Собянин масофадан туриб ишлашни давом эттиришни таклиф қилди

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишПрезентация поезда метро нового поколения "Москва-2020"
Презентация поезда метро нового поколения Москва-2020 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Москва мэри ташкилот фаолиятига зарар етмаган тақдирда барчага масофадан туриб ишлашни маслаҳат берди. Катта ёшли фуқаролардан имкон қадар алоқаларини чеклашни сўради.

ТОШКЕНТ, 18 сен - Sputnik. Москва мэри Сергей Собянин коронавирус пандемияси туфайли пойтахтда масофадан туриб ишлаш ва ўқиш тажрибасини давом эттиришни таклиф қилди. 

"Мен, ташкилий кўринишидан қатъий назар барча корхона ва муассаса раҳбарларига, ташкилот иш фаолиятига жиддий зарар етказмаган тақдирда, , масофадан туриб ишлаш тартибини давом эттиришни маслаҳат берган бўлардим", - деди Москва мэри "Россия 24" телеканали эфирида. - Ушбу таклифларни биз ҳеч қачон бекор қилмаганмиз ва ҳозир яна уларга қайтмоқчимиз ва имкон қадар уларга амал қилишни сўраймиз".  

Шунингдек, Сергей Собянинг катта ёшли фуқаролардан атрофдагилар билан имкон қадар ўз алоқаларини чеклашни сўради.

Собянин айтишига кўра, бугунги кунда Москвада вазият стабил. Касаллар сони ошиши ўтказилаётган тестлар сонига боғлиқ бўлмоқда. Мактабларда касаллик аниқланган тақдирда - фақат ўша синфлар ёпилмоқда. Бугунги кунда МОсква шаҳридаги мактабларнинг 99% - одатий тартибда ишламоқда. 

 

Янгиликлар лентаси
0