Исроил дунёда биринчи бўлиб такрорий карантинни жорий қилди

© AP Photo / Oded BaliltyУльтраортодоксальные евреи в защитных масках в парке в Тель-Авива, Израиль
Ультраортодоксальные евреи в защитных масках в парке в Тель-Авива, Израиль - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Аввал бошдан одамларга уйдан 500 метр масофага узоқлашиш таъқиқланиши режалаштирилаётган эди, аммо натижада ҳукумат рухсат берилган масофани бир километргача узайтирди.

ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. Исроилда коронавирус туфайли такрорий умуммиллий карантин кучга кирди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Презентация поезда метро нового поколения Москва-2020 - Sputnik Ўзбекистон
Собянин масофадан туриб ишлашни давом эттиришни таклиф қилди

Чекловлар уч ҳафтага узайтирилиши имкони билан киритилмоқда. Карантин чекловлари яҳудийларнинг кузги байрамлари вақтида ҳам амал қилади, дейилади хабарда.

Аввалроқ одамларга уйдан 500 метр масофага узоқлашишни таъқиқлаш режалаштирилаётган эди, аммо натижада ҳукумат рухсат берилган масофани бир километргача узайтирди.

Рухсат этилган масофадаги паркларга, болалар майдончалари ва диний ибодатларга чиқиш мумкин.

Бир километрдан ортиқ масофага фақатгина ишга, дори-дармонга, биринчи эҳтиёж товарлари, оғир шароитдаги одамларга ёрдам, дафн маросимлари, суд ёки донорлик марказига бориш мумкин.

Шунингдек, норозилик акцияларида иштирок этиш учун ҳам карантин қоидаларини бузиш мумкин.

Исроил ҳукумати меҳмонга бориш, пляжларда дам олиш, ўн кишидан ортиқ компанияларда йиғилишни чеклаган.

Таълим ва кўнгилочар муассасалари, кафе, ресторанлар ва спорт клублари, савдо марказлари, сартарошхоналар ва гўзаллик салонлари қаторида ёпиқ.

Бен Гурион номидаги аэропорт мамлакатга келиб-кетувчилар учун жорий этилган қоидалар асосида ўз ишини давом эттирмоқда. Исроилга чет элликларнинг келиши бўйича чекловлар март ойи ўртасидан бошлаб амал қилмоқда.

Производство вакцины от COVID-19 на фармацевтическом заводе Биннофарм - Sputnik Ўзбекистон
Рус вакцинасини йўқ қилиш: катта сиёсатнинг кичик ўлжаси

Карантин чекловларига амал қилинишини минглаб полициячилар назорат қилишади. Улар асосан тушунтириш ишларини олиб борадилар, "чидаб бўлмас" ҳолатлар учун жарималар кўзда тутилган.

Такрорий карантиннинг зарурлигини ўзининг махсус мурожаатида бош вазир Биньямин Нетаньяху тушунтириб ўтган.

"Менинг бош вазир сифатидаги мажбуриятларим ва масъулиятим нафақат сизнинг соғлиғингиз, балки ҳаётингиз учун ҳам қайғуришдан иборат. Агар геометрик прогрессияда ўсиш бор экан, сиз бунинг нималигини тушунишингизни истардим: бу фақатгина ноқулайлик эмас, бу фақатгина оғир касалларнинг кўплиги эмас, бу шундай ҳолатки, ҳатто касалхона койкалари кўпайтирилса ҳам - биз улар сонини кўпайтирдик, ҳатто зарур бўлган ИВЛ аппаратлари қўшилса-да - биз уни ҳам қўшдик, ҳатто врачлар ва ҳамширалар сони кўпайтирилганидан кейин ҳам бригадалар касалланиш тезлигини бошқара олмаяптилар - ҳамма нарсанинг ўз чегараси бор. Бунинг ортидан қурбонлар сони ортмоқда", — деди у.

Повар готовит в ресторане в Париже еду на вынос - Sputnik Ўзбекистон
Дунёга янги пандемия чанг солмоқда

Бош вазир шунингдек, аҳоли ва тадбиркорларни иқтисодий қўллаб-қувватлаш дастури тўғрисида ҳам тўхталиб ўтган.

Дастурга кўра, айрим юқори лавозимли давлат хизматчиларининг маошини 10 фоизга қисқартириш, бизнесга ёрдам кўрсатиш критерийларига ўзгартириш киритиш (бу товар айланмаси камида 25 фоизга пастлаган корхоналарга чиқимларни қоплаб беришни назарда тутади), пул тўловларини тезлаштирилган тартибда олиш, маҳаллий солиқ тўловларида ёрдам сингари бандларни ўз ичига олган.

Исроил умуммиллий карантинни такроран эълон қилган биринчи давлатга айланди. Карантин чекловлари май ойида, беморлар қайд этилиши суткасига бир нечтагача пастлаганда бекор қилинган эди. Хусусан, Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, Исроилда 16 май куни фақатгина 2 киши COVID-19ни юқтирган. Аммо июнь ойидан бошлаб беморланиш ҳолатлари яна ўсишни бошлади, сентябр ўрталарига келиб суткасига олти минггача етди. Пандемия давомида 1169 киши вафот этди.

Янгиликлар лентаси
0