Ўзбекистондаги “қизил”, “сариқ” ва “яшил” ҳудудлар рўйхати янгиланди

© Sputnik / Рамиз БахтияровНадпись "Карантин"
Надпись Карантин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистондаги туман ва шаҳарларнинг тоифаларига ўзгартиришлар киритилди. Тўлиқ “яшил” бўлган вилоятларда “қизил” ҳудудлар пайдо бўлди.

ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ эпидемик вазиятдан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистондаги туман ва шаҳарларнинг тоифаларига ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.

Янгиланган рўйхатга мувофиқ 2020 йил 6 июнь ҳолати кўра, барча ҳудудлари “яшил” бўлган Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида “қизил” ҳудудлар пайдо бўлган. Хусусан, Хоразм вилоятининг Урганч шаҳри ва Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманлари “қизил” тоифага киритилган.

Қолаверса, Бухоро вилоятининг Ғиждувон тумани, Сирдарё вилоятининг Ховос тумани ҳам “қизил” ҳудудлар қаторига қўшилган. Наманган вилоятида эса Косонсой, Поп, Янгиқўрғон туманлари “қизил” ҳудудларга айланган. Тошкент вилоятида эса “қизил” ҳудудлар қаторига Оққўрғон ва Чиноз туманлари қўшилган.

Бутун Тошкент шаҳри “сариқ” ҳудуд бўлиб қолмоқда. Андижон вилоятининг барча ҳудудлари “яшил” тоифага ўтказилган.

Тошкент шаҳри

“Сариқ” ҳудуд: Бектемир, Мирзо Улуғбек, Миробод, Олмазор, Сергели, Учтепа, Яшнобод, Чилонзор, Шайхонтоҳур, Юнусобод, Яккасарой туманлари.

Во всех рынках при входе установлены дезинфекционные туннели для посетителей - Sputnik Ўзбекистон
Бир неча соат ичида 121 кишида коронавирус аниқланди: аксарияти пойтахтда

Тошкент вилояти

“Қизил” ҳудуд: Оққўрғон, Зангиота, Қибрай, Паркент, Чиноз, Юқори Чирчиқ, Янгийўл, Тошкент туманлари.

“Сариқ” ҳудуд: Ангрен, Бекобод, Чирчиқ, Нурафшон, Янгийўл шаҳарлари, Бекобод, Бўстонлиқ, Қуйи Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ туманлари.

“Яшил” ҳудуд: Олмалиқ, Оҳангарон шаҳалари, Оҳангарон, Бўка, Пискент туманлари.

Қорақалпоғистон Республикаси

“Қизил” ҳудуд: Қўнғирот тумани.

“Яшил” ҳудуд: Амударё, Беруний, Қонликўл, Қораўзак, Кегейли, Мўйноқ, Нукус, Тўрткўл, Хўжайли, Чимбой, Шуманай, Элликқалъа, Тахиатош, Тахтакўпир, Бўзатов туманлари, Нукус шаҳри.

Андижон вилояти

“Яшил” ҳудуд: Хонобод, Андижон шаҳарлари, Бўз, Булоқбоши, Қўрғонтепа, Марҳамат, Улуғнор, Хўжаобод, Жалақудуқ, Шаҳрихон, Олтинкўл, Пахтаобод, Асака, Андижон, Балиқчи, Избоскан туманлари.

Бухоро вилояти

“Қизил” ҳудуд: Ғиждувон ва Шофиркон туманлари.

“Сариқ” ҳудуд: Когон тумани.

“Яшил” ҳудуд: Когон, Бухоро шаҳарлари, Бухоро, Вобкент, Когон, Қоровулбозор, Пешку, Ромитан, Жондор, Олот, Қоракўл туманлари.

Жиззах вилояти

“Яшил” ҳудуд: Жиззах шаҳри, Арнасой, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Дўстлик, Зомин, Зарбдор, Зафаробод, Мирзачўл, Пахтакор, Фориш, Янгиобод туманлари.

Қашқадарё вилояти

“Қизил” ҳудуд: Чироқчи тумани.

“Яшил” ҳудуд: Қарши, Шаҳрисабз шаҳарлари, Деҳқонобод, Қамаши, Қарши, Косон, Касби, Китоб, Миришкор, Муборак, Нишон, Шаҳрисабз, Ғузор, Яккабоғ туманлари.

Навоий вилояти

“Қизил” ҳудуд: Зарафшон шаҳри, Хатирчи, Конимех тумани.

Центр крови имени О.К. Гаврилова принимает донорскую плазму COVREC - Sputnik Ўзбекистон
Навоий ва Тошкент вилоятида аҳоли орасида коронавирус аниқланди

“Яшил” ҳудуд: Кармана, Қизилтепа, Навбаҳор, Нурота, Томди, Учқудуқ туманлари, Навоий шаҳри.

Наманган вилояти

“Қизил” ҳудуд: Косонсой, Поп, Тўрақўрғон, Уйчи, Янгиқўрғон туманлари.

“Сариқ” ҳудуд: Наманган шаҳри.

“Яшил” ҳудуд: Мингбулоқ, Наманган, Норин, Чортоқ, Чуст, Учқўрғон туманлари.

Сирдарё вилояти

“Қизил” ҳудуд: Ховос тумани.

“Сариқ” ҳудуд: Сардоба тумани.

“Яшил” ҳудуд: Ширин, Гулистон, Янгиер шаҳарлари. Боёвут, Гулистон, Сайхунобод, Сирдарё, Мирзаобод, Оқолтин туманлари.

Самарқанд вилояти

Жители Ташкента по возможности приобретают маски для профилактики вируса - Sputnik Ўзбекистон
Яшнобод туманида аҳоли орасида коронавирус аниқланди

“Қизил” ҳудуд: Пайариқ, Пастдарғам, Ургут туманлари.

“Сариқ” ҳудуд: Самарқанд шаҳри, Самарқанд, Оқдарё, Тайлоқ, Жомбой туманлари.

“Яшил” ҳудуд: Каттақўрғон шаҳри, Каттақўрғон, Нарпай, Қўшработ, Нуробод, Булунғур, Пахтачи, Иштихон туманлари.

Сурхондарё вилояти

“Қизил” ҳудуд: Сариосиё тумани.

“Сариқ” ҳудуд: Термиз шаҳри.

“Яшил” ҳудуд: Қизириқ, Музробод, Узун, Бандихон, Термиз, Ангор, Денов, Олтинсой, Бойсун, Жарқўрғон, Қумқўрғон, Шеробод, Шўрчи туманлари.

Фарғона вилояти

Центральная аллея ведущая к памятнику Алишеру Навои - Sputnik Ўзбекистон
Сўнгги пайтда нега коронавирус аҳоли орасида кўпаймоқда

“Яшил” ҳудуд: Фарғона, Қўқон, Қувасой, Марғилон шаҳарлари, Қўштепа, Боғдод, Бешариқ, Сўх, Бувайда, Данғара, Ўзбекистон, Риштон, Учкўприк, Фарғона, Фурқат, Тошлоқ, Ёзёвон, Қува, Олтиариқ туманлари.

Хоразм вилояти

“Қизил” ҳудуд: Урганч шаҳри.

“Яшил” ҳудуд: Хива шаҳри, Тупроққалъа, Боғот, Хонқа, Қўшкўпир, Янгиариқ, Хива, Шовот, Янгибозор, Гурлан, Урганч, Ҳазорасп туманлари.

Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 4404 нафарга етган. 3357 нафар бемор даволаниб чиққан.

Янгиликлар лентаси
0