ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Ўрикни меъёридан ортиқ даража истеъмол қилиш нафақат овқат ҳазм қилиш муаммоларига, балки аллергик реакцияларга олиб келиши мумкин.
Бу ҳақда Москва соғлиқни сақлаш департаменти штатдан ташқари бош парҳезшунос-шифокори Антонина Стародубова ўз фикрларини билдирди.
Мутахассис таъкидлашича, одамда ичакдаги ачиш (ферментация) жараёнларининг ривожланиши туфайли ошқозон-ичак тракти билан боғлиқ муаммолар бўлиши мумкин.
Ўрик таркибида А, В, В1,С, Е витаминлари, бета-каротин, шунингдек асаб ва юрак қон томир тизими учун зарур бўлган - магний, фосфор, йод, темир ва калий моддалари мавжуд бўлиб, улар иммунитетни мустаҳкамлаш, инфекцион касалликлар хавфини камайтиришга ёрдам беради.
Озиқа толаларининг юқори миқдорда бўлиши холестерин даражасини нормаллаштиришга ёрдам беради ва ошқозон-ичак тракти фаолиятига ижобий таъсир қилади.
Аммо, барча фойдали хусусиятига қарамай, соғлом одам кунига 250-300 граммдан ортиқ бўлмаган миқдорда ўрик истеъмол қилиш тавсия этилади.
Бундан ташқари, ўрик данагини ейиш керак эмас – уларда амигдалин моддаси мавжуд. Шифокорнинг сўзларига кўра, бу модда ҳатто кичик миқдорда ҳам инсонга хавфли бўлиши мумкин.