Эрон Трамп кетгандан сўнг қўшни мамлакатларга ҳамкорлик қилишни таклиф қилди

© Sputnik / СтрингерФлаг Ирана
Флаг Ирана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эрон ташқи ишлар вазири қўшниларни Дональд Трамп АҚШ президенти лавозимидан кетгандан кейин ҳамкорлик қилишга чақирди.

ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Эрон ташқи ишлар вазири Жавад Зариф минтақа мамлакатларини Дональд Трамп АҚШ президенти лавозимидан кетгандан кейин ҳамкорлик қилишга чақирди.

“Трамп кетди, лекин биз қўшниларимиз билан қоламиз”, - дея ёзди Зариф Twitter᾽даги саҳифасида.

“Халқларимиз ва мамлакатларимиз умумий манфаатларини таъминлаш учун қўшниларимизга ҳамкорлик қўлини чўзамиз. Ҳаммани мулоқотга чақирамиз, зеро бу қарама-қаршилик ва кескинликни ҳал қилишнинг ягона йўлидир”, - дея маълум қилди Эрон вазири.

Джо Байден - Sputnik Ўзбекистон
Тоқаев ва Назарбоев Байденга табрик йўллади

АҚШда президент сайловлари 3 ноябрь куни бўлиб ўтди. Эрон олий етакчиси Али Хоманаий уларни “томоша ва либерал демократиянинг хунук қиёфаси” деб атади. Бунга жавобан АҚШ давлат котиби Эрондаги “сайловларда юзлаб кишилар ҳаттоки ўз номзодини илгари сура олмаслигини” баён қилди.

Овозларни ҳисоблаш давом этмоқда, бироқ етакчи Америка ОАВлари сайловда Демократик партиядан номзод Жо Байден ғалаба қозонганини эълон қилишди. Шундан сўнг Байден ўзини Американинг янги сайланган президенти деб эълон қилди.

Ўз навбатида, хорижий сиёсатчилар ва давлат раҳбарлари Жо Байденга сайловда ғалаба қозонгани муносабати билан табрик йўллашни бошлаб юборишган. Канада бош вазири Жастин Трюдо, Германия канцлери Ангела Меркель, Франция президенти Эммануэль Макрон, Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон, НАТО бош котиби Йенс Столтенберг шулар жумласидан.

Янгиликлар лентаси
0