ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Ўзбекистонда тун давомида 21 та янги коронавирус ҳолати аниқланди. Шулардан 8 таси Навоий ва Тошкент вилоятида аҳолис орасида аниқланди.
“2020 йил 8 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4352 (+21) нафарни ташкил этмоқда”, - дейилган Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.
Янги касалланганларнинг 7 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида, 3 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган фуқароларда, 5 нафари Навоий вилоятида аҳоли орасида, қолган 6 нафари Тошкент вилоятида (шундан 3 нафари хориждан чегара пост орқали мамлакатга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари, яна 3 нафари эса аҳоли орасида) аниқланган.
Мамлакатда 3354 нафар коронавирусга чалинган фуқаролар соғайиб кетишга муваффақ бўлган.
Ҳозирда 981 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 6 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.