Трамп жанжал билан кетмоқда. АҚШ Эронга зарба берадими?

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишАмериканский бомбардировщик Б-52
Американский бомбардировщик Б-52  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дональд Трамп Эронга зарба беришни буюриши мумкин. Шу сабабли Исроил армияси ҳам тайёр туриши керак. Яқин Шарқдаги вазият таҳлилчилари нима дейди.

ТОШКЕНТ, 30 ноя —Sputnik. Дональд Трамп, агар сайловчилар коллегияси Жо Байден ғалабасини тан олса, ҳукуматни топширишга тайёр эканини билдирди. Лекин баъзи ОАВлар хулосаисга кўра, Трамп кетишидан олдин Эронга уруш очиши мумкин. Баҳона – Эроннинг “ядровий дастури”.  Теҳронга босим ўтказишда америкаликлар Тель-Авив ёрдамидан ҳам фойдаланишмоқчи. Буларнинг ҳаммаси Яқин Шарқдаги вазятга қандай таъсир қилади, РИА Новости таҳлил қилди.

Трамнинг ортиқча қизиққонлиги

Дональд Трамп Эронга зарба беришни буюриши мумкин. Шу сабабли Исроил армияси ҳам тайёр туриши керак. Исроил ҳукумати Жо Байден Оқ уйга келганига қадар вазият мураккаблигини тушуниши керак. Трамп бир неча бор Натанзедаги уранни бойитиш заводини йўқ қилиш масаласини кўтарган эди, деб ёзади АҚШнинг Axios нашри.

Америкалик миллиардер Дональд Трамп. - Sputnik Ўзбекистон
Трамп: АҚШ Ироқда уруш бошлаб, Яқин Шарқдаги аҳволни заифлаштирди

МАГАТЭнинг Эрон ядровий дастури ривожланаётгани тўғрисидаги ҳисоботидан сўнг, Трамп Теҳронга зарба беришга қарор қилган эди. Эрон СВПД (Ядровий қурол тўғрисидаги шартнома) шартномасидан воз кечганидан сўнг, мамлакатда юқори бойитилган (қурол учун) уран миқдори ошган. АҚШ президенти бундан жуда ғазабга келган, лекин Майк Пенс ва Майк Помпео президентни “ҳовуридан туширишган” деб ёзади The New York Times газетаси. Эронга зарба бериш ортиқча зўравонликка олиб келади.

Бу борада американинг аниқ режалари ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ, лекин Исроил эҳтимолий қарама-қаршилик тайёр туриш ҳақида кўрсатма олганини тасдиқлади. “Жавоб тўридан-тўғри бўлмасдан Эроннинг Сурия ҳудудидаги қўшинлари томонидан “Ғазо секторида ёки Ливанда амалга оширилиши мумкин”, - дейилган хабарда.  

Уруш ҳақидаги хабарлар қанчалик ҳақиқатга яқин эканини муҳокама қилиб турган бир вақтда, Эронда физик-олим Мохсен Фахризадега суиқасд уюштирилди. Ғарбда уни Эрон атом бомбасининг отаси дейишарди. Айрим маълумотларга кўра айнан ушбу олим Эрон ядровий дастурини бошқарган.  Теҳрон ушбу ўлимда дарҳол Исроилни айблади ва қасос олишни ваъда берди. Биньямин Нетаньяху эронликлар баёнотига муносабат билдирмади.

Урушдан олдинги югур-югур

Эронга зарба бериш ҳақида маълумотлар тарқалишига ҳеч ким эътибор бермаган бўларди, лекин бундан олдин содир бўлган воқеалар барчанинг вазиятга жиддий қарашга чорлади. АҚШ Яқин Шарқ ҳудудига B-52H Stratofortress стратегик бомбардимончиларни олиб келди. АҚШ Марказий қўмондонлиги CENTCOM баёнотига кўра, улар ушбу ҳудудга агрессияни жиловлаш ва иттифоқдошларни қўллаб-қувватлаш учун олиб келинган.

Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Эрон жуда катта хато қилди – Трамп

Неча бомбардимончи самолёт олиб келингани ва улар қаерда жойлаштирилгани ҳақида Вашингтон ҳеч нарса хабар қилмаган. Айрим хабарларга кўра, самолётлар Ҳинд океанидаги Диего-Гарсия авиабазасида жойлаштирилган.

