Мирзиёев карантин чораларини кучайтириш бўйича топшириқ берди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Бепарволик пандемияга қарши барча ишларимиз натижасини йўққа чиқариши мумкин", - деб таъкидлаган давлат раҳбари

ТОШКЕНТ, 26 май - Sputnik. Кейинги кунларда коронавирус билан касалланганлар сони республикада кўпайганлиги қайд этилаётгани муносабати билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатда карантин чораларини кучайтириш бўйича топшириқ берди.

Врач в больнице Саны, Йемен - Sputnik Ўзбекистон
БМТ қайси давлат пандемиядан омон қолмаслиги мумкинлигини маълум қилди

Бу ҳақда давлат раҳбари 26 май куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтган.

"Кейинги кунларда коронавирус билан касалланганлар сони республикамизда ҳам кўпайганлиги қайд этилмоқда.
Айтиш керакки, аксарият ҳудуд ва корхона раҳбарлари, фуқароларимиз карантин чораларининг юмшатилганини "касаллик тугади" деб, нотўғри қабул қилмоқдалар", - деган Мирзиёев.

Бугунгача чет элдан олиб келинган фуқаролар сони 47 мингтани ташкил этмоқда. Айниқса кейинги икки ҳафта давомида кириб келганларнинг аксариятида коронавирус аниқланган. 

Беморларнинг қарийб 50 %ни хориждан келган фуқаролар ташкил этади. 

Кейинги 10 кунда 3,5 минг одам ҳаво йўллари, 7 мингга яқини чегара постлари орқали Ўзбекистонга кириб келиши кутиляпти. Бунга қўшимча яна 100 минг нафардан ортиғи Ўзбекистонга қайтиш истагини билдириб, навбат кутмоқда.

"Фуқароларимиз қайтиб келаётган давлатлар ҳамда қўшни мамлакатлардаги вазиятнинг оғирлигини ҳисобга олиб, хотиржамликка берилиш мумкин эмас", - деб таъкидлаган президент

Жители города Душанбе в защитных масках на улице - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистонда аниқланган коронавирус ҳолатлари 3260 тадан ошиб кетди

Бугунги кунда 40 та туман (шаҳар) "қизил", 45 таси "сариқ" ҳудуд сифатида қолмоқда. Ўўтган 10 кунда аҳоли ўртасида касалланганлар сони ҳам ошиб бормоқда.

Жумладан, Навоийда 57 та, Самарқандда 73 та, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 114 та шундай ҳолат аниқланган.

Айниқса, бозорлар, савдо комплекслари, банкларда ижтимоий масофага амал қилмаслик, кўча-кўйда тиббий ниқоб тақмаслик, бемалол ва хотиржам бўлиб, уйларда турли тадбирлар ўтказиш ҳолатлари кўпаймоқда.

"Бундай салбий ҳолатлар касалликни аниқлаш, олдини олиш ва даволаш учун қилаётган барча ҳаракатларимиз, бюджетдан олинаётган триллионлаб харажатларимиз натижадорлигини йўққа чиқариши мумкин. Республика комиссияси вилоят ҳокимлари билан бирга бир кун муддатда эпидемиологик вазият ёмонлашган ҳудудларнинг тоифасини қайта кўриб чиқсин ҳамда карантин чораларини кучайтириш бўйича таклиф киритсин. Соғлиқни сақлаш вазирлиги "қизил" ва "сариқ" ҳудудларда кунлик тест олиш сонини ошириши лозим. Бунда тиббиёт муассасалари, бозорлар, банклар ва аҳоли кўп жойларда назорат тестлар олишни кўпайтирсин", - дея топшириқ берган давлат раҳбари.

Янгиликлар лентаси
0