ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Тизим Марказий банк бошқарувининг 2017 йил 8 апрелдаги қарори билан ташкил этилмоқда ҳамда Адлия вазирлиги ҳужжатни 2017 йил 15 май куни тасдиқлади.
Янги тўлов тизими шу йилнинг ўзида ишга туширилиши кутилмоқда. Мазкур тизим Visa, MasterCard, Union Pay International, JCB, American Express, Diners Club ва бошқа халқаро тўлов тизимлари билан алоқалар ўрнатади. Бу орқали эса GlobUz банк карталаридан чет элда ҳамда Ўзбекистонда хорижий банклар карталаридан чет эл валютасида амалиётлар ўтказиш имконини беради.
Бугунги кунда Ўзбекистонда UzCard банклараро тўлов тизими фаолият кўрсатмоқда.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.