Бир томондан, тубдан ортда қолган, нодемократик Россиянинг мураккаб илмий ва технологик соҳаларда бундай ютуқларни амалга оширишга ҳаққи йўқ эди. Бошқа томондан эса – астрономик катталикдаги мўмай ютуқ турибди, у Ғарб фармацевтика концернлари ёнидан сузиб ўтиб кетиши деган фикрнинг ўзи, у ерда жиғилдон қайнашини келтириб чиқариши мумкин. Масалан, Ҳиндистонга 100 миллион дозани етказиб бериш тўғрисидаги келишувнинг ўзи эътиборга лойиқ.
Россия рус олимларининг илмий иш натижаларини обрўсизлантириш учун кўплаб уринишларга дуч келганлиги ажабланарли эмас: катта сиёсат, катта пул.
Бироқ, акулалар ёнида, хўжайин столидан қандайдир егулик олиб турадиган - ёпишқоқ-балиқлар учун ҳар доим жой топилади.
Дунёдаги энг қадимий ва нуфузли тиббиёт журналларидан бири The Lancet да “Спутник- V” вакцинасининг синов натижалари тўғрисида нашр этилган мақола атрофида шунга ўхшаш воқеа пайдо бўлди.
Мақола яшин тезлигида танқидга учради.
Жаҳон ОАВлари томонидан тарқатилган катта янгилик – бу очиқ мактуб бўлди, унда Америка Темпл университети биология профессори Энрико Бусси "эҳтимол, рус тадқиқотчилар йўл қўйган хатолар” борасидаги қўрқувлар юзасидан фикр билдирган. Уни 25 га яқин Ғарб олимлари қўллаб-қувватлади.
The Lancet россиялик тадқиқотчиларга берилган саволларга жавоб беришни таклиф қилди, бу ўз навбатида бажарилди.
Гамалея маркази нашрга “Спутник-V” вакцинасини ўрганиш бўйича тўлиқ клиник протоколни тақдим этди. Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси раҳбари Кирилл Дмитриев мақола чоп этди, унда танқидчиларнинг асосий даъволари юзасидан батафсил изоҳ берган.
Шу ўринда муаммо нафақат маҳаллий тадқиқотчилари эътибор қаратган илмий ишларда эмас.
Гап шундаки, жанжал кўтарган мактубнинг муаллифи ўзи жуда диққатга сазовор одам. Би-би-си материалида Энрико М. Буччи "сохта фанга қарши таниқли курашувчи" деб номланган. Бироқ, "илмдан ишбилармон" характеристикасини қўллаш тўғри бўлар эди.
2016 йилда Буччи илмий ишларни текшириш, тўғрилик ва ҳаққонийликни ўрганишга ихтисослашган Resis Srl компаниясига асос солган.
Бу замонавий илм-фаннинг жуда долзарб мавзуси. Сўнгги йилларда тадқиқотчилар нашр этган мақолаларда кўп хатолар, шу жумладан қўпол хатолар устида ушланмоқда. Гап фақат суиистеъмол ёки фирибгарлик тўғрисида эмас, кўпинча ҳаққоний камчиликлар мавжуд бўлиб, улар фош этилганда, олимларнинг, ҳатто бутун илмий муассасаларнинг обрўсига таъсир қилади.
Айнан мана шундай муаммоларнинг олдини олиш учун, муаллифлар ва тадқиқот тузилмалар тез-тез ўзларининг матнларини мустақил равишда текшириб кўриш мақсадида – чоп этишдан аввал - бу каби ишларга ихтисослашган фирмаларга мурожаат қилишади.
Хусусан, мазкур фаолият учун Германиянинг Фриц Липманн институти Буччи компаниясини ёллаган, бу ерда бир мунча вақт олдин нашр этилган ишлардаги хунук хатолар туфайли катта жанжал кўтарилди. Nature журнали бир йил олдин ушбу воқеа батафсил маълумот берган.
Бундай бизнес маълум ахлоқий чекловларни келтириб чиқаради, буни профессор Буччи яхши англаб етади. 2019 йил декабрда Nature журнали ўзида илмий ишнинг софлиги ва ҳаққонийлигига бағишланган материал нашр этилди, у ерда Буччи ҳаммуаллифлик қилган. У ерда ҳам Энрико Н. Буччининг манфаатлар тўқнашуви борлиги очиқ ойдин қилиб кўрсатилган.
Оддий қилиб айтганда, тижорат компанияси эгаси у ихтисослашаётган фаолият тўғрисида омма олдида гапирганда, бу аслида ўз компаниясининг рекламасига айланади.
Аммо, албатта, Россия вакцинасини "фош қилиш" ҳақида гап кетганда, бундай майда-чуйда нарсалар аҳамият касб этмайди.
Ғарб Россия ишланмаларининг етакчилигига путур етказиш ёки ҳеч бўлмаганда уларни заифлаштириш умидида яна бир зарба бериш мақсадида Буччининг очиқ (ва маъноси бўйича ўзини ўзи реклама қилиш) мактубидан фойдаланди.
Профессорнинг ўзи эса шундай катта миқёсда, орзу ҳам қилмаган даражада пиарни олди. Аслида, бу "хайпга жиловлаш" деб номланади, бу тамойил бўйича юзлаб ва минглаб медиа-шахслар ҳаракат қилади.
Шубҳасиз, бу жуда жозибадор янги тижорат шартномалар шаклида унга натижа беради. Катта сиёсатнинг лойқа сувида хайпни овлаш жуда фойдали бўлиши мумкин.
Аммо бу умуман фанга, хусусан тиббиётга ва дунё бўйлаб юз минглаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолишга ҳеч қандай алоқаси йўқ.