Яшнобод туманида аҳоли орасида коронавирус аниқланди

© Sputnik / Дильшода РахматоваЖители Ташкента по возможности приобретают маски для профилактики вируса
Жители Ташкента по возможности приобретают маски для профилактики вируса - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сўнгги соатларда аниқланган янги 16 ҳолатдан 2 таси Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги аҳоли орасида аниқланган.

ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Ўзбекистонда 16 та янги коронавирус ҳолати аниқланди. Шундан иккитаси Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги аҳоли орасида аниқланган.

“2020 йил 2 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3718 (+16) нафарни ташкил этмоқда”, - дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Центральная аллея ведущая к памятнику Алишеру Навои - Sputnik Ўзбекистон
Сўнгги пайтда нега коронавирус аҳоли орасида кўпаймоқда

Янги касалланиш ҳолатларининг 12 таси Карантин марказидаги фуқаролар орасида аниқланган. Уларнинг барчаси Қозоғистон орқали мамлакатга кириб келганлар.

2 та янги ҳолат Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги аҳоли орасида, қолган 2 таси Наманган ва Тошкент вилоятларига хориждан кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланган.

Ўзбекистонда 2859 нафар коронавирусга чалинган фуқаролар соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 844 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 9 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Янгиликлар лентаси
0