Совет мўъжизаси ёки нега собиқ Иттифоқ ҳудудида COVID-19дан вафот этганлар сони кам

© Sputnik / Владимир Песня / Медиабанкка ўтишГлавврач ГКБ им. Жадкевича Александр Мясников
Главврач ГКБ им. Жадкевича Александр Мясников - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Sputnik махсус онлайн-видео-кўприги пайтида доктор Александр Мясников коронавирус аслида қандай ривожланишини айтиб берди.

Жадкевич номидаги Москва шаҳар клиник шифохонасининг бош шифокори, коронавирус билан боғлиқ вазиятни мониторинг қилиш бўйича ахборот маркази вакили Александр Мясников Sputnik-нинг махсус онлайн видео-кўприги пайтида коронавирус аслида қандай ривожланишини ва Италия, Испания ва АҚШдаги фожиали воқеалар постсовет ҳудудида такрорланмаганлиги ҳақида гапириб берди. РИА Новости мухбири Данара Курманова. 

БЦЖ вакцинаси коронавирусдан қутқара оладими?

Кўплаб олимлар ва шифокорлар қуйидагидан ҳайратда: СССР таркибига кирган аксарият мамлакатларда коронавирус туфайли ўлим даражаси дунё кўрсаткичидан анча паст. coronavirus-monitior.ru портали маълумотларига кўра, 1 июн ҳолатига ўлимлар сони Ўзбекистонда 0,4% дан Литвада 4,23% гача. Италия ва Буюк Британияда ўлим даражаси 14%, Францияда 15%, Бельгияда 16%. Александр Мясников жорий вазиятни "совет мўъжизаси" деб атади.

Карантиндан сўнг собиқ Иттифоқ мамлакатлари қандай жонланмоқда – видео - Sputnik Ўзбекистон
Карантиндан сўнг собиқ Иттифоқ мамлакатлари қандай жонланмоқда – видео

"Сиёсатчилар, жиддий шифокорлар энди буни ўрганишмоқдалар, собиқ СССР мамлакатларига боқмоқдалар, - деди доктор Мясников, - бу аниқ совет мўжизасидир. Оғир касалланганлар ва вафот этганлар сони эпидемиянинг амалдаги ҳолатини акс эттиради. Собиқ СССРнинг барча мамлакатларида эса ўлим даражаси анчагина кам. Буни нима сабабдан эканлигини тушуниш керак.

Балки бу БЦЖ вакцинаси туфайлидир (СССРда оммавий равишда аҳоли БСЖ билан эмланган) ва дарвоқе, бу борада тадқиқотлар олиб борилмоқда - америкаликлар БЦЖни кичик гуруҳларга эмлашни бошлади. БССТ (Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти-таҳр.) ҳам шуни таъкидламоқда: "Эҳтимол, гап БЦЖга қарши иммун реакциясидадир, аммо биз буни ҳозирча тавсия этолмаймиз".

Мясников собиқ иттифоқ мамлакатлари аҳолиси иммунитетининг коронавирусга чидамлилигини ўтмишда сил касаллиги билан касалланишнинг юқори даражаси билан изоҳлаш мумкинлигини таъкидлади.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев карантин чораларини кучайтириш бўйича топшириқ берди

"Баъзи олимлар эҳтиёткорлик билан, яширин сил касаллигининг кенг тарқалганлиги иммун тизимининг бундай ўзгаришига олиб келди, деб тахмин қилишмоқда, шунинг учун коронавирус катта қаршиликка дуч келмоқда, - дейди мутахассис. Аммо биз бу фактни шунчаки инкор қилолмаймиз: нима учун руслар, белоруслар, украинлар, қозоқларда ўлим ҳолатлари америкаликлар, французлар ва италияликларга қараганда ўн баравар камроқ? Буни ўрганиш керак".

Карантин нимага керак?

Ҳатоли фикр ҳам мавжуд: карантин коронавирус ёки бошқа касалликни бутунлай йўқ қилишга ёрдам беради.

"Нега биз карантинни убштирамиз - одамлар бирданига ҳаммаси касалликка чалинмаслиги учун, акс ҳолда улар дарҳол соғлиқни сақлаш тизимини қулатадилар, деб тушунтиради доктор Мясников. - Касалхоналар ва тез тиббий ёрдам машиналари бўғилиб қолади, одамлар нафақат COVID-19, балки юрак хуружлари, инсультлардан ҳалоқ бўла бошлайди. Шунинг учун ҳар бир давлат ўз соғлиқни сақлаш тизими дош бера оладиган модельни ишлаб чиқади. Карантин даволай олмайди, у одамлар касалликка аста секин чалиниши ва ёрдамни ўз вақтида олишлари учун, усиш суратларини пасайтириши мумкин. Карантин - бу ҳисоб-китоб ва ўзини тутиш моделидир".

Беларус тажрибаси

Маълумки, Беларусь ва Швеция карантин амалиётидан воз кечган ягона давлатлардир. Бироқ, Александр Мясниковнинг таъкидлашича, Беларусьда ҳеч қандай ғайритабиий вазият кечмаяпти.

