Хитой долларга муқобил суверен кибервалюта киритиш арафасида турибди

© Sputnik / Александр Демьянчук / Медиабанкка ўтишКитайские банкноты номиналом в 100, 50, 20,10 и 5 юаней.
Китайские банкноты номиналом в 100, 50, 20,10 и 5 юаней. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хитой камдан кам ҳолларда ўзига нотаниш бўлган майдонда, биров ўрнатган қоидалар асосида  “жангга” киради.

Аксарият экспертлар Хитойдан АҚШнинг “коронавирус тарқатиш” ва жаҳон иқтисодиётини барбод қилишдаги айбномаларига муносиб жавоб қайтаришини кутиб, турган бир вақтда Хитой мутлақ бошқача йўл тутди, деб ёзади РИА Новости муаллифи Алексей Маслов.

Страны мира. Китай  - Sputnik Ўзбекистон
Хитой АҚШнинг коронавирус эпидемияси бўйича дағдағаларига жавоб қайтарди

Хитой камдан кам ҳолларда ўзига нотаниш бўлган майдонда, биров ўрнатган қоидалари асосида  “жангга” киради. Бу Хитой сиёсатининг эътиборли хусусиятларидан биридир.

Бу сафар ҳам Хитой мутлақ кутилмаган томондан зарба берди.  Умумжаҳон иқтисодий инқирози арафасида у янги электрон валюта синовдан ўтказишни бошлаганини эълон қилди. Охир оқибатда ушбу валюта Хитойни жаҳон миқёсида долларга мутаносибликдан халос қилишга қаратилган.

Аслида ХХР 2000 йиллар бошидан буён Юанни эркин конвертация қилинадиган валютага айлантириш масаласини ҳал қилишни истаб келаётган эди. Ушбу йўлда Хитой аксарият давлатлар каби йўл тутиб, юанни эркин конвертация қилинадиган валютага айлантирганида, у барбир эски ва ишончли доллар тизимига боғланиб қолиши аниқ эди.

Повседневная жизнь в Пекине - Sputnik Ўзбекистон
Хитой қай тарзда мактабларини қайта очмоқда?

Лекин Хитойга бундай боғлиқлик керак эмасди. У биринчи навбатда ўзи учун фойдали бўлган, иккинчидан янги ва келажакки интилган тизимга ўтишни истар эди. Дастлаб улар долларсиз фақат миллий валюталар асосида ҳисоб-китоб  қилиш тизимини кўриб чиқишди. Ушбу тизим Россия билан ҳисоб-китобларда фаол ишлатилди. Лекин бундай тизим ҳам қисман бўлсада “долларли  иқтисод”га боғлиқ эди.

Хитой раҳбарияти узоқ йиллар давомида Юанни халқаро тўловлар тизимига киритиш йўлларини излаб келаётган эди. Бу жаҳон иқтисодиётида Хитой тутган ўрнини акс этиши, юаннинг савдо ва инвестицион валюта сифатида қадрини ошириши керак эди.  

Бугунги кунда юан халқаро тан олинишни истайдиган лекин эркин конвертацияда бўлмаган ягона йирик валюта сифатида қолмоқда. SWIFT ҳисоботига кўра 2017-2019 йилларда умумжаҳон тўловларида юан улуши 28 базис пунктга ошган, 2019 йилда жаҳон ЯИМида Хитой улуши 19%ни ташкил қилган бўлсада юаннинг жаҳон савдосидаги улуши 2,2 %ни ташкил қилмоқда. Ушбу кўрсатгич 2011 йилдан буён 1,7%га ошган бўлсада - барибир  жуда паст миқдорда қолмоқда.

Биткоин - Sputnik Ўзбекистон
Биткоин янги дунё валютасига айланмоқдами?

Доллар ва евро эса мутлақ бошқача вазиятда. АҚШнинг умумжаҳон ЯИМидаги ўрни 15%ни, Европа Иттифоқининг улуши – 16%ни ташкил қилсада долларнинг умумжаҳон савдосидаги улуши 39%, Евроники – 34%ни ташкил қилмоқда. Чегараларора савдода юан ҳозира 5 ўринда қолмоқда. Олдинда, доллар, евро, фунт ва иена.

Бунга қисман Хитойдаги молиявий барқарорлик ҳамда капитал эркин ҳаракатланишига бўлган человлар сабаб бўлиши ҳам мумкин.

Расман юаннинг жаҳон иқтисодиётидаги ўрни йил сайин ошиб келаётган бўлсада, лекин халқаро бозорда юаннинг кескин оммавийлашиши кузатилмади. Аслида юанни халқаро бозорга киришига қўйилган тўсиқлар ҳам кўп бўлди. Юанга нисбатан бир қатор талаблар ҳам кўплаб қўйилди, хусусан савдо муносабатларига давлат аралашувини чеклаш, эркин конвертацияга жорий этиш ва бошқалар.

