ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Тун давомида Тошкентда бирданига 87 кишига коронавирус ташхиси қўйилди.
“2020 йил 7 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4181 (+87) нафарни ташкил этмоқда”, - дейилган Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.
Янги касалланиш ҳолатларининг барчаси Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган фуқаролар орасида қайд этилган.
Ҳозирда 3268 нафар киши коронавирус касаллигидан даволаниб чиққан.
896 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 11 нафари оғир, 3 нафари эса ўта оғир аҳволда.