Санитария қоидалари   - Sputnik Ўзбекистон
Карантин шароитида яшаш ва ишлаш - асосий қоидалар

"Ҳар бир мамлакат математик ҳисоб-китоблардан келиб чиққан. Турли сценарийлар ҳисобланди - муваффақиятлиги ва номақбулини, иқтисодий зарарлар ва бошқалари ҳисоб-китоби қилинди. Беларусьда соғлиқни сақлаш тизими худди Совет Иттифоқидегидақа, юқумли касалликлар шифохоналари ва шифокор-инфекционистлари билан бир хил. Бу ҳисоб-китобларнинг натижаси, шунчаки Александр Лукашенконинг хоҳиши эмас : "Биласизми нима? Мен таваккал қилиб кўраман". Бу унчалик эмас. Бу ерда ҳамма нарса ҳисоблаб чиқилган. Беларусьнинг ҳисоб-китоби иш берди. Совет мўъжизаси барчамиз учун иш берди".

Коронавирус аслида қандай тарқалади?

Доктор Мясников ҳар бир касал одам учтадан ва уларнинг ҳар бири ўз навбатида яна учтадан юқтиради деган назарияни рад этди. Шифокорнинг сўзларига кўра, ҳар қандай вирусли инфекция 1,5-2 ойлик фаол тарқалгандан кейин йўққа чиқади.

Мисол сифатида, мутахассис 1918 йилда тарқалиб биринчи ойларида 30 миллион киши ўлимига олиб келган "испанка" гриппини келтирди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев проводит совещание по цифровизации экономики - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев карантин талаблари юмшатилишда давом этишини айтди

"Ҳайвонлардан одамга юқадиган янги вирус агрессивдир. У ёвуз, нотаниш, одамларни ўлдиради, лекин ҳар бир касалланишдан кейин аста кучсизланади. Сиз битта вирусни нафасиз билан олиб кириб, унинг катта набирасини чиқарасиз, ундан анча заифроғини. У бошқа одамга юқди, у ҳам уни заифлаштирди. Биласизми, бамисоли тўлқин қирғоққа урилиб, меҳмонхонани, дарахтларни ювиб ташлайди, кейин эса сусайиб, кўлмакка айланади. Инфекция ҳам ҳудди шуни сингари, олдин учиб чиқиб, кейин эса сўнади”.

Таниқли шифокорнинг ишончи комил: коронавирус қанча кўп одамга юқса, у шунча юқиш ҳусусиятларини йўқотади. Ва вируснинг иккинчи тўлқини аввалгидай кучли бўлмайди.

"Ҳар йили тўлқинлар бўлади, - дейди Мясников. – Одам коронавируслари бешта бўлган. Олтита бўлди. Энди нима бўлади? Инфекциялар, вируслар, грипплар яна бўлаверади, уларни ҳеч ким бекор қилмади. Бугунги кундаги коронавирус - январ ойида бизга кириб келгани эмас. У аллақачон миллионлаб одамлар орқали ўтиб келиб элакдан ўтиб бўлди ва хавф даражаси ҳар бир янги одам билан камаймоқда".

Касалланганларнинг ҳисобини юритиш нега бемаънилик?

Доктор Мясников жуда қўрқинчли туюладиганумумий касалланиш ҳолатларининг улкан сонига алоҳида эътибор қаратди. Лекин аслида, фақатгина юқтирган одамлар сони асосида хулоса чиқариш унчалик тўғри эмас, дейди шифокор.

Как карантин изменил Ташкент - Sputnik Ўзбекистон
Карантин тугамади: у босқичма-босқич юмшатиб борилади

"Биз бу сонларни кўп гапирамиз, бу рақамлар билан таъсир ўтказишга ҳаракат қиламиз: беш миллион. Бу шунчаки синовдан ижобий натижа олган одамлар сони. Аслида, улар ўн баравар кўпроқ. Шундай экан келинг, оддий пневмонияни олайлик, ҳар йили дунёда ундан 3 миллион киши ҳалоқ бўлади. Биз январ ойидан бери нимани ҳисоблаб келяпмиз? Ҳақиқатан касалланганлар - икки ҳафта олдин касал бўлганлар. Қолганлари анча олдин тузалиб, меҳнатга, иш жойларига  қайтишган. Биз ўлганлар сонига эътибор қаратишимиз керак, аммо бунда ҳам тартиб йўқ".

Шифокорнинг сўзларига кўра, фақатгина Россияда коронавирус билан касалланган жасадларнинг 100 фоизи ёриб кесилади, шунинг учун дунёдаги ҳақиқий рақамлар ҳамон номаълум. Бу йил айнан коронавирус туфайли қанча ўлим ҳолатлари юз беришини айтиш қийин.

"Ғарбда 21 апрелга қадар ҳеч ким шифокорларни сақлаб қолиш учун жасадларни ёрмади, - деб тушунтиради шифокор. - Германияда 60 та ёриш, Италияда 50 та, 17 минг кишига. Америкада жасадларни ёрмасдан компьютер томографияси ўтказилди".

БССТ маълумотларига кўра, 2020 йил 1 июн ҳолатига кўра, сайёрамизда 6 миллиондан ортиқ одамда COVID-19 вируси тасдиқланди, 371 мингдан ортиқ одам вафот этди.

Янгиликлар лентаси
0