Дунёга янги пандемия чанг солмоқда

© AFP 2023 / FRANCK FIFEПовар готовит в ресторане в Париже еду на вынос
Повар готовит в ресторане в Париже еду на вынос - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Агар зарур чоралар кўрилмаса, ортиқча вазн ёки унинг оқибатида саломатликда юзага келадиган муаммолар туфайли, келгуси ўн йилликда соғлиқни сақлаш тизимига қилинадиган ҳаражатлар йилига 1,3 триллион долларга ошиши мумкин

ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Миллионлаб одамлар соғлом овқатдан маҳрум бўлишмоқда, бу эса бутун дунёда семизлик муаммоларини келтириб чиқариши ва глобал пандемия хавфини юзага келтириши мумкин, деб хабар қилади Bloomberg.

Яблоки на сельскохозяйственной ярмарке - Sputnik Ўзбекистон
Экспертлар олманинг кутилмаган зарарини айтишди

БМТ прогнозларига кўра, жорий йил якунида 130 миллиондан зиёд одамлар очлик билан тўқнаш келади, аммо ривожланган давлатларда семизлик масаласи янада жиддий хатарни юзага келтирмоқда.

Коронавирус пандемияси вақтида бутун дунё бўйича инсонлар даромаддан маҳрум бўлиб, озиқ-овқатда тежашга ва соғлик учун зарарли бўлган маҳсулотлар, хусусан, фастфудни танлашга мажбур бўлишган.

Ҳозирнинг ўзида ортиқча вазнга эга инсонлар сони оч қолганлар сонидан бир неча баробар кўпроқни ташкил қилмоқда. Бу ҳолат айниқса, ривожланган давлатларда кўп кўзга ташланади.

Абрикосы - Sputnik Ўзбекистон
Ўрик фойдаси ва зарари ҳақида – парҳезшунос маслаҳати

Хусусан, британияликларнинг учдан икки қисми ҳозирда ортиқча вазндан азият чекишади. Натижада мамлакатдаги ҳар еттинчи ўлим носоғлом овқатланиш туфайли юзага келиб, бунинг оқибатида тиббиётга ҳаражатлар мунтазам ошмоқда.

Ортиқча вазнга эга инсонлар қанд касалига, юрак-қон томир касалликларига ва рак касалликларига мойил бўлади.

Айни вақтда, БМТ ҳисоб-китобига кўра, дунё бўйича 3 миллиард инсон соғлом овқат олишдан маҳрум бўлиб, шу туфайли ортиқча вазн муаммолари пайдо бўлмоқда. Бу эса янги пандемияни келтириб чиқариш билан тенгдир.

Агар зарур чоралар кўрилмаса, ортиқча вазн ёки унинг оқибатида саломатликда юзага келадиган муаммолар туфайли, келгуси ўн йилликда соғлиқни сақлаш тизимига қилинадиган ҳаражатлар йилига 1,3 триллион долларга ошиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0