Эрон ядрошунос-физик олимга суиқасд ташкилотчиларини аниқлади

© AP Photo / Fars News AgencyМесто убийства ученого-ядерщика Мохсена Фахризаде в Иране
Место убийства ученого-ядерщика Мохсена Фахризаде  в Иране - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эрон миллий хавфсизлик кенгаши котиби ядрошунос-физик олими Муҳсин Фахризодага суиқасд ташкилотчилари аниқланганлигини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Эрон Олий миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Шамхани ядрошунос-физик олими Муҳсин Фахризодага суиқасд ташкилотчилари аниқланганини маълум қилди.

Американский бомбардировщик Б-52  - Sputnik Ўзбекистон
Трамп жанжал билан кетмоқда. АҚШ Эронга зарба берадими?

"Бу мураккаб операция бўлди, воқеа жойида ҳеч ким бўлмаган (суиқасд уюштирган жой). Шу билан бирга, бизга буни ким томонидан режалаштирганини маълум, унинг тарихини биламиз", - деди Шамхани, Tasnim агентлиги томонидан эълон қилинган видеода.

Унинг сўзларига кўра, суиқасдда Исроил ва “Моссад” ўз ролларини ўйнашди.

Эроннинг етакчи ядрошунос-физик олими Муҳсин Фахризода 27 ноябр куни Теҳрон вилоятида уюштирилган суиқасдда оғир жароҳат олиб, касалхонада вафот этди.

Эрон мудофаа вазирлиги олим мамлакат мудофаа вазирлиги ҳузуридаги тадқиқот ва инновациялар ташкилоти раҳбари бўлганлигини тасдиқлади.

Fars агентлиги маълумотларига кўра, масофадан туриб бошқарилган, 150 метр масофадан Nissan машинасига ўрнатилган қуролдан унга ўқ отилган. Воқеа жойида Фахризода ва унинг тан соқчиларидан бошқа ҳеч ким бўлмаган.

Вид на телебашню Бордж-е Милад в Тегеране - Sputnik Ўзбекистон
Эронда юқори мартабали ядрошунос-физик олим ўлдирилди. Ҳукумат АҚШ ва Исроилни айбламоқда

Эрон вице-президенти ва мамлакат атом энергияси ташкилоти раҳбари Али Акбар Солиҳийга кўра, Фахризода асосан мамлакатга ядровий зарбадан мудофаа масалалари билан шуғулланган.

Эрон ҳукумати бу ҳодиса теракт бўлганлигини, АҚШ ва Исроил бунга алоқадор эканлигини эълон қилди.

"Американинг жиноий қўли, сионистик режими... кўринмоқда" - ISNA агентлиги, Эрон армияси қўмондони Абдулраҳим Мусавийнинг сўзларидан иқтибос келтиради, у олимнинг ўлими учун қасос олиш ниятини эълон қилди.

Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф халқаро ҳамжамиятни, хусусан Европа Иттифоқини икки томонлама стандартлар сиёсатига барҳам беришга ва "давлат терроризми" актини қоралашга чақирди.

Эрон ҳукумати БМТга хат юборди, унда АҚШ ва Исроилни ҳар қандай авантюралардан огоҳлантирди ва ўз манфаатлари ва халқларини ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни кўриш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолишларини билдирдилар. Вашингтон ва Қуддус ҳозирча вазиятга изоҳ беришмади.

БМТ минтақадаги вазиятни кескинлаштириши мумкин бўлган қадамлардан қочишга ва вазминликка чақирди.

Янгиликлар лентаси
0