлиги ва кўмагига қаратган. <…> Эрик Хитойнинг кучини глобал йириклаштириш учун ҳарбий услубда хавфсизликка оид хизматларини таклиф қилмоқда”.

Вид на телебашню Бордж-е Милад в Тегеране - Sputnik Ўзбекистон
Эронда юқори мартабали ядрошунос-физик олим ўлдирилди. Ҳукумат АҚШ ва Исроилни айбламоқда

Хусусий ҳарбий бизнеснинг Пандора қуттисини очиб, АҚШ дунё бозорида ҳарбий можароларни келтириб чиқарди. Хусусий армиялар куч ишлатишдаши анъанавий давлат мононолиясига зарар етказяпти. Хусусий ҳарбий компаниялар можаролардан фойда олади: улар ўзларининг фойдаси учун бундай можароларни яратиши ва кенгайтириши мумкин, ҳар икки томондан туриб жанг қилиши мумкин – ва шундай қилишмоқда.

Россия бу йўлдаги кўп сонли хатарларни обдон ўрганиши даркор.

* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти

Янгиликлар лентаси
0