Эронда юқори мартабали ядрошунос-физик олим ўлдирилди. Ҳукумат АҚШ ва Исроилни айбламоқда

© Sputnik / Владимир Федоренко / Медиабанкка ўтишВид на телебашню Бордж-е Милад в Тегеране
Вид на телебашню Бордж-е Милад в Тегеране - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эронда террорчилар ҳужуми оқибатида ядрошунос-физик олим, мамлакат мудофаа вазирлиги ҳузуридаги тадқиқот ва инновациялар ташкилоти раҳбари Муҳсин Фахризода ўлдирилди.

ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Эронда террорчилар ядрошунос-физик олим, мамлакат мудофаа вазирлиги ҳузуридаги тадқиқот ва инновациялар ташкилоти раҳбари Муҳсин Фахризодани ўлдиришди, деб хабар қилди РИА Новости. 

Флаг Ирана - Sputnik Ўзбекистон
Эрон Трамп кетгандан сўнг қўшни мамлакатларга ҳамкорлик қилишни таклиф қилди

Мудофаа вазирлигининг хабар беришича, қуролланган одамлар кеча куннинг иккинчи ярмида олимга ҳужум қилишган, унинг соқчилари ва террорчилари ўртасидаги отишма пайтида Фахризода оғир жароҳат олган ва касалхонада вафот этган. Мамлакат ҳукумати бу ҳодисани теракт деб атаб, АҚШ ва Исроил қотилликка алоқадор, деб айтди.

"Американинг жиноий қўли, сионистик режими... кўринмоқда" - ISNA агентлиги, Эрон армияси қўмондони Абдулраҳим Мусавийнинг сўзларидан иқтибос келтиради, у олимнинг ўлими учун қасос олиш ниятини эълон қилди.

Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф халқаро ҳамжамиятни, хусусан Европа Иттифоқини икки томонлама стандартлар сиёсатига барҳам беришга ва "давлат терроризми" актини қоралашга чақирди.

Эрон ҳукумати БМТга хат юборди, унда АҚШ ва Исроилни ҳар қандай авантюралардан огоҳлантирди ва ўз манфаатлари ва халқларини ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни кўриш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолишларини билдирдилар. Вашингтон ва Қуддус ҳозирча вазиятга изоҳ беришмади.

БМТ минтақадаги вазиятни кескинлаштириши мумкин бўлган қадамлардан қочишга ва вазминликка чақирди.

Янгиликлар лентаси
0