ТОШКЕНТ, 25 янв - Sputnik. Республика Хотин-қизлар қўмитаси Самарқанддаги Миб ходимларини ёқиб юбормоқчи бўлган аёлни ўз назоратига олди. Бу ҳақда Қўмита ахборот хизмати маълум қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бир оз аввал ижтимоий тармоқларда тарқалган видеога кўра, МИБ ходимлари ва аёл ўртасидаги можаро келиб чиққанини, аёл МИБ ходимларини ёқиб юборишга уринганлигини кўриш мумкин.
Бир оз аввал ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ишлари олиб борилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Шунингдек, Хотин-қизлар қўмитаси ўз ахборот хизмати орқали МИБ ходимларини ёқиб юборишга уринган самарқандлик аёл назоратга олинганлигини маълум қилди.
Қўмитага кўра, аёл суд қарори ижроси жараёнида МИБ Самарқанд шаҳар бўлими ходимига бензин сепиб, уни ёқиб юборишга қасд қилгани хабари бўрттирилиб, муҳокама қилинмоқда.
Бундан ташқари ёқиб юбориш билан ёқиб юборишга ҳаракат қилиш ўртасидаги фарққа эътибор қаратилмаяпти.
Ҳақиқий ҳолатда эса ходимга бензин сепилиб, устига ёниб турган сочиқ отиб юборилгани рост, бироқ жараёнда ҳеч кимга шикаст етмаган.
Қўмита шунингдек, аввал судланган, бугунги кунда яшаб турган уйидан чиқарилаёган бу аёлни орган ходимига ўт қўйиб юборишга олиб келган сабабни ўрганган.
Маълум бўлишича, аёлнинг уйи МИБ ходимлари томонидан тортиб олинмаяпти, балки қурувчи томонидан унга бошқа уй таклиф қилинган. Аёл яшаб турган уй ҳозир авария ҳолатида бўлиб, ундаги бир нечта хонадон эгалари келишув асосида қурувчи томонидан бошқа уйларга кўчирилган ёки янги қуриладиган хонадондан уй беришга келишилган.