Наманганда МИБ ходимларига қаршилик билдириб, ўзига ўт қўйган ёш аёл вафот этди

© Sputnik / Дильшода РахматоваСотрудник Бюро принудительного исполнения обходит должников
Сотрудник Бюро принудительного исполнения обходит должников - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мажбурий ижро бюросининг Sputnik Ўзбекистон мухбирига айтишича, ижро ҳаракатларини амалга ошириш бўйича суд қарори мавжуд ва юзага келган ушбу вазият бўйича хизмат текшируви тайинланган

ТОШКЕНТ, 2 окт - Sputnik. Наманган шаҳрида Мажбурий бюро ижроси ходимларига норозилик билдириб, ўзига ўт қўйган 35 яшар аёл вафот этди. Ҳодиса 29 сентябрь куни содир бўлган.

Молоток судьи в Вахитовском районном суде Казани. - Sputnik Ўзбекистон
Самарқандда МИБ ходимларини ёқиб юборишга уринган аёлга жазо тайинланди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, марҳум икки ярим йил муқаддам сотиб олинган уйидан мажбуран чиқармоқчи бўлган МИБ ходимларига шу тариқа ўз норозилигини билдирган.

Маълум бўлишича, Д.Г (марҳум аёл) фирибгарлик қурбони бўлган – унинг онаси(Д.М)га уйни 13 минг долларга алдаб сотган аёлга озодликни чеклаш жазоси қўлланилган, уйнинг асл эгаси эса мулк ўзига қайтарилиши учун судга мурожаат қилган.

Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг 2019 йил 8 октябрдаги ҳал қилув қарорига кўра, ундирувчи Д.А фойдасига жавобгар Д.М ва унинг оила аъзоларини Наманган шаҳридаги уйларнинг биридан мажбурий тартибда кўчириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати бўйича бюронинг Наманган шаҳар бўлими томонидан иш юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхаси томонларга юборилган.

Узбекская валюта - сум - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирус вақтида алимент тўламаса бўладими - МИБ изоҳи

Жавобгар Д.М. ва унинг оила аъзоларига низоли уйдан чиқиб кетишлари кераклиги тушунтирилиб, ижро ҳужжати талаби бажарилмаган тақдирда унга нисбатан Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 198-1-моддасига (қарздорнинг ижро ҳужжатини ижро этмаслиги) асосан жарима жазоси қўлланиши ҳамда мажбурий тартибда кўчирилиши тўғрисида бўлим давлат ижрочиси томонидан 2019 йил 6 декабрда огоҳлантириш хати берилган.

Сотрудник Бюро принудительного исполнения проводит рейд по адресам должников - Sputnik Ўзбекистон
Хотин-қизлар қўмитаси МИБ ходими аёл томонидан ёқиб юборилганини рад этди

Қарздор Д.М ва унинг оила аъзолари давлат ижрочисининг оғзаки ва ёзма огоҳлантиришига қарамасдан суднинг ижро варақасида кўрсатилган хонадонни бўшатишдан бўйин товлагани учун давлат ижрочиси томонидан ижро ҳужжатида кўрсатиб ўтилган манзилдан 2019 йил 12 декабрь куни кўчириш ҳаракатларини мажбурий ижро этиш тайинланиб, бу ҳақида қарздорнинг ўзи ва тегишли ташкилотларга маълум қилинган.

Бироқ жавобгар Д.М. томонидан кассация тартибида шикоят келтирилгани сабабли юқоридаги қарор ижросини вақтинча тўхтатиш ҳақидаги суднинг ажрими қабул қилинган ва ижро ҳаракатлари тўхтатилган. Шундан сўнг суд ажрими билан кассация шикоятини қабул қилиш рад қилинган ва ижро ҳаракатлари давом эттирилган.

Хасан Кабирджанов - первый заместитель БПИ - Sputnik Ўзбекистон
Емаган сомсага пул: МИБ салкам 1 триллион сўмлик асоссиз қарздорлик ёзилганини аниқлади

Мазкур хонадонга 2020 йилнинг 11 март куни мажбурий ижро ҳаракатларини ўтказиш учун тегишли ташкилот ходимлари ва холислар иштирокида борилганда қарздор Д.М. уйда йўқлиги сабабли ижро ҳаракатлари кейинга қолдирилган. Шундан сўнг Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги "Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинган бўлиб, унга биноан идоравий бўйсунувидан ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча ташкилотларда карантин ҳолати жорий қилингани сабабли ижро ҳужжати ижросини таъминлаш 2020 йил 15 августга қадар тўхтатиб турилган.

Ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида давлат ижрочиси томонидан 17 сентябрда ижро ҳужжати бўйича томонлар бюронинг Наманган шаҳар бўлимига чақиртирилиб, уларга ижро ҳужжати талаби қайтадан тушунтирилган. Шу билан бир қаторда, ижро ҳужжати талабини бажармасликнинг ҳуқуқий оқибатлари ҳам тушунтириб ўтилган, манзилдан ихтиёрий равишда кўчиш таклиф қилинган.

Женщина в наручниках - Sputnik Ўзбекистон
Самарқандлик аёл хизматдаги МИБ ходимларини ёқиб юборди

Бироқ жавобгар Д.М. ва унинг оила аъзолари кўрсатиб ўтилган низоли хонадондан ихтиёрий равишда кўчиб чиқиб кетмагани сабабли давлат ижрочиси томонидан шу йил 29 сентябрь куни кўчириш ҳаракатларини мажбурий ижро этиш тайинланиб, бу ҳақида қарздорнинг ўзи ва тегишли ташкилотларга (Наманган шаҳар ИИО ФМБ 2-ИИБ, ФВВ ЁХБ Наманган шаҳар бўлими, МФЙ, ТТЁ Наманган шаҳар бўлими) маълум қилинган.

Шу куни юқоридаги манзилга борилганда қарздор Д.М. ва унинг қизи Д.Г. томонидан ижро ҳаракатларини амалга оширишга фаол қаршилик кўрсатилган. Ижро ҳужжати талабини бажаришга тўсқинлик қилиш мақсадида 1985 йилда туғилган Д.Г. ўзига бензин сепиб, ёқиб юборган — ўз жонига суиқасд қилган", дейилади МИБ муносабатида.

Сотрудник Бюро принудительного исполнения заполняет документы - Sputnik Ўзбекистон
Фуқаро МИБ ёрдамида 119,1 млн. сўмлик омонатини қайтариб олди

Фуқаро Д.Г. танасининг 80 фоиздан ортиқ куйиш тан жароҳати натижасида 2020 йил 30 сентябрь куни Республика шошилинч тез ёрдам илмий марказининг Наманган филиалида вафот этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Наманган шаҳар прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

"Шу ўринда, марҳума Г.Дадабоеванинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз ва ҳолат бўйича айбдор шахсларга нисбатан албатта тегишли чора кўрилади. Биз шу ўринда ушбу ҳолат бўйича Ижтимоий тармоқлардаги тарқатилаётган хабарларни тўғри ва объектив ҳолда талқин қилиниши ва бир томонлама ёндашмасликларини сўраб қоламиз", - деди МИБ вакили Sputnik Ўзбекистон мухбирига.

Янгиликлар лентаси
0