Ҳарбий базада Эрон билан эҳтимолий урушда фойдаланиш учун 6та бомбардимончи жойлаштирилган. Бир неча ой олдин, эронлик генерал Қосим Сулаймон ўлдирилганда ҳам АҚШ худди шундай қилган эди.

Ўша қотилликдан кейин йил давомида ҳудуддаги америка объектларига ҳужум уюштирилди, лекин АҚШ ва Эрон орасида тўғридан тўғри тўқнашув содир бўлмади. Америкаликлар ҳатто ўз қўшинлари сонини камайтира бошлашди. Лекин  айрим Эронга қўшни бўлган давлатлар бундан хавотирга тушди. Уларнинг фикрича АҚШ кучлари ҳудудда хавфсизликни сақлаб туришган эди.

Музокаралар – очиқ ва яширин  

Эроннинг Яқин Шарқда ўсиб бораётган нуфузи биринчи нафбатда Исроилни хавотирга солмоқда. Қишдаги АҚШ-Эрон можаросидан сўнг Исроилни ваҳима босди. Бош вазир Биньямин Нетаньяху хулосасига кўра, Теҳрон нафақат Америкадан балким Исроилдан ҳам қасос олмоқчи. Бундай вазиятда у олдиндан зарба беришини маълум қилди.

Вид города Эр-Рияд - столицы Саудовской Аравии - Sputnik Ўзбекистон
ОАВ: америкалик дипломатлар Саудия Арабистонини тарк этади

Эроннинг Яқин Шарқдаги таъсирини камайтиришга Араб давлатлари подшоҳлари ҳам ҳаракат қилишмоқда. Саддам Хусайиннинг ўлимидан сўнг Эрон ҳудудда  етакчиликни қўлга киритишга ҳаракат қилди. Араблар бундан хавотирга тушиб қолишди, шиялар режими суннийлар анъаналарига мос келмас эди.

Эроннинг ҳуддудаги мавқеини ушлаб туриш учун араблар 2000 йиллар ўртасида Исроил билан норасмий келишувлар олиб боришди. Фаластин муаммоси халал берсада, томонлар Эронга нисбатан ўз ҳаракатларини мувофиқлаштиришга келишиб олишди.

Бундай келишув мавжудлигини Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн ва Иордания Исроил самолётлари учун ўз осмонини очишга тайёрлигидан билиб олса бўлади.

Дональд Трамп  ва унинг Эронга қарши бўлган сиёсати араб-исроил алоқаларини кучайтирган. Трамп ҳукумат тепасига келганда Яқин Шарқнинг барча муаммоларини “Аср битими” ёрдамида ҳал қилишини ваъда берган эди. Битим асосида “икки халқ учун икки алоҳида давлат ташкил қилиш” ғояси ётарди. Дунё хариталарида Исроил билан бирга Фаластин давлати ҳам пайдо бўларди.

Визит госсекретаря США М. Помпео в Минск - Sputnik Ўзбекистон
Махфий ташриф: Майк Помпео Афғонистонга келди - ОАВ

Бу ташаббус араб дунёсида кўпчиллик томонидан қўллаб-қувватланмади, лекин форс кўрфази ҳукумдорлари ҳулосасига кўра, “Яқин Шарқни” қайта юклаш имконини берди. Сентябр ойида БАА ва Баҳрайн АҚШ кўмагида Исроил билан дипломатик муносабатларни тиклашга муваффақ бўлишди. Бунда ушбу ҳамкорлик Эронга қарши қаратилганини ҳеч ким яшириб ҳам ўтирмади.

Саудия Арабистони ўзини араб дунёсининг етакчиси сифатида намойиш қилиб Исроил билан масофа сақлаб келарди. Икки давлат орасида норасмий муносабатлар борлиги ҳақида барча биларди, лекин олий даражадаги мулоқотни ҳеч ким кутмаган эди. Ар-Риёд ҳар доимгидек Фаластин муаммоси ҳал бўлмагунича Тель-Авив билан муносабатлар ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас деб баёнот бериб келарди. Лекин бу сафар бошқача бўлди.

Яқинда Нетаньяху Саудиянинг Неом шаҳрига хуфия сафар амалга ошириб ворис шаҳзода Мухаммад бин Салман билан музокаралар ўтказгани маълум бўлди. Янгилик бир зумда сенсацияга айланди, лекин музокара мавзулари ҳақида ҳеч нарса эълон қилинмади.  Экспертлар Эрон – марказий мавзу бўлганини хулоса қилишди.

