ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. АҚШ унинг душмани Хитой эмас, вирус эканини тушунмоғи лозим, дея баёнот қилди ХХР ТИВ вакили Гэн Шуан.
Сал олдин Рейтер агентлигига берган интервьюсида америка етакчиси Дональд Трамп COVID-19 пандемияси туфайли Хитой учун турли оқибатларни кўриб чиқаётганини маълум қилган эди.
"Жавобгарлик масаласига келадиган, биз бир эмас, бир неча маротаба вирус - инсоният учун умумий душман эканлигини айтганмиз. Хитой ҳам жабр чеккан томон саналади, у АҚШ ўйлагани каби вируснинг "ҳамтовоғи" эмас", — дея изоҳ берган Гэн Шуан.
ХХР ТИВ вакили, шунингдек, жаҳон соғлиқни сақлаш соҳасида юз бераётган инқироз юзи олдида халқаро ҳамжамият бирлашиб, ушбу муаммони биргаликда енгиши лозимлигини қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Трамп бир неча бор Вашингтонда коронавирус Ухань лабораториясида юзага келган, деган версияни истисно этмаётгани ҳақида гапирган эди. АҚШ президенти агар у ерда онгли равишда вирус эпидемиясига йўл қўйилгани аниқлангудек бўлса, Пекинга "ёмн оқибатлар" билан дағдаға қилган эди. Хитой ТИВ бунга жавобан аввал бошданоқ очиқ позиция қўлланилгани, ҳеч қандай маълумот яширилмаганини таъкидлади.
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, бугунги кунда ер юзида коронавирусга чалинганлар сони 3 миллиондан ортган, уларнинг 208 мингга яқини вафот этган. Американинг Жон Хопкинс университети маълумотларига кўра, коронавирусга чалинганлар сони ер юзида 3,2 миллиондан ортиқ, қурбонлар сони эса 228 мингтадир.
Айни вақтда касалланганлар ва қурбонлар сони бўйича биринчиликда АҚШ турибди, ундан кейинги ўринларда Испания, Италия, Франция, Германия, Буюк Британия, Туркия келмоқда. Россия Эрон ва Хитойни қувиб ўтиб, саккизинчи ўринни банд этган.