ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус ҳолати 121 тага кўпайди.
“2020 йил 7 июнь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4302 (+121) нафарни ташкил этмоқда”, - дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.
Янги касалланганларнинг 13 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида, 98 нафар Тошкент шаҳрида, 2 нафари Сирдарё вилоятида, 8 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлганлар орасида қайд этилган.
Айни пайтда мамлакатда 3330 нафар коронавирусга чалинган фуқаролар соғайиб кетган. Ҳозирда 955 бемор даволанмоқда.