Жавоб ҳужуми. АҚШ толибларнинг Қандаҳордаги позициялари бўйлаб авиазарба берди

© AP / Allauddin KhanБоевики движения Талибан*
Боевики движения Талибан* - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ қуролли кучлари Қандаҳон провинциясида афғон мудофаа ва хавфсизлик миллий кучлари назорат-ўтказиш пунктига ҳужум уюштирган "Толибон"нинг қуролланган жангарилари бўйлаб зарба берди

ТОШКЕНТ, 12 дек - Sputnik. АҚШ КППдаги Афғонистон ҳукумат кучларига жангарилар ҳужумидан сўнг Қандаҳор провинциясида "Толибон" радикал ҳаракати аъзолари бўйлаб жанговар авиация ёрдамида зарба берди. Бу ҳақда АҚШ Қуролли кучларининг Афғонистондаги вакили полковник Сонни Леггетт маълум қилди.

Молодая девушка во время работы в Герате, Афганистан - Sputnik Ўзбекистон
Афғонистонда йил бошидан 600дан зиёд ўсмирлар ўлдирилган ёки жароҳатланган

"АҚШ ҚК 10 декабр куни Қандаҳон провинцияси Жари уездида афғон мудофаа ва хавфсизлик миллий кучлари (ANDSF) назорат-ўтказиш пунктига ҳужум уюштирган "Толибон"нинг қуролланган жангарилари бўйлаб зарба берди", – дейилади хабарда.

АҚШ ҳарбий кучлари вакилининг сўзларига кўра, зарба АҚШ ва Толибон ўртасида тузилган келишувга мувофиқ афғон ҳарбийларини ҳимоя қилишга қаратилган.

Афғон қозони қайнамоқда: Америкаликлар кетмоқда, "Толибон" қуролланмоқда >>>

У шунингдек, толибларнинг авиа зарба натижасида аҳоли орасида қурбонлар бўлгани тўғрисидаги баёнотини рад этди.

Жорий йил феврал ойи охирида АҚШ ва Афғонистоннинг "Толибон" радикал ҳаракати вакиллари ўртасида 18 йил деганда биринчи марта тинчлик битимини имзолашди. Ҳужжат Афғонистондан 14 ой ичида чет эл қўшинлари олиб чиқилишини ва асирлар билан алмашинувдан сўнг афғонлараро мулоқот бошланишини кўзда тутади.

Янгиликлар лентаси
0