Ар-Риёд дастлаб ушбу суҳбатни тўлиқ инкор қилиб келди. Лекин Тель-Авива ҳам изоҳ беришдан бош тортганидан сўнг, - аксарият учун учрашув аслида бўлиб ўтгани аниқ бўлди. Кузатувчилар, шунингдек, музокаралар айнан АҚШ давлат котиби турнесидан сўнг бўлиб ўтганига ҳам эътибор қаратишди. Бу Майк Помпеонинг ҳудуддаги ҳамкорларини бирлаштириш ва Эрон хавфига биргаликда қарши туришга бўлган навбатдаги уриниши эди.

“Ўзингиздан кейин альянс қолдиринг”

Исроил Эрон билан тўғридан-тўғри тўқнашувни истамайди. Лекин яширин душманлик икки тарафдан ҳам давом этмоқда. Ислом Республикаси Сурияда, Исроил чегараси атрофида ўз кучлари сонини ошириб бораётган бир вақтда, яна бир қўшни – Ливан – деярли Эроннинг  вассалига айланган. Теҳрон Ғазо секторига жиддий таъсир ўтказмоқда. ХАМАСни молиялаштирмоқда. Хуллас, Эрон Исроилнинг барча мухолифатларида иштирок этмоқда, дейди Исроил кнессети собиқ депутати Ксения Светлова.

Трамп о переданных ЦРУ разведданных РФ для предотвращения теракта в Санкт-Петербурге - Sputnik Ўзбекистон
"Юқори даражадаги" телбалик: Трамп Эрон билан келишувни бекор қилиб нимага эришди

Нетаньяхунинг Саудия Арабистонига бўлган ташрифини АҚШда ҳукумат алмашиши негизида ҳам таҳлил қилиш мумкин.

“Америкада ҳукумат бошига келаётган ҳар қандай янги маъмурият Яқин Шарққа муносабатини корректировка қилади. Нетаньяху ва бин Салман, эҳтимол, АҚШ Байден даврида Эронга қарши ҳаракатлар мувофиқлигини қандай сақлаб қолиш масласини муҳокама қилишгандир. Демократ-президент бундай ҳамкорликка қарши бўлмайди, албатта. АҚШ Обама давридан бошлаб ҳудуддан кетишга тараддуд кўрмоқда. Улар ўзларидан сўнг Эронга қарши ҳеч бўлмаса араб-исроил альянсини қолдириб кетишмоқчи", — дейди Светлова.

Трамп хатосининг белгилари

МГИМО Халқаро изланишлар институти таҳлилчиси Адлан Маргоев фикрича, Теҳрон араб-исроил ҳамкорлигидан хабардор ва бу Фаластиннинг сотқинлиги сабабли  содир бўлган. Эрон ҳукумати бир томондан Саудия Арабистони, БАА ва Баҳрайннинг Исроил билан алоқаларини қораласа-да, лекин қарама-қаршиликни кескинлаштиришдан манфаатдор эмас.

Маргоев хулосасига кўра, Теҳрон АҚШда ҳукумат ўзгарганидан сўнг, Эронга қарши муносабати  юмашишдан умидвор. “Эрон ҳукумати Байдендан Трамп хатоларини тан олишни ва СВПДни қайта жонлантиришни сўрамоқда. Демократлар буни экспертлар даражасида муҳокама қилшмоқда, лекин амалда бу жуда мушкул. Буни қандай амалга оширишни ҳеч ким билмайди.

Флаг Ирана - Sputnik Ўзбекистон
Эрон Трамп кетгандан сўнг қўшни мамлакатларга ҳамкорлик қилишни таклиф қилди

Масалан, Эрон санкцияларни бекор қилишни сўрамоқда, лекин у ҳолда Теҳрон СВПД шартларига амал қилаётганини тасдиқлаш керак бўлади. Теҳрон таъкидлашишга кўра – АҚШ ундан чиққани туфайли ядровий битим тўлиқ бажарилаётгани йўқ. У паралел равишда ишлаши учун СВПДни қандайдир йўл билан амалга қайтариш керак – ҳозирча бу очиқ масала”, - дейди эксперт.

Магоев хулосасига кўра, Байденга Трамп қарорларини бекор қилиш осон бўлмайди. Кетаётган маъмурият Эрон сиёсатини фақат қоралаб, тузилган ядровий битимни чипакка чиқарган эди, лекин вазият қуролли тўқнашувга қадар етиб бормаслигига – экспертнинг ишончи комил.

Янгиликлар лентаси
0