Шу сабабли ХХР бошқача йўл тутишга қарор қилган. Мавжуд валюта тизимига киришга эмас, ўз валютасини яратиш орқали доллардан мутлақ воз кечиш йўлини танлаган. 2020 йилнинг апрел май ойида Хитой электрон юан тизимини жорий этди. Бу бирор корпорация томонидан эмас дунёнинг энг йирик иқтисодларидан бири бўлган давлат томонидан  бошқариладиган биринчи электрон пул тизими бўлади.

Биткоин - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон биткоин ва электрон пулларни қонунийлаштиради

Ушбу валютан фаол татбиқ этиш вақти ҳам бежиз танланмаган. Юқумли касаллик тарқалаётган ва одамлар жисмоний мулоқотни камайтиришга ҳаракат қилаётган бир вақтда, давлат томонидан таъминланган кибервалюта талабгир ва ишончли ҳисоб-китоб воситаси бўлиши мумкин.  

Лекин Хитой электрон пулининг яна бир хусусиятини алоҳида қайд  этиш керак. Мавжуд электрон пулларнинг аксарияти ўз эгасини яширади ва шу сабаб улардан ноқонуний операциялар учун ҳам фойдаланилади. Хитой кибервалютаси эса миллий тўлов тизимлари учун шаффоф бўлиши керак.

Хитой учун янги тўлов тизими доллар билан амалга ошириладиган ҳисоб китоблар ўрнини тўлақонли босувчи восита бўлиши керак ва Хитой ҳукумати ёки корпорациялариг қарши қўлланиладиган ҳар қандай санкциялардан ҳимоя қилиши керак.

Хитой Марказий банки янги тўлов тизимини бир неча шаҳарларда синовдан ўтказа бошлади. Булар Шэньчжэнь, Сучжоу, Чэнду, ҳамда Пекин жанубида жойлашган Сюнан шаҳарларидир. Бу ерда 2022 йилда қишги Олимпия ўйинлари бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда. Киберюандан Сюнанда транспортга субсидиялар ажратиш ҳамда озиқ овқат маҳсулотлари ва чакана савдода ҳисоб-китоб қилиш учун фойдаланиш режалаштирилган.

Оплата покупки через терминал пластиковой банковской картой - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда янги GlobUzCard тўлов тизими пайдо бўлади

Бир қарашда бун ерда ҳеч қандай янгилик йўқтек туюлади. Электрон тўловлар ҳар бир хитойлик учун аллақачон оддий ишган айланган. Лекин шу вақтга қадар улар турли банклар томонидан жорий этилган бўлиб, улардан қўшимча қулай тўлов воситаси сифатида фойдаланиб келинаётган эди.Энди бўлса ушбу тўловлар Хитой Марказий банки томонидан марказлашган тартибда амалга оширилмоқда ва улар иқтисодиётни марказлаштирилган тартибда тўлиқ “рақамлаштиришни” назарда тутган.

Хитой ОАВларига кўра, рақамли валюта айнан ҳозир тезлаштирилган тартибда жорий этилаётганининг сабаби, долларнинг АҚШ ташқи сиёсати қуролига айланганидир. АҚШ ўз истагига кўра исталган давлат ёки компанияни SWIFT тўловлар тизимидан чиқариб ташлаш каби бир томонлама санкциялар киритаётгани билан боғлиқдир. Бундай таҳдидлар Эрон, Венесуэлага нисбатан қўлланилган эди. Австралия ҳукумати ҳам ана шундай чекловлар туфайли Huawei компанияси билан шартномалардан воз кечишга мажбур бўлган эди.

Женщина в медицинской маске в Сеуле  - Sputnik Ўзбекистон
Хитой вируси АҚШ қудратини барбод қилиш билан таҳдид қилмоқда. Россиягачи?

Иккинчидан эса, Хитой ана шундай йўл билан инвесторлар ва бизнесменлар учун доллар тизимига муқобил сармоя ва ҳисоб-китоб воситаси яратиш истагидадир.

Учинчидан эса, “рақамли юан” келажакда “Битта белбоғ битта йўл” ташабусига кирган мамлакатлар орасида халқаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун ишлатилиши мумкин.

Жаҳон иқтисодиёти стагнация ҳис қилаётган вақтда янги тўлов тизимининг киритилиши маҳсулот айирбошлашни анча жонлантириши, Хитой “юмшоқ кучи”га қўшимча муваффақият бериши мумкин. Лекин янги валюта фойдаланувчилари “рақамли юан” эмитенти ва бошқарувчиси бўлган Хитой молия тизимига боғланиб қолиши аниқ.

Янгиликлар лентаси
0